Мухаммад Хоблос /Ўзбек тилида


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Бу каналда сизга шайх Муҳаммад Хоблос маърузалари ва бошқа фойдали постларни улашиб борамиз Иншааллоҳ, эшитган кўрган билганларимизга амал қилгувчилардан қилсин!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Ўзбекистон бўйлаб Рамазон ҳайити намози ўқилиши бошланадиган вақтлар:

1. Андижон вилояти 05:30
2. Бухоро вилояти 06:00
3. Жиззах вилояти 05:55
4. Навоий вилояти 06:00
5. Наманган вилояти 05:30
6. Самарқанд вилояти 06:00
7. Сирдарё вилояти 05:50
8. Сурхондарё вилояти 06:00
9. Тошкент вилояти 05:50
10. Тошкент шаҳри 05:40
11. Фарғона вилояти 05:30
12. Хоразм вилояти 06:10
13. Қашқадарё вилояти 06:00
14. Қорақолпоғистон Рес. 06:20

Ийд ал Фитр муборак, биродарлар!


Рамазон Умраси-2022.

Таниш чеҳралар: Алижон қори, Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров.

Мабрур қилсин, давомли бўлсин!


🇵🇸 Фаластин

Ғазодаги 9 кишилик оиланинг барча аъзолари Қуръон ёд олиб, қори ва қория бўлдилар.

Аллоҳ азза ва жалла китобини қалбларида мустаҳкам қилсин.


©Globaltahliluz


Эй Одам фарзанди!

-Киши ўлимга иймон келтириб, яна қандай хурсанд бўлаётганидан ажабландим.
-Ҳисоб-китоб бўлишига иймон келтириб, мол-дунё тўплаётганига ажабландим.
-Охиратга иймон келтириб, нечук роҳатланаётганига ажабландим.
-Дунё ва унинг заволига ишониб, нечук унга хотиржам бўлаётганига ажабландим.
-Тилида олим, қалбда жоҳил кишидан ажабландим.
-Сув билан ўзини покласа ҳам, қалби покланмаган кишидан ажабландим.
-Одамларнинг айблари билан машғул бўлиб, ўзининг айбларидан ғофил қолган кишидан ажабландим.
-Аллоҳ таоло кузатиб турганини билган ҳолда яна қандай Унга осийлик қилаётган кишига ажабландим.
-Ўзининг якка ҳолда ўлишини, якка ҳолда қабрга киришини, якка ҳолда ҳисоб-китоб қилинишини билатуриб, (нечук Парвардигоридан ўзгани дўст тутган кишидан ажабландим).
-Ҳақиқатан Мендан ўзга илоҳ йўқ. Албатта Муҳаммад (алайҳиссалом) Менинг бандам ва расулимдир.

Имом Ғаззолий роҳимаҳуллоҳ


Қадрдон синглим!
Ҳижоб қулоқ, бўйин, тўпиқ, амакининг ўғли ва инстаграмни ҳам ўз ичига олади.

Анас Солиҳ


Бу асрнинг энг катта муаммоларидан бири «мен биламан» касаллигига чалинган инсонларнинг кўплиги назаримда.

©ttunchiroq


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Мусулмонлар ҳар доим эҳтиёт чораларини кўришга тайёр бўлишлари керак😁

©Globaltahliluz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Антикоррупция

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Амр ибн Ос розияллоҳу анҳуни Мисрга ҳоким қилиб жўнатаётган пайтларида ўрталарида шундай суҳбат бўлиб ўтди:
- Агар олдингга ўғри келса, нима қиласан?!
- Унинг қўлини кесаман!
- Агар менинг олдимга қорни оч келса, сенинг қўлингни кесаман!!

©MubashshirAhmad


Иккинчи жаҳон урушидан олинган сурат:

Гитлер қирғинларидан қочган яҳудий қочқинлар Фаластиндан бошпана изламоқда.

Баннердаги матндан яҳудийларнинг Европадан қочиб, Фаластин мусулмонлари ерларини нақадар хавфсиз бошпана сифатида кўрганликларини англаш мумкин:

"Немислар бизнинг оилаларимизни ўлдирдилар, шунинг учун умидларимизни ўлдирманг"

Ўша пайтда фаластинликлар ўлимдан қочган яҳудийларига бошпана бергач, бу сионистлар уларни ёввойи ҳайвонлардек ўлдиради ва ўз уйларидан ҳайдаб чиқаради деб ўйламаган эдилар!


©Globaltahliluz


Яҳудларнинг қадим касаллари - мусулмонларга фитна қилиш Рамазон каби ислом аҳлига қадрли вақтларда авжига чиқади. Улар бугун мусулмонларнинг илк қибласи ва учинчи муқаддас масжиди Ақсони бузишга бел боғлашган.

Биз мусулмонларнинг умуман Фаластин ва хусусан Ақсога берадиган ёрдамимиз аввало дуо бўлади, сониян мазлум мусулмон халқ ҳаётидан хабардор бўлиш ва буни бошқаларга ҳам етказишдир.

Антисеметизм ва консприологияда айблайдиган эса қуйидаги янги расмларни томоша қилинг!

©MubashshirAhmad


#Ақсо

Эй шаҳодат юрти!
Маҳзунлигинг бизга оғир ботяпти!
Роббим, Ақсони Ўз ҳимоянгга ол, Ўзинг у ердаги биродарларимизга ёрдам қил! Сен Ўзинг ҳар нарсага қодир Зотсан!


