𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.
💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга✔
📌 @kanallrekllama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ا ب ت ث ج ح خ د ذ ر ز  س ش ص
ض ط ظ ع غ ف ق ك ل م ن ه و ي

Arab Alifbosi ustiga bosib tez ulanib 👆🏻

Oling keyin bunday kanal topa olmaysiz


Forward from: 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
#Izohlardan...

Erning nomahramlar bilan munosabati haqida...

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Соҳилларда қанчадан қанча эгаси занжирбанд қилиб кетган қайиқлар бор. Боғланганлиги учун бошқа бировга хизмат қилолмайди, эгасини эса келиши даргумон...
Бепоён денгизу дарёлар бўйида-ю, лек эрки ўзида эмас, денгизга талпинади-ю, сузолмайди...
Ва шу аросат ҳолида йиллар давомида оҳори тўкилиб, нураб бораверади...

Худди бу ҳаётда ё ўзи яшамайди ё уни яшатмайдиган эркакларнинг муаллақ ташлаб қўйилган аёллари каби...

Саида Хафиз


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

986 0 13 3 33

Рамазон дуо ойи!

• Бақара сурасининг 183-185 оятларида рамазон кундузидаги аҳкомлари баён қилинган.187-оятда эса Рамазон тунларидаги аҳкомлар баён қилинган.

• Шу оятлар орасидаги 186-оятда эса дуо ҳақида сўз боради: "Ва агар бандаларим сиздан мен ҳақимда сўрасалар , бас, мен яқиндирман, дуо қилувчи дуо қилса ижобат қиламан. Бас менга истижобат қилсинлар ва менга иймон келтирсинлар, шояд рушд топсалар"

— Кун ва тун орасидаги вақт эса бу - ифтор вақтидир.

Фойда:

Рамазоннинг ҳамма вақтида,  хоссатан кун ва тун оралиғи  (ифтор) пайтида дуога эътиборли бўлиш лозим.

Бу маънони Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳадисларида очиқ кўришимиз мумкин: "Рўзадор ифтор қиладиган вақти дуоси мустажоб" (Термизий) Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу ифтор пайтида аҳли оиласини жамлаб дуо қилар эдилар.

Рамазонда Аллоҳ бандаларига шу даражада яқин эканидан оятда "Айтинг мен яқиндирман" эмас , балки, "Бас, мен яқиндирман" деди. Чунки "Айтинг" деса, ўртада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам лозимдек маъно чиқиб қолиши мумкин эди.

Аллоҳга дардинг етиши, ундан сенга жавоб келиши учун ҳеч кимса лозим эмас! Фақат сендан талаб Аллоҳга истижобат (буйруқларига жавоб) қилиш ва унга иймон келтириш экан. Шунда "рушд" яъни, дунё ва охиратда тўғри йўл топасан.

Оятдан яна бир маънони тушуниш мумкин:
"Бандалар рўза тутгач, бу Аллоҳнинг бизни зиммамиздаги ҳаққи, энди бизнинг Аллоҳдаги ҳаққимиз нима? десалар, мен уларга яқинман, истаганларини сўрасинлар.."

Сендан ҳаракат , ундан баракат.. ифтор пайти тила тилагингни..

"Албатта у (Роббим) ўта яхши эшитгувчи ва ўта яқиндир" (Саба сураси, 50 оят)

Яқинларингизга ҳам улашинг

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


​Эркаклар жуфти ҳалолидан эшитишни истайдиган сўзлар кўп.
Биз қуйида улардан энг муҳим 5 тасини келтириб ўтамиз:


Азизим!
Энг оддий, бироз жўн ва одми сўзлардан бири. Бу сўзни баъзи аёллар ишлатади, афсуски, бошқалари ҳатто ўз луғатига ҳам киритмаган.

Бегим!
Кумушбиби ўз ёри Отабекни чақирган сўз билан аёлларимиз ўз турмуш уртоғига мурожаат қилишни бироз унутиб қўйишган.

