Mr Abrarov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


• Ijtimoiy hayot
• Siyosiy va tahliliy
• Xorij ma'lumotlari
• Bo'layotgan voqealarga izoh
• Ishonchli manbalar
YouTube kanal👇
https://youtube.com/c/ABRAROV

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


БОлани ўспирин ёшида руҳияти жуда нозик бўлади.

Балоғат даврида болага дўстдек мулоқот қилган афзал.
Бу даврда руҳий босим, жудаям қаттиққўллик зарар беради.

ЎҒлимни урушмадим.
“Бошқа қайтарилмасин-а” деб кифояландим.

Бугун отам шу хақида бир икки бўлган воқеа айтиб бердилар.

#Маҳалламизда 16 яшар йигит отасини компютерини бузиб қўяди, бола отаси келгунча қўрқувдан эсанкираб қолади, отаси ишдан келиб ўғлини қаттиқ руҳий босим остига олади,
“Компютерни ишлаш учун қарзга олгандим, қарзни қандай қайтараман?” деб ўғлини сиқувга олади.
Бола ўзи қўрқувдан эсанкираб турганди, отаси баттар дардига дард қўшди.

ОТасини «бисотига» путур етказган айбдор йигит кечаси ўзини осади.

#14 яшар қиз синф фондига йиғилган пулни йўқотиб қўяди, синф рахбари қизни мактабда энг аълочи бўлишига қарамай йўқотган пулларини қайтаришини талаб қилади, мактаб залида қизни изза қилади, қиз қўрқувда эсанкираб пулни отасини ҳамёнидан ўғирлаб олиб чиқиб беради,
Ҳамёнида пули йўқолган ота қизини қаттиқ койиди, онаси мактабга қизини олиб чиқиб “Мана отасини пулини ўғирлади” деб мактабда ўз қизини изза қилиб, синфдошлари орасида юзига шапалоқ тушуради.

Ота она кеч кирганда уйга келганида
Ховлидаги дарахтда қизини осиқлиқ жасадини кўрди.

(Ёзиш осон бўлмади)

Ўспирин болаларни авайланг!
Руҳий босим қилманг!



Kamoliddin Muhammad©️




👉 @MrAbrorov


Мен такфирчи эмасман. Такфир қилиш жуда ёмон амал экани ҳақида "Куфр ва такфир" деган 120 бетли китобни нашрга тайёрлаганман. Яъни, бу хусусда етарли масъулиятни ҳис қилган одамман.

Шунинг учун бемалол айтаманки: намознинг фарзлигини инкор қилган, унга қарши бўлган ва уни турли иборалар билан қонунларда тақиқлаганлар кофир бўлади ва исломдан чиқади. Бу ҳукмда уламолар ўртасида ихтилоф йўқ. Кофир бўлишнинг оқибатлари жуда ёмон. Диндан чиқиш ва солиҳ амаллари бекор бўлишдан ташқари, унинг никоҳи бузилади, ўлса кафанланмайди, ювилмайди, жанозаси ўқилмайди, мероси мусулмон болаларига берилмайди, ўзи меросхўр бўлмайди, мусулмонлар қабристонига қўйилмайди. Булар унинг бу дунёдаги жазоси.

Охиратда эса кофирни аламли азоблар кутиб турибди.

©️Mubashshir Ahmad



👉 @MrAbrorov


Шахсийга келган хабар:

Оиламни фарзандларим билан бирор паркка ёки ресторанга обормоқчи бўлсам, кундузи чиқолмаймиз. Улар намозларини ўйлашади, келгунимизча қазо бўлиб қолади, деб.
Ё шомдан кейин чиқамиз ёки ресторан таомларини уйга айтаман.

Уйда доим болаларга қараб, уй ишларини қилиб ўтирадиган аёллар асабий бўлиб қолади. Шу асабийликларни чиқариб ташлаш учун энг оддий, ҳамма оила қила оладиган иш — уларни кўчага айлантириб келиш. Лекин ҳолат шундай, чиқса намози қазо бўлади. Ҳолбуки, бу намоз шаръий жиҳатдан унинг эътиқодининг мажбурияти, ҳуқуқий жиҳатдан эса эътиқод эркинлиги тақозоси. Шу мажбуриятини адо қилиб, ҳуқуқидан фойдалана олмаган бир кишига биттагина қарор (қонун ҳам эмас аслида) тушов бўлиб туради.
Энди шундай аёл (эркак масжид топиб ўқиб олар) қандай қилиб давлатни яхши кўрсин, қандай қилиб болаларини ватанпарвар қилиб тарбияласин, қандай қилиб фарзандларининг келажагини шу ватанда тасаввур қилсин?!

