11885. ☪️ Ассалому алайкум
Салом ишора билан эмас, албатта лафз билан айтилиши лозим. Чунки бундай салом яҳудийларга хос бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан қайтарганлар. Илло, мусулмон киши узоқда, ёки эшитмайдиган кар бўлса, унга саломни талаффуз қилиш билан бирга қўл билан ишора қилинади.
🔹Изоҳ: Имом Нававий «Риёзус-солиҳийн»да шундай дейди: «Узоқдаги кишиларга ишора ва лафз билан салом бериш жоиз. Лекин ишоранинг ўзи билан кифояланиш макруҳдир».
Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўзини бошқаларга ўхшатганлар биздан эмасдир. Яҳуд ва насороларга ўхшаманглар, яҳудийларнинг саломлашиши бармоқлари билан ишора қилиш, насронийларнинг саломлашиши кафтлари билан ишора қилиш», деганлар. Имом Термизий ривоят қилган.
Демак, узоқда бўлганда ҳам фақат қўл кўтариб ёки бош ирғаб қўйиш билан саломлашилмайди, балки салом иборасини ҳам айтилади. («Саломлашиш одоблари»).