Аллоҳим учратгани!
Аслида буни фақат аёллар эмас, эркаклар ҳам ёрига айтса бўлади.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам мен сиз биланман.
Садоқат, сабр-у бардош каби туйғулар ила йўғирилган бундай самимий сўздан эркакнинг кўнгли кўтарилиб, ёнида меҳрибон инсон борлигини ҳис этади.

Хўп бўлади!
Ҳозирда ушбу сўзни айтадиган аёллар "дифицит". Эркакларнинг кўпчилиги бу сўзни аҳли аёлидан эшитишни орзу қилиши қанчалар аянчли.

Эслатма: Меҳрингизни ичингизда яширманг, уни изҳор этинг. Қанчалар бир-бирингизга ширин сўз билан гапирсангиз, орангиздаги ришталар шунчалар мустаҳкам бўлади.

P. S.: Hamma narsada meʼyorni unutmang.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
~🌷Кўнгил сўзларим...)

Ич-ичингиздан бир нима дегингиз келади-ю айтолмасангиз,туғилган кунларида табриклолмасангиз катта совға шарт эмас - Дил изҳорингизни биз орқали етказинг🎁

Туғилган кун табриклари йўлловчи Шоҳсанамни шу гуруҳдан топасиз
⬇️

https://t.me/+yJ6irDTzQZBjZmIy
https://t.me/+yJ6irDTzQZBjZmIy

Кўплаб инсонларни қувончига шерик бўлган Шоҳсанамхонни гуруҳига уланиб олинг🥰

Narxlar ham qulay narxlarda😊

Обуна  бўлиб олинг,ўчирсам тополмай қоласиз...)


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Рамазон рўзасини тутиш учун уйқудан турганларга Aллоҳнинг раҳмати ва баракоти бўлсин. Aллоҳ барчамизни ҳидоятига бошлаб, сабр-тоқат, зикр ва ибодатда бардавом қилсин... Дунё ва охират учун эзгу ниятларимиз илинжида қилган дуоларимизнинг ижобатига етказсин.

Aссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Муборак ва файзли Рамазоннинг яна бир ғанимат тонги барчамиз учун хайрли бўлсин! 🌸🌺


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Марк Твеннинг қизиқ гаплари:
1. Ҳақиқат то калишини кийгунича миш-миш ер юзини айланиб бўлади.
2. Яхши дўст, яхши китоб ва уйқудаги виждон идеал ҳаётдир.
3. Чекишни ташлаш жуда осон. Мен эллик марта ташлаганман!
4. Дунёдаги энг хатарли жой тўшакдир. 99% инсон тўшакда ўлади!
5. Американинг кашф этилиши жуда ажойиб иш бўлган. Агар у кашф қилинмаганида бундан ҳам ажойиб бўлар эди!
6. Бирор-бир ҳайратли гап айтса, "буни мендан олдин ҳеч ким айтмаган" деб ўйлайдиган ягона махлуқ инсондир!
7. Ўзингни кўпчиликнинг орасида кўряпсанми, демак ўзгариш вақти келибди!


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Ismingzni bosh harifini tanlang va shu harfga video paydo boladi tez ulgurib qoling!😻🫶🏼


Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат кунида унинг на нафл ибодатларини ва на фарз ибодатларини қабул қилмайди. Жамоат намозини тарк килувчи Сизнинг, фаришталару ҳамда одамлар наздида малъундир. Уни "Тавротда"да, "Инжил"да, "Забур"да ва "Қуръон"да лаънатлаганлар. Намозини тарк қилувчининг дуоси қабул қилинмайди. Ундай банда Сизнинг умматларингиз ичида энг хору залилдур. У шароб ичувчидан, қароқчидан ҳам бадкирдорроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: "Яҳудийга, насорога салом беринг, лекин менинг умматимнинг жуҳудларига асло салом берманг?" дедилар. "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам, умматингизнинг жуҳудлари кимлар?" деб сўрашди ҳозиринлар. У ҳазрат соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Азон овозини эшитиб, намоз ўқимайдиганлар менинг умматимнинг жуҳудлари ҳисобланади", деб жавоб бердилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Жаннатга йўл ёки Қиёмат хабарлари".


