HO'JAY BOB masjidi 🕌


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Риштон тумани Ҳужай боб масжидининг
телеграмдаги расмий саҳифаси.
Savol va takliflar uchun : T.me/+998905345506

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Rozilik maqomi

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh


​​ТАҚСИТ САВДОСИ
#савдо

❓1532-CАВОЛ: Ҳозирги кунда “тақсит савдоси” ҳақида кўп эшитиб қоляпмиз. У қандай савдо?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Тақсит” савдоси деб савдо молини харидорга дарҳол топшириб, баҳосини бўлиб тўлашга келишган ҳолда насия қилиб сотишга айтилади. Бунда масалан бир киши машинани 10 ойга, ҳар ойда 1000 дан, жами 10 000 га келишган ҳолда сотиб олади.
   Бу савдода сотувчи харидорга турли таклифларни киритганда, масалан, “3 ойга нархи 8000 бўлади, 6 ойга 9000 бўлади, 10 ойга 10 000 бўлади” деганда икки томон ҳам муддат ва нархни аниқ қилиб олишлари керак бўлади.
   Агар харидор ваъда қилган тўловларини тўлай олмаса, қарзга устама қўшиш мумкин эмас, гарчи уни олдиндан шарт қилинган бўлса ҳам.
   Ўзига тўқ (имконияти бор) харидор адо қилиши керак бўлган қарзни вақти келганда тўламаслиги шаръан ножоиздир. Бу сотувчига зулм қилиш, яъни катта гуноҳ бўлади.
   Тақсит савдосида сотувчи харидорнинг қарзи муқобилида гаров талаб қилиш ҳаққига эга. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


​​​​Эй туғмаётган бепушт аёл, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй оила қуриши кечикаётган синглим, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй дўхтирлар ожиз қолаётган бемор, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй сеҳрланган, жин чалган кимса, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй камбағаллиги ёки хотин танлаш қийин бўлиши сабаб никоҳи кечикаётган йигит, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

– Эй ҳожатманд киши, Бақара сурасини ўқишни йўлга қўй!

Бақара сурасини бошидан охирига ўқиш учун 60 дақиқа вақт кетади холос. Рағбат қилган нарсангни амалга ошириш учун ҳар куни атига бир соат Аллоҳ учун вақт сарфлайсан. Бунинг ҳеч қандай қийин жойи йўқ. Аввалига қийинга ўхшайди. Агар сен ўн кун нафсингга курашиб, қийналиб бўлса ҳам ўқишда давом этсанг, охири нафсинг Бақара сурасини ўқишга ошиқ бўлиб қолади.

Бу ҳақда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бақара сурасини ўқиб юриш барака, уни тарк қилиш хасратдир. Дангасалар (ёки сеҳр билан шуғулланувчилар) уни ўқишга имконлари йўқдир", деб айтганлар.
Имом Муслим ривояти.


✅ Яқинларингизга ҳам улашинг





https://t.me/musoffolik_sari_yol


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Eng qimmat kamera ham tenglasha olmaydi...

Inson ko‘zi sakkiz million rangni ajrata olishi mumkin. Agar bu haqda ko‘proq bilmoqchi bo‘lsangiz, ushbu videoni tomosha qiling.

#Allohning_mojizalari



https://t.me/musoffolik_sari_yol


#Кун_дуоси

Дуо қабул бўладиган ўттиз жой

Фиқҳий китобларда Маккаи Мукаррамадаги йигирма бир жойда қилинган дуолар мустажоб бўлиши ҳақида ёзилган ва салафи солиҳлардан нақл қилингандир. Мадинаи Мунавварада ҳам дуо қабул бўладиган кўплаб жойлар бор. Дуо қилишга эътибор қаратиш лозим бўлган ўринлар қуйидагилардир:

1. Байтуллоҳни илк кўрган пайтда;
2. Тавоф қилаётган пайтда;
3. Мултазамга осилган пайтда;
4. Раҳмат тарновининг остида;
5. Байтуллоҳнинг ичида;
6. Замзам сувини ичаётганда;
7. Мақоми Иброҳимнинг ёнида;
8. Сафо тоғининг устида;
9. Марва тоғининг устида;
10. Саъй қилаётганда;
11. Арафот майдонида;
12. Муздалифа майдонида;
13. Мино майдонида;
14. Тош отгандан кейин жамарот олдида;
15. Ҳатимнинг ичида (Фатҳул қодирда);
16. Рукни ямонийнинг олдида;
17. Савр ғорида;
18. Ҳиро ғорида;
19. Дорул Арқам жойлашган жойда;
20. Хадича розияллоҳу анҳонинг маконлари жойлашган жойда;
21. Мудъо мақоми, яъни Масжидул Ҳарамдан Жаннатул муъалло томон кетишда жойлашган жойда (Ғуниятун-носик);
22. Мадинаи Мунавварадаги Риёзул жаннада;
23. Оиша розияллоҳу анҳонинг устунлари ёнида;
24. Абу Лубоба устунлари ёнида;
25. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг меҳробларида;
26. Суффада;
27. Фатҳ масжидида;
28. Қубо масжидида;
29. Масжидул қиблатайнда (Икки қибла масжидида);
30. Масжидул ижобада.

