Янги йил байрамида олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 5 кун, беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар 6 кун дам олади, - Президент қарориПрезидентимизнинг 2024-йил 24-декабрдаги қарори билан 2025-йилда беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни 4 январь – шанба кунидан 2 январь – пайшанба кунига кўчирилди ҳамда олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 2 январь – пайшанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
🔹28 декабрь, шанба — 6 кунликлар учун иш куни, 5 кунликлар учун дам олиш куни;
🔹29 декабрь, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни;
🔹30 декабрь, душанба — 6 кунликлар учун қўшимча дам олиш куни, 5 кунликлар учун 14 декабр (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни;
🔹31декабрь, сешанба — барча учун қўшимча дам олиш куни;
🔹1 январь, чоршанба — Янги йил байрами;
🔹2 январь, пайшанба — 6 кунликлар учун дам олиш куни, 5 кунликлар учун 4 январь (шанба) кунидан кўчирилган дам олиш куни.
@Muborak_Uz