Кўзларим сизни кўрганида, ҳатто оломон ичида ҳам, одамлар гавжум бўлган жойда ҳам — Қалбим ўз Уйини ҳис қилгандек бўлади. Бу гўё замон ва макон тўхтаб қоладиган бир лаҳза, гўё Қалбларимиз ўзи тушунадиган тилда суҳбатлашаётгандек... Ҳар бир қарашда минглаб ҳис-туйғулар, айтилмаган оғриқлар бор. Ўша сонияларда, фақатгина ўша биргина қарашда, юрагимнинг энг тубига етиб борадиган илиқлик пайдо бўлади. Кўзларингиздаги энг кичик учқун ҳам сизга талпинишимга сабаб бўладиган чексиз умид ўчоғидир. ❤️