Энг ачинарлиси шундаки, сизнинг намоз ўқишингизга ҳеч бир парк ёки ресторан, ёки ишхона ходими асло қарши бўлмайди. Улар бажонудил рози ўқишингизга. Лекин минг хижолат билан узр айтишади. Қизиқ-а? Сиз намозхонсиз, жой эгаси камида намозга қарши эмас, ҳеч қандай иш жараёнига ёки хавсизликка ва ёки халқаро меъёрларга зид бўлмаган амални бажаришингизга битта қарор билан тўсиқ қўйиб қўйишади!

Жамиятдаги тоқатсизликнинг, одамлар, айниқса, диндорлар билан давлат орасидаги ишончсизликнинг катта сабабларидан бири шудай элементар нарсалар холос ўзи.
Бир кишинг намози кимга нима юк бўлиб қолди, ҳайронман!

Мен оилали фуқаро сифатида аниқ айта оламан, ўзимага ҳам, фарзандларимга ҳам ватанпарвар бўлишимиз учун 10 та шу мавзудаги китоб ўқитишдан, 100 та баландпарвоз тадбирларда қатнашишдан кўра шундай шароит қилиб беришса, (қилиб беришлари ҳам шарт эмас, ўзимиз қилиб оламиз) 100 карра кучли таъсир қилади.


Botirjon Shermuhammad©️




👉 @MrAbrorov


Мени бу фикрларимни Исроил ҳукумати, уларни қўллайдиган миллатдошларим, яқинларим, қўшниларим ва хатто синаногам қўлламаслиги мумкин, мени хоин, диндан чиққан дейишлари мумкин, аммо ушбу китоб нашр этилгандан сўнг, унга бўлган катта талаб ва уқувчилардан ҳусусан Америкада яшайдиган яҳудий ёш авлоддан хар куни ташаккур хатлари олиш ва уларни ўзларини йўқолтилган, алданган миллат ўлароқ ҳис қилишларини кўриб мен ёзган китоб кўпчиликка айниқса яҳудий миллатига манфаатлик бўлади деган умиддаман.

Питер Бейнард
“Ғазо Қирғинидан сўнг Яҳудий бўлиш” китоби муаллифи.


👉 @MrAbrorov


Яҳудий бўлиш осонми?!

Камолиддин Раббимов акани АҚШлик сиёсий таҳлилчи Фарид Закария билан Питер Бейнард суҳбатидан парчани қўлдан келгунча ўзбекчалаштириб таржима қилишга харакат қилдим.

Тушунишга осон бўлиш учун бази бир қўшимчалар киритиб ўтдим, аммо умумий суҳбат руҳини сақлаб қолдим.

Фарид Закария саволларини эмас, балким Питерни мулоҳазаларини тақдим қиламан.

Исроилни кучли давлат бўлишини, бутун дунёда яҳудийлар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши хохлардим бутун умрим давомида, аммо Ғазода бошланган сўнги уруш ҳаётимни ўзгартириб юборди. Умримда биринчи бор Ғарбий Соҳилга сафар қилдим, яқин қўшнимиз бўлмиш Фаластинликлар билан учрашдим, уларга қулоқ солдим.

Умрим давомида хам яҳудий ва хам Америкалик киши сифатида ўзимча Американи кучли давлат бўлиши билан бирга ҳуқуқий давлат, оддий одамлар ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган давлат деб ишонардим, аммо Ғазо урушида кўз ўнгимизда содир бўлган воқеалар ва АҚШ ни исроилга нисбатан сиёсати мен ларзага солди.

Шунингдек Америкада истиқомат қиладиган диндор яҳудийлар каби мен ҳам ўзимни диндор яҳудий сифатида бутун дунё яҳудийларини ҳавфсизлиги, эркинлиги ва ўзларини диний ва миллий қадриятларини сақлаб қолишлик учун исроил давлати ва уни бугунги сиёсати тулиқ сиёсий ва ҳарбий томондан бузиб ташланиши шартдир!

