Munosabat.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Юртимизда ва дунёда бўлаётган воқеа ҳодисаларга ва ишларга муносабатлар, янгиликлар, шахсий фикрлар.

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Эртага қўшимча тест синовлари бўлиб ўтади

Давлат қабул комиссиясининг 2020 йил 13 сентябрдаги 4-сон баёнида жорий йил 2-13-сентябрь кунлари ўтказилган тест синовларида ҳудудга киришда тана ҳарорати 37⁰ C дан юқори бўлган ҳамда тест синови ўтказиладиган кунда коронавирус инфекцияси билан касалланган абитуриентлар учун тест синовларини 2020 йил 17 сентябрь куни ташкил этиш белгиланган.

Мазкур абитуриентлар учун тест синовлари 2020 йил 17 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 8:00 дан 11:00 га қадар, Тошкент шаҳрида Юнусобод туманидаги Ботаника боғида 15:00 дан 18:00 га қадар бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Пискент туманига янги "тўртлик" тайинланди

Рихсиев Раҳимжон Мирқодирович
— Пискент тумани ҳокими вазифасини бажарувчи

Джураев Алишер Ашуралиевич — туман прокурори

Милиев Шуҳрат Акмалович — туман ИИБ бошлиғи

Сайфиев Жасур Равшанович — ДСИ бошлиғи.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Осиё тараққиёт банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2020 йилда 0,5% ўсади

Осиё тараққиёт банки 2020 йилда Ўзбекистон ЯИМ ҳажми ўсиши бўйича прогнозини 0,5%га пасайтирди. Июнь ойида бу прогноз 1,5% эди. Ташкилотнинг янги прогнозига кўра, бунга COVID-19 пандемияси, талабнинг сустлиги, саноат ишлаб чиқариши ва хизматлар соҳасидаги пасайиш сабаб бўлмоқда. Бироқ 2021 йилда ЯИМ 6,5% гача кўтарилиши кутилмоқда.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланиши кутилмоқда экан Бу ҳақда Сума Чакрабарти твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

Каналга дўстларингизни таклиф қилинг

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Эндиликда Ўзбекистон фуқаролигини олиш учун ариза топширган шахслар ўзбек тилини мулоқот қила оладиган даражада билиши шарт.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Бугун, 14 сентябрь, соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Мавзу: Олий таълим муассасаларига кириш учун ўтказилаётган тест синовларининг дастлабки якунлари ва таҳлили

Матбуот анжумани «УзРепорт ТВ» ва «Ўзбекистон 24» телеканаллари орқали онлайн ёритилади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Тошкент давлат иқтисодиёт университети қошида “Банк ва молия” инновацион илмий-амалий тадқиқот маркази очилди.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълум қилишича, Тошкент вақти билан 05:13 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Наманганда унинг кучи 3 балл, Андижон ва Фарғонада эса 2 баллни ташкил этди.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


❗️Қўшимча маълумот

Телевизион
дарслар жорий йилнинг 14 сентябридан бошлаб Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб Оnline-maktab туркумида намойиш этиб борилади.

🌀Оnline-maktab дарслари “UzDigital TV” тармоғида қуйидаги телеканалар орқали эфирга узатилади:

1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic

✅ 5-8 синф ўқувчилари учун — Eurosport

✅ 9-11 синф ўқувчилари учун — Охота и рыбалка.

Кабель телевидениеси ва IP ТВ тармоқларида:

✅ 1-4 синф ўқувчилари учун — National Geographic

✅ 5-8 синф ўқувчилари учун — “ТВЦ”

✅ 9-11 синф ўқувчилари учун — “Fashion TV”.

Дарсларни параллель равишда қуйидаги интернет ресурслар орқали кузатиб бориш мумкин:

🖥https://t.me/uzeduonlinemaktab;
🖥mover.uz/channel/uzedu
🖥Youtube канали;
🖥Kundalik.com ҳамда онлайн мактаб электрон портали орқали.

🌐Шунингдек дарслар Mediabay.uz, Mover.uz сайтларига ҳамда ижтимоий тармоқдаги телеграмм каналларига ҳам жойлаштирилади.

