Forward from: Ta'lim nazorati
Ўзбекистон TALIS да иштирок этмоқчи. Мактаб ўқитувчилари ва директорлари фикри халқаро ташкилот томонидан ўрганилади
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекция вакиллари Францияга қилган хизмат сафари давомида Халқаро иқтисодий ҳамкорликлар ташкилоти (OECD)да бўлиб, ташкилот мутасаддилари билан музокара ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Учрашув давомида TALIS (Teaching and Learning International Survey) халқаро баҳолаш тадқиқотларида Ўзбекистоннинг илк иштироки юзасидан келишув имзолаш бўйича ҳам музокаралар олиб борилди.
TALIS ўқитувчилар фаолияти, иш шароити ва мактабдаги таълим муҳитини баҳолашга қаратилган энг йирик халқаро тадқиқот ҳисобланади.
Тадқиқот мақсади – иштирокчи мамлакатларга самарали ўқитиш ва ўрганиш учун шарт-шароитлар яратиш қаратилган таълим сиёсатини ишлаб чиқишда янги устувор йўналишларни кўриб чиқиш ва аниқлаш имконини берадиган ишончли, долзарб ва қиёсий маълумотлар тақдим этишдан иборат.
Тадқиқотлар мактаб ўқитувчилари ва директорларига нафақат миллий, балким халқаро даража ўз фикрини билдириш имконини беради.
Учрашув аввалида OECDнинг TALIS бўйича масъул бўлим бошлиғи ўринбосари Карине Тремблей ушбу тадқиқотда иштирок этиш шартларини тушунтириб берди.
Ушбу тадқиқотда 200 та мактаб, 4000 нафар ўқитувчи ва 200 нафар мактаб директори иштирок этади. Уларни танлаш ҳам PISA тадқиқотларига ўхшаш бўлиб, қайси босқич ўқитувчиларини танлаш, нечта тилда сўровномалар бўлишини белгилаш OECD ва давлат ўртасида тузиладиган шартномага асосан кўзда тутилади.
Илгари TALIS тадқиқотлари ҳар 5 йилда ўтказилган бўлса, энди эса ҳар 6 йилда ўтказилиши режалаштирилган. 2018 йилда ўтказилган TALIS халқаро баҳолаш тадқиқотларида 48 та давлат қатнашган бўлиб, натижалари 2020 йилда март-апрель ойларида эълон қилинади.
Учрашув давомида OECD мутасаддилари TALIS тадқиқотлари айнан PISA ўтказилган мактабда бўлиши шарт эмаслиги, уларнинг натижалари алоҳида чиқарилиши, TALIS ўтказишдан мақсад таълим муассасаларидаги аҳволни, ўқитувчилар компетенцияларини ва муаммоларини аниқлаш, лекин унинг натижалари ҳам персонал муҳокама қилинмаслиги, натижаларига кўра рейтинг чиқарилмаслигини қайд этиб ўтишди.
Шунингдек, навбатдаги TALIS тадқиқоти 2024 йилда ўтказилиши режалаштирилгани ва унда иштирок этиш учун Ўзбекистон ҳукумати расман мурожаат қилиши лозимлиги таъкидланди. Шундан сўнг, шартнома тузилиб, расмийлаштириш масалалари кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Якунда ушбу тадқиқотда иштирок этиш бўйича бошқа давлатлар, хусусан 2018 йилда 1-марта TALIS тадқиқотларида иштирок этган Қозоғистон тажрибасини ўрганишга келишиб олинди.
Маълумот учун, Шанхайда TALIS-2013 натижаларига кўра ўқитувчилар ойлик маоши 10 % оширилган. Австралияда ўқитувчиларни олий таълимдан кейинги тайёргарлиги бўйича янги дастурлар жорий этилган, профессионал стандартлар янгиланган. Италияда “Яхши мактаб” лойиҳаси доирасида ўқитувчилар малакасини ошириш учун қўшимча маблағ ажратилиб, ўқитувчиларга ҳақ тўлаш тизимига ўзгартириш киритган бунда асосий эътибор ўқитувчилар фаолият самарадорлигига қаратилди. Англияда мактаблар учун 1 кун (йилига 3 марта) давом этадиган “қисқа текширувлар” жорий этилиб, ушбу ҳолат навбатдаги тадқиқотларда педагоглар томонидан “яхши” деб баҳоланган.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEm4cpqUUgdpGOG0Sw