Келинг яна бир бошқа мисол келтираман, қизиқ ҳолат бу, яҳудийлар яъни исроилдаги сиёсий кучлар ва сионист бошқарув бутун дунёни “Биз ўзимизни ҳимоя қилмоқдамиз!” деб бонг уришади, аммо биз яҳудийлар исроилда эмас балким Америкада ўзимизни кўпроқ ҳавфсиз ҳис қиламиз.

Ўзини ҳавфсиз ҳис қилиш учун энг муҳим омил бу барчага тенг ҳуқуқий эркинлик беришликдир, оддий инсоний эркинлик хар қандай миллат учун муҳимдир! Афсуски биз исроил ҳукуматини очиқ юзини сўнги урушда тўлиқ кўришга муяссар бўлдик, улар ўзлари ҳимояси эмас, балким очиқ ойдин бир миллат устидан ҳукмрон бўлишлик, босқинчилик ва этник тозалаш амалиётлари бўлаётганини кўрдик.

Исроилни бугунги сиёсати тўлиқ равишда АҚШ даги қора танликларга нисбатан қўлланган кир сиёсат, Жанубий Африкада қўлланган оқ танликлар ҳукмдорлиги каби ёки Ирландия озодиги харакатлари, буларни барчаси битта нарсани очиқ ҳақиқатлигини кўрсатади у хам бўлса озод эалқ, эркин ҳалқ, ўз давлатига ва миллий бошқарувига эга давлатда тинчлик ўрнатилади, одамлар ўзларини ўз давлатларидагина ҳавфсиз ҳис қиладилар, бошқа шу каби очиқ ойдин бир миллат устидан ҳукмронликка интилиш охир оқибат уларни хам (исроилни) куни келиб ўз кучини йўқотиб инсонийлик ғалаба қозонишига олиб келишини эслатган бўлардим.

Давлат ўз ватандошларини эшитиши керак, давлат оддий одамларга зулм қилишни бошлар экан, уша оддий одамлар қўлига қурол олишни бошлашади ва қарши ҳужумлар қилишади.

Яҳудий сифатида Октябрь 7 да содир бўлган воқеалар қалбимни яралайди, ачинаман, гаровдагиларга уларни оилаларига, аммо бу фожеани олдини олиш учун нима ишлар қилинган? Нега бу кишилар қуролланган ва уюшган ҳолда қарши ҳужумлар қилишган? Фаластин ҳалқи йиллардан бери очиқ осмони бор қамоқхонада яшайди, уларни биронта ҳуқуқи йўқ ўз ерида, бу эса кўпчиликни муаммо илдизига этибор беришга қпратади. Мана шу саволларни хар ким ўзига берса кўпроқ ва каттарроқ фожеа кўз олдимизда намоён бўлади.

Исроил ни бугунги ҳукумати исроилни бугунги сиёсатига қарши фикр билдирган хатто ўз миллатдошлари ва диндошларини хам исроилда турли кўринишда босимларга солишини эслатиб қўйишим керак. Қизиқ томони хозирги сионист ҳукумат ҳақиқатни айтган хатто ўз фуқароларини хам тайзиққа олмоқда. Бутун дунё яҳудийларига “Сизлар бизлар билансиз, биз эса сизлармиз” деган муждани бермоқда.
Бу уруш бизни номимиздан қилинмоқда.

Исроил хозир ўз давлатини Ҳудо давлати, Ҳудо каби улуғ, Ҳудо каби ягона деган мафкурани бутун дунёга сингдиришга харакат қилар экан, яҳудий диндор киши сифатида эслатиб қўймоқчиман Яҳудийлар Ҳудони ягона эканлигини тан олади ва у аниқ Исроил давлати кўринишида эмас!
Ҳудо Фаластин болалари, касалхоналари, аёлларини ва оддий кишиларни устида бомба ёғдирмайди, уларни камситмайди биз билган Ҳудо!




Қисқа сатрларда..

Урушга тайёргарми?