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Мен билган иккинчига уйланган эркакларнинг 90% и енгилтакли билан уйланган ва узоқ яшамай ажрашишган. Оқибатда, яхшигина муаммоларга гирфдор бўлишган. Шу инсонлар аниқ "ўхшамаса — қўйвораман-да", деган даъво билан уйланган бўлади. Уламоларимиз ажрашиш мақсадида уйланишни зинога тенг эканини айтади.

Нима учун иккинчига уйланаёткан эркаклар биринчига уйланиш олдидан қўйган шартларни қўймайди?! Агар қиз телефонда бошқа билан гаплашканини билиб қолса, унаштирувни ҳам бекор қилишади. Зотини, насл-насабини, тақвосини, илмини суриштиришади. Қўни-қўшнисидан, билган одамлардан маслаҳат олади, кейин маъқул бўлса, уйланади. Бунинг номини яшаш мақсадида уйланиш дейилади.

Энди, иккинчига уйланаётган одамнинг воқеълигини кўриб чиқадиган бўлсак, ҳайратдан ёқа ушлайди инсон! Хуллас, иккинчини қандай топганини сўрасангиз, ё интрнетда танишган, ё кўчадан топган ёки бўлмасам бир нима қилиб илаштирган бўлиб чиқади. Қизиғи, суриштириб ҳам ўтирмайди, маслаҳат ҳам солмайди, аксинча,  бир жойга беркиниб никоҳ ўқитиб, гувоҳларга ҳам ҳеч ким билмай қўяверишини тайинлашади. Ҳурматли хотинбозлар, никоҳда гувоҳлар нимага қўйилади билмайсизми? Ўша аёл хотинингиз бўлганини эълон қилиб қўйиш учун бўлади. Гувоҳларнинг ҳам оғзини михлаб қўйиш нимаси?

Нима ҳам дердим, ёшлар бахтли бўлсин! Ўйламай иккинчига уйланиб, боши балога кириб қолганлар, баттар бўлинглар!!!


Ибрат излаганга — ибратдир дунё


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

2.6k 0 42 11 59

🌙Siz uchun manfaatli kanallar toʻplami, inshaalloh🎁

Misr abayalari va hijoblari🌙
Booklover's blog💡
Ansoriy sahifasi🌙
Solnishko Kaira💡
Abdulloh domla🌙
октябрлик💡
Nur🌙
Islomiy Multfilmlar💡
Anti Jamiyl Decor🌷
Sajida Jafarzoda🍒
_Nisa_م🌷
Ichimizdagi gaplar🍒
Jannat oshiqlari🌷
⏺ʼمع طالبة🍒
Assalam alaykum🌷
Sayhuniy sahifasi🍒
Baxt formulasi🌷
Sabina shop🍒
Tafakkur va Amal🌷
Farah🍒
Asmo collection 🌷
Sobron ya nafsiy🍒
Ramazon uchun bezaklar🌷
Madina_by_collection🍒
Misr Cairo🌷
Xodijam atilye🍒
Umra uchun💡
Arab tili darslari
Qolbiy | قلبي🌷

🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙🌙


Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Аллоҳга қасамки, агар қабр аҳлига: «Тиланг (тилагингиз бажо келтирилади)», деб айтилганда, албатта улар Рамазоннинг бир кунига бўлса ҳам етишни исташган бўларди».

("Табсиро", 2/78)


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


فَٱذْكُرُونِىٓ أَذْكُرْكُمْ وَٱشْكُرُوا۟ لِى وَلَا تَكْفُرُونِ

Мени зикр қилинглар, Мен ҳам сизларни зикр қиламан.
📖(Бақара, 152)


وَاذْكُرُوا اللهَ كَثِيرًا لَّعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ ‎

Барча ҳолатингизда Аллоҳни зикр қилинг. Шояд, дунёю охират яхшилигига эришсангиз.
📖(Жума, 10)

🪶Салафлардан насиҳатлар:

🪷Ҳасан ал-Басрий раҳимаҳуллоҳ:
"Аллоҳни кўп зикр қилувчи киши дунёда ғафлатдан, охиратда эса надоматдан омонда бўлади."