Ушбу жойларга келиш насиб қилган ҳар бир киши Аллоҳ таолога тазарруъ ила дунё ва охиратдаги муродларини сўраши лозим. Бундай ўринларда самимий дуолар қилиб олишдан ғафлатда қолмаслик керак.



https://t.me/musoffolik_sari_yol


ХОТИРАНГИЗ ЗАИФМИ?!

Уламоларнинг хотирани кучайтириш тажрибаларидан: Қирқ бир кун мобайнида ҳар куни тонгда Аъла сурасининг олтинчи оятини етти марта ўқишни тавсия қиладилар:

سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ ۝ إلّا مَاشَآءَاللهُ

Ўқилиши: «Сануқри`ука фа лаа тансаа иллаа маа шаа Аллоҳ».

Маъноси: «Биз сизга қироат қилдирамиз ва сиз Аллоҳ Ўзи (унутишингизни) хоҳлаган оятлардан бошқасини унутмассиз».

Келинг қардошим бугундан бошлаб ушбу оятни ҳар куни тонгда етти марта ўқишни одат қилайлик. Аллоҳнинг ояти мўжиза, биз эса ожизмиз. Аллоҳ хотирамизни мустаҳкам қилсин!




https://t.me/musoffolik_sari_yol


​​УЙДАГИ ҲАЙВОННИ ҚУРБОНЛИККА ДЕБ НИЯТ ҚИЛГАНИДАН КЕЙИН СОТИШ
#қурбонлик

❓1531-CАВОЛ: Уйда боқилаётган ҳайвонни қурбонлик қилиш учун ният қилган бўлса, кейинчалик бирор эҳтиёжи учун сўйса ёки сотса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уйида боқаётган ҳайвонни қурбонликка ният қилгандан кейин сўйиб ейиши ёки сотиб юборишига шаръан ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки ўзининг қўйини қурбонлик қилишни ният қилишнинг ўзи билан зиммасига шу ҳайвонни сўйиш лозим бўлиб қолмайди. Ҳайвонни боқиш ёки сотиш каби қурбонликдан бошқа мақсадда сотиб олса,  кейин қурбонлик қилишни ният қилса, бу билан зиммага (айнан) шу ҳайвонни қурбонлик қилиш вожиб бўлиб қолмайди (“Бадоиъус-саноиъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


CNN ўзбек алломалари ҳақида мақолалар эълон қилди

Дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири — CNN Ўзбекистоннинг буюк алломалари ҳақида туркум мақолалар чоп этди. Унда Аҳмад ал-Фарғоний, Муҳаммад ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний ва Ибн Сино каби алломаларнинг ўзбек миллатига мансуб бўлгани алоҳида эътироф этилган.

Алгебра фани асосчиси сифатида қайд этилган Ал-Хоразмий ҳақида фикр билдирилар экан, унинг "Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала” асари математиканинг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилади. "Ҳар сафар смартфон ёки компьютердан фойдаланганимизда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг илмий меросига дуч келамиз", дейилади мақолада.




https://t.me/musoffolik_sari_yol


Фахрланса арзийди.


Албатта ўқинг!

Иброҳим ибн Адҳам айтдилар:
Уч юздан ортиқ валий зотларга хизмат қилдим, уларнинг ҳар бири менга тўрт нарсани насиҳат қилди:
1. Ким кўп таом еса, Аллоҳга ибодатида лаззат тотмайди.
2. Ким уйқуни кўпайтирса, умрида барака бўлмайди.
3. Ким одамларга кўп аралашса, Аллоҳ ҳузурида унинг фойдаси учун ҳужжат қоим қилинмайди.
4. Ким одамларнинг обрў-иззатлари ортидан кўп сўзлаш, шаънини ғийбат ва гапиришга муккасидан кетиб, шу ишга одатланса, тавҳид калимаси билан  дунёдан ўтмайди. Яъни, иймонсиз вафот топиши мумкин.



https://t.me/musoffolik_sari_yol


Балолардан паноҳ сўраш

Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам ўттизта балодан паноҳ тилардилар.

“Аллоҳим, сенинг номинг билан,
1. Ожизликдан.
2. Дангасаликдан.
3. Қўрқоқликдан.
4. Бахилликдан.
5. Ўта қариликдан.
6. Бағиртошликдан.
7. Ғафлатдан.
8. Ночорликдан.
9. Хорликдан.
10. Бечораҳолликдан.
11. Камбағалликдан.
12. Кофирликдан.
13. Ширкдан.
14. Фосиқликдан.
15. Бадбахтликдан.
16. Мунофиқликдан.
17. Шуҳратпарастликдан.
18. Риёкорликдан.
19. Соқовликдан.
20. Карликдан.
21. Жинниликдан.
22. Моховдан.
23. Песликдан.
24. Ёмон касалликлардан.
25. Қарзларнинг оғир келишидан.
26. Кишиларнинг устун келишидан.
27. Неъматнинг завол топишидан.
28. Офият ўзгариб, тескарига айланиб кетишидан.
29. Тўсатдан келадиган ўчингдан.
30. Барча ғазабингдан паноҳ тилайман” дея паноҳ сўрардилар.


