Muxbir Daliev


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


Мурожаат учун: @muxbirgaxatbot

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter


Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятида саноатни ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Президент жорий йилда вилоят саноатини 14 фоизга ошириш имконияти борлигини таъкидлади. Бунинг учун 750 млн долларлик 10 та йирик лойиҳа ва 580 млн долларлик 110 та ҳудудий саноат лойиҳаси бажарилиши қайд этилди. Уларда 7 минг 500 та янги иш ўринлари яратилади.

2023 йил қурилиш материаллари бўйича 460 млн долларлик 31 та лойиҳани ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Жиззах вилоятида камида 2 минг МВт қайта тикланувчи энергия манбалари учун салоҳият борлиги таъкидланди. Бундан фойдаланиб, 270 МВт қуёш энергияси қувватлари ишга туширилиши айтилди. Бунинг ҳисобига 236 млн кВт соат ишлаб чиқарилиб, танқислик ортиғи билан қопланади, жами 71 млн куб метр газ тежалади.

@muxbirdaliev


Президент Шавкат Мирзиёев “Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги корхоналар фаолияти билан танишди.

Олдинлари Жиззах вилояти саноат кўрсаткичлари аҳоли жон бошига энг паст бўлган ҳудудлардан бири эди. Бугунги кунда ҳар бир туманга саноат кириб борди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида 27 та лойиҳа амалга оширилиб, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратилган. Охирги йилларда унинг фаолияти такомиллаштирилиб, бизнесга қулайлик кенгайтирилди. Ҳозир бу ерда кўп турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Улар қаторига 2022 йил октябрда “Iruskon” қандолат корхонаси ҳам қўшилди.

Давлатимиз раҳбари унинг иш жараёнини, маҳсулотларини кўздан кечирди.
Корхонада Россия, Туркия, Германия ва Италия тажрибаси асосида “Deya” бренди билан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Йиллик қуввати 12 минг тонна. 100 га яқин киши иш билан таъминланган. Келгуси йил иккинчи босқич учун Германия ва Туркиядан яна 5 миллион долларлик ускуналар олиб келиш режалаштирилган. Бунинг натижасида яна 550 нафар янги иш ўрни яратилади.
Иқтисодий зонадаги яна бир корхона - “Master Building Products” масъулияти чекланган жамиятида йилига 3 миллион дона қувур ва фитинг маҳсулотлари, қурилиш материаллари тайёрланади. 600 га яқин иш ўрни яратилган. Давлатимиз раҳбари ушбу маҳсулотлар кўргазмаси билан танишди.

“Global Optical Communication” Ўзбекистон-Жанубий Корея қўшма корхонаси ҳам кўздан кечирилди. Бу ерда йилига 85 минг километрлик оптик толали кабель маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 115 киши меҳнат қилмоқда.

Президентимиз корхоналарда маҳаллийлаштириш даражасини ошириб, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кўрсатмалар берди.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасида яна 14 лойиҳа амалга оширилмоқда. Шундан 5 таси жорий йилда ишга туширилади.

@muxbirdaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Видео-йўриқномани кўринг ҳамда яқинларингизга улашинг!

@muxbirdaliev


Тошкент шаҳрида янги қурилишларга мораторий эълон қилинади

Шавкат Мирзиёев қурилишга рухсат берилганда, мавжуд инфратузилмага юклама бўйича аниқ ҳисоб-китоб қилинмаётгани, яшил майдонлар ташкил қилиш ишлари қурилишлар билан ҳамоҳанг олиб борилмаётганини танқид қилди.

Шу боис, шаҳарнинг бош режаси тасдиқланмагунча янги қурилишларга мораторий эълон қилиниши таъкидланди.

2023 йилда Тошкент шаҳрининг яшиллик даражасини 28 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.

Шу мақсадда 100 гектар майдонда янги боғ ташкил қилинади. “Тошкент яшил белбоғи” лойиҳаси бошланиб, баҳор мавсумида 525 минг туп дарахт ва буталар, 20 миллион туп гул кўчатлари экилади.

@muxbirdaliev


Тошкент шаҳрини энергия ресурслари билан таъминлашни яхшилаш мақсадида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қуйидаги қўшимча вазифалар белгилаб берилди:

— саноат зоналари ва йирик корхоналарда қуёш панеллари ўрнатиш орқали 400 млн кВт соат электр чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш;

— ижтимоий соҳа ва давлат идоралари биноларида қуёш панелларини ўрнатиш ҳисобига 75 млн кВт соат электр ишлаб чиқаришни таъминлаш;

— Юқоричирчиқ туманида 500 МВтли йирик қуёш электр станциясини қуриш;

— Тошкент шаҳридаги саноат корхоналарида электр йўқотишларини 1 фоизга камайтириш ва энергия самарадорлигини 3 фоизга ошириш;

— 1 817 та кўп қаватли уйларнинг ички иситиш тизимини тўлиқ янгилаш;

— 300 км магистрал иссиқлик тармоқларини янгилаб, йўқотишларни 5 фоизга камайтириш.