🪷Ибн Таймийя раҳимаҳуллоҳ:
"Зикр – қалбнинг ҳаёти, қалб қанчалик Аллоҳни эсласа, шунчалик таскин топади."

📿Аллоҳни кўп зикр қилиб юрайлик, зеро, У Зот бизни унутмайди.




🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.
Рўзадорлар сафида бўламан деб саҳарликка уйғонганларга Аллоҳнинг саломи, жаннат бўлсин!

Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин.

Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!
Ёқимли саҳарликлар...


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Солиҳлардан бирига айтишди: “Зулм чўзилиб кетди”.
У зот: “Демак, золимнинг умри қисқарибди, кам қолибди”.

Дейишди: “Нима учун бу қаттиқ синовлар?”.
У зот: “Ажру савоби хам шунга яраша улкан бўлади”.

Дейишди: “Валлохи, умидларимиз узилаёзди...”.
У зот: “Ундай бўлса, нажот, енгиллик келишига жуда яқин қолди”.

Дейишди: “Ажабо, хар сафар нимаики десак, шуни аксини айтяпсиз-а!”.

Айни шунинг учун Аллох таоло шундай деган:
“У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз рахматини таратур. У валий ва мақталган зотдир”. (Шууро сураси, 28-оят)

П.С.: ҳеч қачон ноумид бўлманг! Биз билан Аллоҳ бор ахир!



🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қуръондан узоқлашиш хорликнинг бошланишидир!

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


𖦹 ТАНБЕҲ

«Еб-ичишдан рўза тутишдан аввал, иккиюзламачилик ва риёдан, зулм ва озор етказишдан, ёмон гумон ва адоватдан ўзингизни тийинг. Чунки шариатда рўзанинг зоҳирий эмас, ботиний поклиги ҳам муҳимдир. Негаки тақовнинг асли қалбда бўлади, қалбда бўлмаган юзаки тақво дунё ишларида ўтсада, охиратга ўтмайди».

Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтади: «Киши покиза ҳалол нарса билан рўза тутиб, ифлос ҳаром нарса билан оғиз очади; биродарининг гўшти билан». (Абу Нуъаим, «Ҳиля», 3/69).

Ибнул Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Рўза - қоринни еб-ичишдан тийиш билан бирга гуноҳлардан аъзоларни тийиш рўзасидир.

- Еб-ичишлик рўзани синдирганидек, бузганидек, гуноҳлар ҳам унинг савобларини синдиради, самарсини йўқ қилади, бундай одамлар бечорадек худди рўза тутмаганлар қаторида бўлади». («Ал-вабил», 58).

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Қайсидир мусулмоннинг хато иши туфайли барча мусулмонларни ёмон кўриб қолманг. Масалан, “Ўзи намоз ўқийдию, қарз олиб, бермай юрибди, ҳамма намозхонлар шу!“ деманг. Ёки “Ўзи ҳижобда (ниқобда), лекин фалон ишни қилди“ деб барча муслималарни (ниқоблиларни) ёмон кўрманг.

Ислом мукаммал дин, хатокор бизмиз. Битта бизнинг хатомиз сабаб барча мусулмонларни ёмонга чиқарманг.

Албатта, ўз навбатида, мусулмонлар ҳам хатодан сақланиши лозим, бу дегани хато қилишга рухсат дегани эмас.

Иккинчи тарафга яна бир гап: сиз шахсга бўлган нафратингизни Ислом билан адаштирманг. Исломни, унинг амрларини, амалларини ёмон кўриш билан ўз иймонингизга зарар етказасиз.
#Эслатма

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

20 last posts shown.