https://t.me/musoffolik_sari_yol


Ризқни кенгайтирувчи тўрт амал

1. Кечаси ўқиладигaн намоз
2. Саҳарларда айтиладигaн кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни камайтирувчи тўртта амал


1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намоз ўқишлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат
(Саҳл ибн Саъд)

«Роббиғфирлий ва ливалидайя» (“Роббим, мени ҳам, ота-онамни ҳам
мағфират қил”) деб кўп айтинглар, чунки бу дуода уч ибодат бор:
1. Дуо қилиш
2. Ота-онага яхшилик қилиш
3. Истиғфор айтиш

Бахт агар бозорда сотилганида эди, одамлар унга талашиб-тортишиб, навбат туришиб, энг қиммат нархга бўлса-да, сотиб олган бўлишарди.
Лекин одамларнинг кўплари бахтнинг саждагоҳда текинга берилишини билмай-да…



https://t.me/musoffolik_sari_yol


​​Пайғамбар алайхиссалом суюкли қизлари Фотимаи Захрони турмушга бергач, уни хазрати Али хонадонига кузатаётганларида, бундай насихат қилганлар:
“Қизим, ўзингни хамиша озода тут, Роббингни зикр қил ва вужудингни сув билан покла. Эринг сенга боққанда хурсанд бўлсин. Кўзларингга сурма қўй, чунки у аёлларга зийнатдир. Бошингга зайтун мойидан сурт, чунки зайтун мойи суртган аёлга шайтон яқинлашмайди.
Эй Фотима, эринг сенга қараганида, кўзларингни юмма, токи мухаббатинг кучайсин. Эринг бошқа тарафга қараган пайтда унинг юзига боқ, бу билан бир ой рўза тутганлик савобини оласан.
Эй Фотима, эрингнинг камчиликларини, айбини бировга айтма, бундай қилсанг, Аллохнинг, Пайғамбарнинг, фаришталарнинг ва эрингнинг нафратига учрайсан. Сен уй юмушларини бажар, эринг эса уйдан ташқаридаги ишларни қилсин. Эй Фотима, бу ўгитларни менга Жаброил сўзлади”.

✍Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ (📚Ижтимоий одоблар китобидан)


Жуда оз бўлса ҳам, кунига садақа қилишни одат қил. Чунки садақа:
• Аллоҳнинг ғазабини ўчиради;
• касалликка даво бўлади;
• мол-мулкингни поклайди;
• Қиёмат куни сенга соя бўлади;
• вафотингдан кейин ҳам ажр-савобингни кўпайтириб туради.




https://t.me/musoffolik_sari_yol






​​#Дуо
Дангасаликдан қутулиш дуоси

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Ким бир кунда юз марта "Ла илаҳа иллаллоҳ ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай ин қодийр", деса, (унинг ажри) ўн қул озод қилганга тенг бўлади. Унга юзта ҳасанот ëзилиб, юзта ёмонлиги ўчирилади, кеч киргунича шайтондан омонда бўлади. Шу калимани ундан кўп айтган одамдан бошқа ҳеч ким бундан афзалроқ амал қила олмайди» (Имом Бухоpuй ва Имом Муслим ривояти).

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу дуони ўқиган одамнинг шайтондан омонда бўлишини айтганлар, чунки инсон шайтон туфайли дангаса бўлади...

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳдан дангасаликдан паноҳ сўраб қуйидаги дуони ўқиганлар:

اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَالْجُبْنِ وَالْهَرَمِ والْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ الْقَبْرِ، وَمِنْ فِتْنَةِ الْمَحْيَا َوالْمَمَاتِ

Маъноси: «Ё Аллоҳ! Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, қариб хор бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман» (Имом Муслим ривояти).




https://t.me/musoffolik_sari_yol


G'uslning uch farzi bor:

1. Og‘izni halqumgacha chayish;

2. Burunni achitib chayish;

3. Butun badanni yuvish.

Buni har bir musulmon inson albatta bilishi kerak!




https://t.me/musoffolik_sari_yol




​​​​🌸 ОЯТАЛ КУРСИ ҲАҚИДА

Оятал курси бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.

Оятал курси Қуръони каримнинг тўртдан бири.

Фотиҳа билан Оятал курсини ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.

Ётар маҳали оятал курсини ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.

Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсини ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.

Уйидан чиқаётганида Оятал курси ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо этади.

Уловга минганида ҳам Оятал курси ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

Оятал курсини ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади.

Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсини кўп ўқиш керак” деб айтган.

Намоздан кейин Оятал курси ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.




https://t.me/musoffolik_sari_yol


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
https://t.me/musoffolik_sari_yol

20 last posts shown.