Умуман, Тошкент шаҳрида қайта тикланувчи энергияни жорий қилиш учун 1 млрд доллар йўналтирилади.

@muxbirdaliev


Forward from: Human.uz | Rasmiy kanal
ТЕЗКОР ХАБАР!

Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилган.

Шунингдек, “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда.

Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз олиб кетилган барча инсонлар саломатлиги ва ҳолатидан қаттиқ қайғуда. Уларнинг ҳеч бирига алоқага чиқишнинг иложиси бўлмаяпти.

Шунингдек, таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди.

Human.uz сайти барча ОАВ нашрлари, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларини ушбу тезкор хабарни ёритишда кўмак беришларини сўраб қолади.

Ҳуқуқни мухофаза қилиш органларидан эса вазиятга ойлинлик киритиб расмий муносабат беришини сўраймиз.

Human.uz сайти таҳририяти

@humanuzofficial


Forward from: Zafarbek Solijonov
Ижтимоий тармоқларда “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси Қашқадарё вилояти филиали собиқ раҳбари ва МЧЖ раҳбари пулларни талон-торож қилишда гумонланиб, қамоққа олингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Бу хабарларга аниқлик киритилишича, ҳолатни жамғарма марказий аппаратининг ўзи аниқлаган ва 2022 йил 16 декабрда қонуний чора кўрилиши юзасидан тўплаган ҳужжатлар вилоят прокуратурасига тақдим қилинган.

👉 @Zafarbek_Solijonov


Эьтиборсиз қолаётган халқ мурожаати.

"Ассалому Алейкум, сизга аввал хам мурожаат килган эдик,Наманган вилояти,Чорток туман, Садаф кучасидан.Якинда уч ой булади,сув тармогини янгилаймиз деб кучаларни абгор килишди,на йул ва на сув бор.Машинада олиб келайлик десак шофёрлар унамайди,машина ботиб колади,биз газ демаймиз,хеч булмаса сувимиз ва йулимизни беришсин,ердам беринг."

@muxbirdaliev


Қашқадарёлик тадбиркорлар ёзяпти:

"Кашкадаря вилоятида тадбиркорларга Газначилик идорасидан пул чикаришда муаммо булаяпти, соликдан карзи бор экан, солик узилиши 40 дан баланд экан деб, отказ беришаяпти, амалда тадбиркорларда хеч кандай карздорлик йук??

Шу холат давом этса бирорта иш килиб булмайди, ишчиларга иш хаки туланмайди, бошка сохаларга туловлар амалга ошмайди ?

Вилоят Газначилик бошкармасини урганадиган, тадбиркорларга ёрдам берадиганлар топилмаяпти."

@muxbirdaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Гўзал Туркистон!

@muxbirdaliev


Forward from: Human.uz | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тошкент бозорларида пиёз нархи қанча?

Юртимиз хўжалик маҳсулотлари ичида энг арзони ҳисобланган пиёзнинг нархи кескин ошиб кетди.

Кимдир «аномал совуқдан пиёзлар совқотиб қолибди», деса, кимдир хорижга аввалгидан кўпроқ экспорт бўлаётгани» ички нархларга таъсир этмоқда, деди.

Бозордаги вазиятни ўрганиш мақсадида Human.uz мухбирлари "Қўйлиқ" деҳқон бозорига боришди.

📹YouTube'да томоша қилинг:👉 https://youtu.be/k6BVlpWXc58

Каналга уланинг:👉@humanuzofficial


"Састап" янгиланиб кетибди. Сурхондарёда Боболовдан кейин! (З.Н дан кейин десак ҳам бўлаверади.)

@muxbirdaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Наманганлик кузатувчилардан бирининг маълум қилишича, манов савдо марказида яроқлилик муддат ёзилмаган маҳсулотлар сотилётган экан. Биринчи галда, сотиб олётган нарсангизнинг санасига қаранг, доим ва дўкондан сўраб олинг.

Наманганлик савдо маркази ҳам бирров назоратини қилиб қўйсин!

@muxbirdaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Туронбанк 10 млн. сўмгача онлайн микроқарз таклиф қилмоқда!

