Musoxonqizi


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Linguistics


Араб тили ўқитувчиси| С1| Магистр👩‍🎓
А0/А1/B1/B2 даражадаги ўқувчилар учун дарслар мавжуд✅️
Мурожааат учун: @musoxonqizi1📲
Инстаграм:https://www.instagram.com/musoxonqizi?igsh=aW03bzV5dThwNDA2
⤵️ قناتنا الثانية
https://t.me/musalsalaati

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Linguistics
Statistics
Posts filter




"Ҳаж ва Умра САФАРИ" мавзусидаги луғатлар:

متى موعد الرحلة إلى مكة؟
Маккага йўлга чиқиш вақти қачон?

أين يمكنني الحصول على تأشيرة الحج أو العمرة؟
Ҳаж ёки умра визасини қаердан олсам бўлади?

هل يمكنني تغيير مقعدي في الطائرة؟
Самолётдаги жойимни ўзгартиришим мумкинми?

أين تقع غرفتي؟
Менинг хонам қаерда жойлашган?

هل يوجد طعام حلال في الفندق؟
Меҳмонхонада ҳалол овқат борми?

كم يبعد الفندق عن الحرم؟
Меҳмонхона Ҳарамдан қанча узоқда жойлашган?

من أين يمكنني شراء ماء زمزم؟
Зам-зам сувини қаердан сотиб олишим мумкин?

أين المدخل المخصص للنساء؟
Аёллар учун махсус кириш жойи қаерда?

هل يمكنني أداء الصلاة هنا؟
Шу ерда намоз ўқишим мумкинми?

أريد زيارة المسجد النبوي.
Мен Набавий масжидини зиёрат қилмоқчиман.

أين يمكنني شراء الهدايا؟
Совғаларни қаердан сотиб олишим мумкин?

ما هي أوقات الصلاة هنا؟
Бу ердаги намоз вақтлари қандай?

لقد أضعت الطريق. هل يمكن أن تساعدني؟
Йўқолиб қолдим. Ёрдам бера оласизми?

أين مكتب المفقودات؟
Йўқотилган нарсалар бўлими қаерда?

Аудио ⬇️

@musoxonqizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
2022-йил Arabicimmersion маркази томонидан ташкил этилган курсда қатнашган эдим, курс мақсади - араб адабий тили (фусҳа) да эркин, грамматик хатоларсиз гапириш эди. Марказ - профессор Абдуллоҳ Даннан методикасига асосланиб асосан араб халқларига фусҳани ўргатишга мослаштирилган эди. Мен ўқиган курсда бир нечта араб устозлар ҳам ўқишган. Улар ўзлари устоз бўла туриб фусҳада грамматик хатоларсиз гапиришни тез-тез ўрганиб туришар экан. Шу устозлар орасида устоз Inas ҳам бор эдилар. У кишини европадаги араб оилаларнинг болаларига араб тилидан дарс беришларини билганимдан сўнг уларда болалар учун қандай курслар борлигига қизиқдим. Шунда у киши бир курсларини совға қилдилар. Бу видео дарслик ўша курслардан бир намуна.

@musoxonqizi

337 0 9 13 22

قَدْ - баъзан

تَأْتِي - келади

كَ - сенга

النِّعمَة - неъмат

لِأَنَّك - чунки сен

تَمَنَّيْتَ - тилагансан/раво кўргансан

هُ - уни

لِغَيرِكَ - ўзингдан бошқага



Баъзан неъмат сизга - уни бошқага тилаганингиз учун келади

@musoxonqizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юқорида ҳис-туйғулар (эмоциялар)ни ифодалайдиган луғатларни B1, B2 ва С1 даражадагисини сизга юборган эдим. Энди у луғатларни амалда қандай қўллашни ўрганиб олиш керак.

Янги сўз ёдлаш жараёнида энг муҳими - ундан жумла тузишни ўрганиш (контекстда фойдаланиш)


Агар шунга риоя қилсангиз, бу жараён бир мунча eнгиллашади ва ёдланган сўзлар яхши эсда қолади.

Демак, юқоридаги сўзлардан фойдаланиб кимгадир кайфиятимизни билдирмоқчи бўлсак:

أَشْعُرُ ب... - ни ҳис қиляпман-


иборасидан фойдаланамиз.

Масалан,

أَشْعُرُ بِالسَّعَادَة -
хурсандман/хурсандчиликни ҳис қиляпман

أَشْعُرُ بِاندِهَاش -
ҳайратдаман/ҳайратни ҳис қиляпман

أَشْعُرُ بِالقَلَق -
ҳавотирдаман/ҳавотирни ҳис қиляпман

كَيْفَ تَشْعُرِينَ اليَوْمَ ؟ -
бугун кайфиятингиз қандай/бугун нимани ҳис қиляпсиз?

Охирги саволга жавобларингизни кутиб коламан комментарда 🤗

@musoxonqizi


خَلْفَ - ортида, оркасида

الصَّبر - сабр

أَشيَاء - нарсалар

جَمِيلَة - чиройли

تَنْتَظِر - кутяпти/кутади


Сабр ортида - чиройли нарсалар кутиб турипти
🌸

За терпением ждут прекрасные вещи 🌸

@musoxonqizi


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дарс эшитишга #шерик топилганида🐞2

ўқувчилардан
🌸


📌Қизиқарли фактлар

"حديقة" (боғ)
деб аталиши учун у девор билан ўралган бўлиши керак. Агар девори бўлмаса, у "بستان" дейилади.