Саудия Қироллиги Туркиядан қиймати 32 миллярд доллардан ошиқ ҳарбий мудофа ва қирувчи самолетларини сотиб олгани маълум бўлди. Яна 2028 йилгача 68 милдиярд долларлик ҳарбий техника ва юқори технологик ҳарбий мосламалар сотиб олмоқчи. Булар ичига таниқли Байрактар-2 ва К100 Қирувчи (F-22 базасида туркия томонидан ишлаб чиқарилган) ва дронларга қарши мудофа тизими, зирхли машиналар киради. Саудия Арабистони сўнги 50 йилда АҚШ дан бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилмаган ва мутахасислар Қиролликни ҳарбий кучи анча заифлашганини билдиришмоқда.

Туркия 2030 йилга бориб ҳарбий техника сотиш ва экспорт қилиш бўйича 3 чи ўринга чиқиши мумкин. Айни дамда АҚШ, Франция ва Британия энг йирик қурол сотувчи давлатларга қаторига киради.

Қироллик шунингдек Сурия билан ҳарбий ҳамкорлик қилиш истиқболини хам кўриб чиқмоқда. Қироллик Ташқи ишлари вазири Ливан, Сурия, Иордания ва Кўрфаз давлатларини Исроил босқинига қарши сиёсат олиб боришга чақирган эди. Шунингдек Қироллик Исроил билан алоқаларини қайта кўриб чиқиши Фаластин давлати келажагига боғлиқ эканлигини таъкидлаган.

Шунингдек Ливан хам Франция билан ҳарбий ҳамкор соҳасида келишув бўйича музокара олиб бормоқда.

Айни дамда Эронга эса Миг-29 ва Миг-35 янги авлод қирувчиларидан 20 тасини Россиядан сотиб олгани ҳақида ОАВ ҳавотир билдиришган. Гуардианни ёзишича Эрон сўнги бир йил ичида ўз ҳарбий арсеналини кечкин кучайтирган ва қанотлик ракеталар ва гипер товушлик қитталараро ракеталарни захира қилаётгани ҳақида ёзган. Британиялик ҳарбий эса Эрон ни эҳтимолий урушга тайёргарлик қилаётгани ва Россиядан ҳаво ҳимоя тизимиларини сўраётгани ва хозирда С-400 каби ракеталар махфий Эронга берилганини билдирган.

Кеча АҚШ янги давлат котиби Марк Рубио Иордания қироли билан учрашган. Учрашув ўта агрессив ҳолда ўтганини аммо Рубио ўзидаги дипломатик аҳлоқини ишга солиб Қирол Абдуллоҳ ни хотиржам қилгани айтилади араб ОАВ хабарларида. Эслатиб ўтиш лозимки Араб давлатлар лигаси Исроилни Фаластин ерларига киришига қарши туради ва сўнги урушдан сўнг ўз позицияларини янада кучайтиргани ва 32 давлат томонидан Фаластин давлати барпо қилиш талаб кундан кунга кучайиб бормоқда. Араб давлатларида янги ёш авлодни катта бўлиши ва Исроил хунрезликларини куппа кундузи содир бўлаётгани Араб монарҳларини чуқур ҳавотирга солиб қўйишган.


Mirrakhmat Mo'minov©️



👉 @MrAbrorov


Исроиллик асира ривояти:

(Айтган гапларидан айримларини таржима қилиб қўйяпман)

* Ғазодаги аҳволни кўриб, яҳудийликни ташладим ва мусулмон бўлдим.
* Дастлаб роса қўрқдим. Чиройли муомалаларига, қўрқманглар, сизга ҳеч қандай хавф бўлмайди, деган гапларига ишонмадим.
* Кейинроқ бу гаплар самимий эканига ишонч ҳосил қилдим.
* Биз уларга ўта ёвузлик билан, улар эса бизга ўта олийжаноблик билан муомала қилишлари мени ўйлантириб қўйди.
* Аёлларнинг йиғлаб намоз ўқишлари, ёрдам сўраб Аллоҳга ёлворишларидан қаттиқ таъсирландим.
* Исломни ўрганмоқчи бўлдим. Қуръонни ўқидим.
* Мусулмон бўлмоқчи бўлганимни айтганимда улар бошида ишонишмади. Масхара қилмоқчи бўляпти, деб ўйлашди.
* Мусулмон бўлдим. Ичимга бир нур киргандек бўлди.


Muqim Mahmud©️


👉 @MrAbrorov


Қисқа сатрларда….

