Фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар жавобгарликка тортилиши мумкин
Россияда мигрантларнинг фарзандлари рус тили имтиҳонидан ўта олмаса, ота-оналари жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда "Российская газета" нашри хабар берди.
Россия президенти Владимир Путин рус тилини билмайдиган ва юридик мақомига эга бўлмаган мигрант болаларни мактабларга қабул қилинмаслиги ҳақида қонунни имзолаган эди. Қонун 2025 йил 1 апрелдан кучга киради.
Шунга кўра, Россия таълим даражалари бўйича махсус тест синовлари ўтказилади. Агар бола тестдан ўта олмаса, унга рус тилида қўшимча умумий ривожланиш дастурлари бўйича 3 ойдан кам бўлмаган тренингдан ўтиш тавсия этилади. Тўлов ота-оналар ҳисобидан амалга оширилади.
Аммо, агар тестдан ўта олмаган бола бир ой ичида қўшимча дарсларни бошламаганлиги аниқланса, ота-оналари маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маълумот учун, агар бола уч ойлик рус тили курсларини тугатса, у бошқа тест ташкилотида бўлса-да, яна тест топшириши мумкин.
Telegram | Facebook | YouTube