У ҳаёт бўлганида бугун 72 ёшга тўлган бўлар эди. Афсуски, қисмат уни 34 ёшида орамиздан олиб кетди, аммо унинг номи, жасорати ва футболга қўшган ҳиссаси ҳамиша ёдимизда қолади.
Баҳром Вафоев футболимиз равнақи учун беқиёс хизмат қилган, тиним билмас меҳнати ва садоқати билан Муборак футболига янги нафас, янги имкониятлар яратишга ҳаракат қилган. Шу боисдан, у кишининг номи ҳар бир "Машъал" учрашувларида, мухлислар орасида шараф билан тилга олинади. Бунинг ифодаси сифатида марказий стадионимизга унинг номи берилган.
Баҳром Вафоевнинг хотираси футболимиз тарихида ва юртдошларимиз қалбида ҳамиша яшайди. У киши ҳақиқий ватанпарвар, меҳнатсевар ва теран фикрли инсон эди.
Унинг меҳнатлари ва орзулари “Машъал” орқали давом этади.
Муборакнинг ўлмас фарзанди – сиз ҳамон биз билансиз! Охиратингиз обод бўлсин!#MASHALMEDIA
#Yo #tarix #yozamiz #yoki #tarixga #aylanamiz
@Mashal_uzbekistan🔵 Telegram | 🔴
Instagram|🎥
YouTube 🟢
Тwitter