🎥Оnline-maktab телевизион дарслари Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда ZO‘R TV билан ҳамкорликда тасвирга олинмоқда.

Дарсларни тасвирга олиш учун А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ва Республика ташхис марказида жами 6 та студия ташкил этилди.

❗️Телевизион дарсларни тасвирга олишга жами давлат ва нодавлат таълим муассасаларидан жами 117 нафар тажрибали ва малакали педагоглар, 12 нафар сурдо-таржимон ва 15 нафар муҳаррирлар жалб қилинди.

📲Телевизион дарсларнинг жадвали кунлик тарзда Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Оnline-maktab дарслари 14 сентябрдан бошланади.

Телевизион дарслар 3 та телеканалда душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб намойиш этилади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Мудофаа вазирлигига қарашли «Темурбеклар мактаби»га кириш имтиҳонлари 16 сентябрь куни бўлиб ўтади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Ерниязов Руслан Муптуллаевич “Йўлқурилиш” акциядорлик жамияти бошқарув раиси этиб тайинланди. Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Бекенов Сунатулла Хусанович эса жамият кузатув кенгаши раиси этиб сайланди.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Чорвоқ сув омбори қурилиши. 1967 йил (Расм google.com дан олинди)

Каналимизга дўстларингизни таклиф қилинг.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Ўзбекистон Республикасидаги нодавлат олий таълим муассасалари сони нечта?

Республикада амалдаги қонунчилик бўйича ўрнатилган тартибда ташкил этилган нодавлат олий таълим муассасалари рўйхати:

1. Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти;

2.Akfa университети;

3.Қўқон университети;

4.Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети;

5. “Tashkent International University” халқаро университети;

6. ТEАМ университети;

7. Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети;

8. “Tashkent International University of Education” халқаро университети.

Эслатма:
мазкур рўйхатда хорижий олий таълим муассасаларининг республикамиздаги ўрнатилган тартибда ташкил этилган филиаллари келтирилмаган.

Каналимизга дўстларингизни ҳам таклиф қилинг.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Орол денгизи. 1960-йил

Каналимизга дўстларингизни таклиф қилинг.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Боғчалар очилгандан сўнг, очиқ ҳаводаги машғулотлар ва сайрлар пайтида болалар, тарбиячилар ва уларнинг ёрдамчиларининг бевосита муносабатига йўл қўйилмайди.

Биноларда кунига 3 маротаба тозаловчи воситалар ёрдамида сувли ва 1 маротаба дезинфекция воситалари орқали тозалаш ишлари ўтказилади. Бундан ташқари кўп муомалага киришувчи юзалар (эшик ва дераза тутқичлари, ромлар, столлар, электр улагичлар) 4 карра дезинфекцияси қилинади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг еттинчи ялпи мажлиси 2020 йил 11 сентябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Сенатининг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.

Ялпи мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Пахта терими бошланяпти:

▪️Фарғона вилоятида 10 сентябрдан,

▪️Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида 15 сентябрдан,

▪️Жиззах, Навоий, Тошкент, Хоразм вилоятларида 20 сентябрдан

▪️Самарқанд вилоятида 25 сентябрдан бошлаш графиги ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Каналга уланиш: @munosabatuzz


Айтишларича, мактабларда анъанавий таълим жараёнининг бошланиш муддати 14 сентябрдан 28 сентябрга кўчирилиши мумкин.

Ҳозирда айрим таълим муассасалари ўқитувчилари ота-оналарни шу ҳақда огоҳлантираётган экан. Бу ҳолат мамлакатимизда эпидемиологик вазият салбий томонга ўзгараётгани билан боғлиқ эканини тахмин қилиш мумкин.

Ҳозирча ушбу хабар расмий тасдиқланмаган. Тез орада Халқ таълими вазирлиги бунга ойдинлик киритса керак.

Каналга уланиш:
@munosabatuzz


Ҳукумат қарор лойиҳасига кўра йил охирига қадар Ўзбекистондаги ҳар бир маҳалланинг ID-рақами ва ҳудудий чегараси кўрсатилган ягона электрон маълумотномаси яратилиши мумкин.

Каналга уланиш: @munosabatuzz

20 last posts shown.

11

subscribers
Channel statistics