12348. Шайх Абдулқодир Жийлоний муридлари билан уйидан чиқди. Йўлда ерда ухлаб ётган бир кишининг олдидан ўтишди. У мастликдан шу ҳолда эди.
Шайх унинг бошининг тепасида тўхтади.
У шайхга қараб: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир эмасми?”, деди.
Шайх табассум қилиб: “Ҳа”, дедилар.
Маст киши яна: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ қодир эмасми?”, дея сўради.
Шайх яна: “Ҳа”, дедилар.
Ҳалиги маст яна: “Эй Абдулқодир, Аллоҳ таоло қодир эмасми?”, деган эди,
Абдулқодир Жийлоний титраб, қалтираб кетди ва ерга ҳушсиз йиқилдилар, шогирдлари ҳеч нарсани англолмай қолишди.
Ўзларига келганларида муридлари ҳалиги маст киши ва ўрталарида бўлиб ўтган ҳолатни изоҳлаб беришларини сўрашди.У зот: “Аввалида у, яъни ботинида, мендан Аллоҳ унинг тавбаларини қабул қиладими, дея сўради.
Мен, “ҳа” дедим. Иккинчи саволида у "Аллоҳ мени ҳам сиз каби қиладими", деди. Мен “ҳа, Аллоҳ қодир” дедим. Учинчисида эса, "Аллоҳ сизни ҳам мен каби қила оладими" (яъни, сизни мени ҳолимга тушира оладими) деган эди, Аллоҳнинг макридан ва ёмон хотимадан қўрқиб кетдим ва ерга қуладим”, дедилар.
Аллоҳумма аҳсин ъақибатина фил умуури куллиҳа! (Аллоҳим, барча ишларда оқибатларимизни хайрли қилгин!)
@arabicuziOS |
Android
Instagram |
Facebook |
Twitter |
Tiktok |
Youtube