⚡️ Таътил вақтида ўқитувчилар ўқувчилари учун жавобгар эмас
Барчамизга маълумки, илгари ўқувчиларнинг хар қандай хатти-ҳаракатлари учун, хоҳ у таътилда бўлсин хоҳ дарсдан ташқарида бўлсин, фақат синф раҳбар, директор ёки унинг ўринбосарлари жавобгар бўларди. Мисол учун ўқувчи таътил вақтида қўшниси билан муштлашиб, жанжаллашиб қолса ҳам ички ишлар органи ходимлари ўша ўқувчининг синф раҳбарини чақиртириб безовта қиларди.
Кўп ҳолларда мактаб раҳбарияти билан бирга синф раҳбарлари лавозим вазифаларини бажармаган дея баҳоланиб, уларга нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилар эди. Ўқувчининг ота-онасига эса деярли ҳеч қандай таъсирчан чоралар кўрилмасди. Ҳозир эса бундай ҳолатларнинг олди олинган.
Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 22 февраль кунги 41-сонли буйруғи билан тасдиқланган, синф раҳбари тўғрисидаги низомга мувофиқ таълим муассасасидан ташқарида дарсдан кейинги ва таътил пайтидаги ўқувчиларнинг хатти-ҳаракатлари учун амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар жавоб беради.
Синф раҳбарлари эса жавобгарликка тортилмайди. Демак бундай ҳолалларда нафақат синф раҳбарига балки директор ўринбосарларига нисбатан ҳам интизомий жазо чоралари қўлланилмайди.
Шуни ҳам унутмаслик керакки, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масʼул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.
👉 https://t.me/muallimlarga