Қўлимиздан келадиган энг катта ёрдамимиз, бизнинг дуоларимиз ва барчани ҳабардор қилишимиздир.

©ttunchiroq


Бошқа сафлардан кўра намозхонларнинг сафи тезроқ тартибга келади. Сабаби, бунда ишни ҳамма бошқадан эмас, ўзидан бошлайди.

©MubashshirAhmad


Юз йилдан кейин, яъни 2120 йилда барчаларимиз қариндошларимиз билан биргаликда ер остида бўламиз.

Биз қурган уйларда нотаниш одамлар яшайди. Йиғган мол-мулкимизга бошқалар эгалик қилади. Биз ҳақимизда ҳеч нарсани эслашмайди ҳам. Ичимизда ким ҳам отасининг бобосини эслай олади. (Бўлса ҳам жуда озчилик эслайди).

Бизлар ўша пайтда сатрларда эсланамиз, исм ва шаклимиз унутилган тарихга айланади. Шундай экан нима учун келажакдаги мол-мулкимиз, уйларимиз ва аҳлларимиз ҳақида кўп бош қотирамиз. Ахир юз йилдан кейин булардан ҳеч наф йўқ-ку?!

Бизнинг борлиғимиз коинотнинг умри олдида бир лаҳза холос. Бизнинг умримиз унинг олдида кўз очиб юмгунчалик фурсатдир. Биздан кейин ўнлаб авлодлар келади. Улар ҳам дунёни худди биз топширгандек кейинги авлодга байроқни топширадилар. Улар орзуларининг тўртдан бирини ҳам амалга оширмасдан ўтиб кетадилар. Шундай экан, дунёдаги ҳақиқий ҳажмимизни билиб олишимиз керак. У, биз тасаввур қилгандан ҳам кичикдир.

Юз йилдан кейин зулумот ва сукунат ичра юриб, дунё нақадар ҳақир эканини ва орзуларимиз чўпчак эканини биламиз. Қани эди умримизнинг барчасини жиддий ишлар, яхшиликларни жамғариш ва солиҳ амалларни қилишга сафарбар қилсак эди, деб орзу қиламиз.

©️ Карим Баҳриев


Дунё қуйидаги беш нарсани сендан ўғирлаб олишига йўл қўйма:

1. Роббинг билан бўладиган мусаффо лаҳзалар.
2. Ота онангга яхшилик қилишинг, уларга мурувват кўрсатишинг.
3. Оилангга муҳаббат қилишинг.
4. Атрофингдагиларга яхшилик, эҳсон қилишинг.
5. Амалингдаги ихлос.

©Muhammad Qodir




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Нима есам Рўзам очилиб кетмайди? 😅


Ҳаммамиз ҳам ўтамиз. Гап қандай ўтишимизда.

Жамила Маҳмуд

...Бошимизга рўмол ўраб ҳижобланганимиз учун университет маъмуриятининг кўзига олабўжига ўхшаб кўриниб қолган кезларимиз эди. Ҳақорат, таҳқирлар, заҳарли хандалар устоз деб билганларимиз учун одатий ҳолга айланиб улгурганди.

Бир куни намоз оқиётган хонамга Омонулла Мадаев домла кириб қолдилар. Намозимни тугатибоқ, домладан ҳақорат "панд-насиҳат" бошланишини кутдим. Лекин бундай бўлмади. Домла:

- Аллоҳ қадамларингизни мустаҳкам қилсин! Асосийси тўгри йўлда эканликларингизни ҳеч қачон унутманглар. Баракалла қизим! - дедилар.

Парвардигор домламизнинг қабрларини нурга тўлдирсин! Яхши амалларини ўзлари билан бирга қилиб, гуноҳларини мағфират айласин!

©️Мубашшир Аҳмад


Шайх Абдураҳмон Росарио Паскини Қуръонни итальян тилига таржима қилган инсон 86 ёшида оламдан ўтди. У 39 ёшида Исломни қабул қилади. Ислом динига вақтини кўпроқ ажратиш учун Италия Бош вазирлигидаги вазирга маслаҳатчи лавозимидан кетади. Шайх Паскини Европа ва Ғарбдаги ислом даъватининг гигантларидан бири бўлиб, у даъват соҳасида фаолият юритиб, бой ҳаёт кечирган. Шайх маърузачи ва муаллиф бўлиб, Миланда биринчи бўлиб масжид ва ислом маркази қурдирган. Хаёти давомида итальян тилида 300 та китоб муаллифи/таржимони бўлган. Улар орасида Доктор Али Абу Шувайма билан хамкорликдан таржима қилинган Қуръон хам жой олган. Аллоҳ Шайхни гуноҳларини кечириб, жаннатул фирдавс насиб айласин. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.

© Ibrat uchun


#Табассум

Бир катта ёшли одамнинг насиҳати:
Иккинчига уйланиш режаси Исломга даъват қилишга ўхшайди.

1. Яширин бошланади
2. Ошкор қилинади
3. Ҳижрат
4. Жиҳод

У ёғи ё ғалаба ва ё шаҳидлик. 😅😅😅😂
(c)

20 last posts shown.

691

subscribers
Channel statistics