#Хавфсиз_ҳудуд
#Хавфсиз_тун
#Музработ_тумани
🟢
Музработ туманида тунги хизматга жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида кенгайтирилган хизмат олди йўриқнома ўтказилди
Музработ тумани маҳаллаларида жамоат тартиби, фуқаролар хавфсизлиги, мол-мулкларнинг дахлсизлиги, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган профилактик тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш, айниқса тунги вақтларда назорат тадбирларини кучайтириш мақсадида Сурхондарё вилояти Прокуратураси Ички ишлар органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бўлии бошлиғи
Дилмурод Мирзаев, туман проурори Исломбек Хўжамуродов, туман ИИБ бошлиғи Ўткир Шукуровлар
бошчилигида туманда “Хавфсиз ҳудуд” ҳамда “Хавфсиз тун” тадбирларига жалб этилган куч-воситалар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида кенгайтирилган тунги Йўриқнома ўтказилди.
Йўриқномада хизматга жалб қилинган ходимларга жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши кескин курашиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни таъминлаш, жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш борасида тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шундан сўнг, Музработ тумани ҳудудида криминоген вазиятни барқарорлаштириш, жиноятчиликни олдини олиш, жамоат тартиби ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар ўтказишга киришилди.
✍️
Музработ тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати
Каналга уланиш⬇️
t.me/muzrabot_tuman🌐
Facebook ❤
Telegram 😎
Instagram 😎
YouTube 🕸
Web-site