Бунинг учун банкнинг янгиланган MyTuron мобил иловасини юклаб олишнинг ўзи кифоя.

Қулайлиги:

➖ Банк мижози бўлишингиз шарт эмас

➖ Онлайн кредитни банк картаси ёки бепул виртуал картага олиш мумкин

➖ Расмий даромаддан келиб чиққан ҳолда таклиф берилади

➖ Онлайн микроқарз 12 ой муддатга ажратилади

Кредитни расмийлаштириш учун иловани юклаб олинг:

PlayMarket|Appstore

➖Техник хизмат кўрсатиш - @turonbank_mobile_support

Қисқа рақам: 1220
Сайт|Telegram|Facebook|Instagram|YouTube


Газпром билан имзоланган шартномани чимилдиқда сақламай эьлон қиворса нима бўлааркин?

Ёки Энергетика вазирлигини енг ичида, ими-жимида бир иш қилаётган бўлса шу ошкор бўлиб кетармикин?

@muxbirdaliev


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Робингуд кечадан бошлаб яна пияр ишларни бошлабдику! Совуқлар кетиб яна томошага куч берарканда.

@muxbirdaliev


Фаросат ташвиши ҳақида...

"Бугун эрталаб да яхши кайфиятда ишга бориш учун Андижон шахар бўйлаб харакатланадиган "1" (33) автобусга чиқдим. Тан олиш керак ўзим ҳам бекат бўлмаган жойдан чиқдим автобусга. Йўл бўйи шу ҳолат давом этди.

Хўп майли тирикчилик! Шаҳарнинг Янгибозор ҳудудига етганимизда автобусни йўлига қандайдир машина чиқиб юборди. Шунда автобус хайдовчиси "хеейй й....н" деб баланд овозда уят сўзларни ишлатди. Мен "ака аёллар бор сўкинманг! Бундан ташқари жамоат жойдасиз дедим."

Бу хам етмагандай сал ўтиб "Миллий тикланиш" кўчасида икки нафар вояга етмаган болакай тушиб қолиши учун "Тўхтанг" деб мурожаат қилди. Ҳайдовчи қўполлик билан "Йўқ, хўв анави ерда тўхтаман. Шунда тушасан" деди ва ўзи ҳоҳлаган жойга тўхтади.

Болалар ҳозирги кунда қонуний муомилада бўлган 20 минг сўмлик ўзбек валютасини беришди. Бу ҳолатда эса жаноб ҳайдовчи "хеее 20 минг сўмлик ҳам беришасанми? Чиқиш машинага хўв кейинги тўхтаганимда тушиб қоласан унгача қайтимингни бераман!" деди.

Шунда яна чидаб туролмадим ва "Кутиб тураверамиз, ахир ёш болалар эканку" дедим. Манзилимга етиб, "Навои шоҳ" кўчаси марказий "чоррахасида" яна тўхтаб одамларни тушуриб чиқарганига гувоҳ бўлдим.

Сўнгра мен хам 150-200 метр дан сўнг бекатда тўхташини, тушиб қолишимни айтдим. Мени ёшим катталиги учунми ёки бошқа сабабми индамай тўҳтади. Мен хам атайин 20 минг сўмлик пул бердим. Индамай қайтим пулини санаётганидан фойдаланиб: "Ака хушмуомила бўлинг! ОДАМ ажратманг! Шу аёллар ичида мени Онам бўлиши мумкин эди! Шу болалар ўрнида мени болаларим бўлиши мумкин эди! СИЗ хам Халқ хизматидаги одамсиз, вазифамиз Халқни рози қилиш!" дедим.

Шунда "Кўряпсизку ахволни, мен пенсионерман, менга ақл ўргатманг, келинг мени вақтимни олманг" деб зарда қилди. Афсуски ишга шошаётган эдим ва йўловчи онахонларни " қўяверинг болам " дегани учун тушиб кетдим.

@muxbirdaliev


Forward from: Unknown
#Биласизми

Водийдаги жой номлари маъноси: Наманган - “туз кони” деганими?

Асака - тарихчи А.Муҳаммаджоновнинг ёзишича, Асака аслида Асикал шаклида талаффуз этилиб, ас - туркий ypyғ, кал - сув ёки сой демакдир, яъни Аслар сойи деган маънони англатади. 
***
Наманган - Намаккон - “туз кони”, номийган - “азиз ва номдор шаҳар”, наманг - “маржон (кони)” деб изоҳлашган. Аслида эса...



20 last posts shown.

9 612

subscribers
Channel statistics