"مائدة" (дастурхон)
деб аталиши учун унда овқат бўлиши керак. Агар овқат бўлмаса, у "خوان".

"كأس" (стакан)
деб аталиши учун унда ичимлик бўлиши керак. Агар ичимлик бўлмаса, у "قدح".

"القطر"
сўзида ق фатҳали бўлса — ёмғир, доммали бўлса — мис, касрали бўлса — мамлакат ёки доира маъносини беради.

"هو عاطل عن العمل"(у ишсиз)
дейиш хато. "العاطل" деб зийнатлари йўқ аёлга айтилади. Ишсиз кишига нисбатан эса "هو رجل باهل" дейиш тўғри бўлади.

Араб тилида бировни
"عرضة للأمراض"
(касалликларга мойил) дейиш уни доим касал бўлади дегани эмас. Балки бунинг тамоман аксини англатади : "у ҳеч қачон касал бўлмайди!"

@musoxonqizi




Ҳис-туйғуларни ифодалаш (эмоциялар) нинг C1 даражадаги луғатлари:


1. استياء – норозилик

2. اشفاق – ҳамдардлик

3. شجن – қайғулилик

4. رهبة مفرطة – жуда кучли ҳаяжон

5. توتر – таранглик

6. ابتهاج – қувонч

7. نشوة – эйфория

8. استغراب – ҳайрат

9. حنق – жаҳл

10. كآبة – тушкунлик

11. يأس – умидсизлик

12. هدوء داخلي – ички ҳотиржамлик


@musoxonqizi




Ҳис-туйғуларни ифодалаш (эмоциялар) нинг B2 даражадаги луғатлари:

1. إحباط – умидсизлик

2. اشمئزاز – нафратланиш

3. ارتياح – енгиллик ҳисси

4. غيرة – ҳасад ёки рашк

5.خيبة أمل – умидсизлик, ихлосни
қайтиши

6. شعور بالذنب – айбдорлик ҳисси

7. رهبة – ҳаяжон ва қўрқув

8. تأمل – мулоҳаза қилиш

9. اندهاش – ҳайратланиш

10. شغف - кучли ҳавас ёки ишқ

11. ارتياب – шубҳа


@musoxonqizi




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳис-туйғуларни ифодалаш (эмоциялар)нинг B1 даражадаги луғатлари :

1. سعادة (са'ада) – бахт 😁

2. حزن (ҳузн) – қайғу ☹️

3. خوف (ховф) – қўрқув 😨

4. غضب (ғод̣об) – ғазаб 😡

5. حب (ҳубб) – муҳаббат 🥰

6. كره (курҳ) – нафрат 😏

7. دهشة (даҳша) – ҳайрат 😲

8. قلق (қолақ) – ҳавотир 🫨

9. فخر (фахр) – фахрланиш 😎

10. خجل (хожал) – уялиш 😶‍🌫

11. ملل (малал) – зерикиш 🫠

12. شوق (шавқ) – соғинч 🥹

13. أمل (амал) – умид 😇

14. رضى (рида) – қониқиш 👍


@musoxonqizi


Ассалому алайкум, қишки уйқуга кетган 🐻 канални ташлаб кетмаган қадрли опа-сингилларим, бу учун сизга алоҳида РАХМАТ 🌹

Сизга ўқувчиларнинг натижаларини мунтазам бўлишиб туришга ҳаракат қилаётган эдим, лекин улар тезлаб кетиб қолишди 🚀, мен эса улгурмай қоляпман

Лекин тез орада буни тўғирлайман 😎


+ каналда бизга керакли луғат ва ибораларни яна кўпайтираман ✓


Канални янада фойдали маълумотлар билан бойитамиз, кузатишда давом этинг 🤗

@musoxonqizi

466 0 0 16 47

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дарс эшитишга шерик топилганида 🐞


Яқинда, декабрь ойида CEFR имтиҳонларида қатнашган синглимиз юқори кўрсаткич билан B2 сертификатини олдилар 🎉

Сингимизга муборак бўлси
😁, бунданда юқори натижалар насиб этсиин 👩‍🎓 Ҳавас қилганларга ҳам тез орада юқсин юқсин

@musoxonqizi




البَنَاتُ - қизлар

حَسَنَةٌ/حَسَنَات - хайрли иш, эҳсон

نَدَّخِرُ - сақлаймиз, тўплаймиз

هَا - уни

أَحْسِنْ - гўзал қил

مَبْبِتٌ - экин ўсадиган жой, ватан

هُنّ - уларнинг

يَا - эй

مُرَبِّيَةُ - тарбиячи

الزُّهُورِ - гулларнинг

Сўзма-сўз таржима:

Қизлар - биз тўплайдиган эзгу амалларимиздир, шундай экан эй гуллар тарбиячиси уларнинг ватанини гўзал қил.

Маъно:

Қизлар эзгу хазиналардир, шунинг учун гул етиштирувчиси сифатида уларнинг тарбиясига яхши эътибор беринг.


@musoxonqizi



20 last posts shown.