Биз учун ёмон кўринган нарса аслида яхши бўлиши мумкин!

Яхши томони бутун дунёда америкага қарши давлатлараро кўринишда қарши сиёсий имммунитет шакилланиши даври бошланади.

Дўқ пўписа доим хам ўз натижасини бермайди, сиёсатда дипломатия тўхтаса уруш ёки душманона харакат бошланади.

Трамп америка йиллар давомида қурган дипломатияни бузишда давом этиши аслида яхшилик!

Америка билан бирга Исроил хам аста секинлик билан ўз ҳамкорларини йўқота бошлайди.
Айни дамда Колумбия Президенти Лотин Америка давлатларини бирлашиб Америкага қарши савдо уруши бошлашган чақирди.
АҚШ га экпорт қилинадиган мевалар ва турли қишлоқ хўжалиги учун муҳим бўлган маҳсулотларни ярми айнан лотин америка давлатларидан келтирилади, муҳожирлар урушини оқибатларини оддий Америкаликлар Валмарт да кўрадилар.

Иордания ва Миср Исроил томонидан бир йил аввал олға сурилган Ғазоликларни кўчириш режасини Трамп томонидан маққулланишига қаттиқ қаршилик билдиришди, жумладан Иордания Араб давлатларини сабрини синамасликка чақирди, Миср эса ҳарбийларга ҳарбий тайергарликка тайёр туришга чақирди ва Синай оролига оғир ҳарбий техникаларни олиб келишни бошлади.

Дания эса Трампга Путинга кўрсатилган жойни номини айтиб уша ерга бориб дўқ қилишини маслаҳат берди.

Айни дамда Франция Ливанда кечадан бери бошланган ҳарбий ҳужумларни қоралаб Исроил қизил чизиқлардан ўтиб кетганига анча бўлгани ва оқибатда ўзига ўзи оёғига болта урушинидан огоҳлантирди.

Ливан янги раҳбари эса Ливан армиясига эҳтимолий урушга тайёрланишни буюрди.

Трамп эса қутурган принтер каби махсус буйруқларини имзолашда давом этмоқда!

Озгина бошида оғриқлик бўлади аммо пировардида бутун дунё фақат ютади бу каби қаршиликдан. Россия ва хитой хам жим қараб ўтирмайди энди.

Шу мавзуларни телеграм гуруҳимизда муҳокама қиламиз.


Mirrakhmat Mo'minov©️



👉 @MrAbrorov


Turkistonga madaniyat-ma'rifat olib kelgan "ilg'or" ruslar.

1910 yil, Ryazan guberniyasi, Kasimovskiy uezdi, Bol'shie Peksely qishlog'i, dehqon va bolalari.


Ahad Abdurrahman©️



👉 @MrAbrorov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Naqadar daxshatli holat...



👉 @MrAbrorov


Hamdardmiz Turkiya


2025 йилнинг 22 январи Туркияда миллий мотам куни деб эълон қилинди.

Болу вилоятидаги чанғи марказида жойлашган меҳмонхонада чиққан ёнғин оқибатида 66 киши ҳалок бўлди, 51 киши жароҳатланди.

Меҳмонхона 12 қаватли бўлиб, ёнғин бугун кечаси соат уч яримларда ошхонада бошлангани айтилмоқда.

P. S. Ўзбекистоннинг Анқарадаги элчихонасининг маълум қилишича, Болудаги меҳмонхона ёнғинида ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.


Ebrar Özbek©️



👉 @MrAbrorov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Hamas, garovga olingan 3 nafar isroillik ayolni Qizil Xochga topshirdi.


👉 @MrAbrorov


2023 йил 7 октябрда Ғазо ва Исроил ўртасида бошланган уруш бугун, 2025 йил 15 январ куни сулҳ тузилиши билан якунланди.

Ғазо аҳли, Фаластин аҳли бу урушда катта қурбонликлар берди, лекин кўплаб "таҳлилчи" ва "сиёсатшунос"ларнинг тусмолларига зид равишда таслим бўлмади. Бу уруш давомида Ҳамас ҳаракатининг кўплаб етакчилари, хусусан, Исмоил Ҳанийя ва Яҳё Синвар шаҳид бўлди. Бироқ бу билан ҳаракат йўқолиб кетмади, аксинча, "Ҳамас" шунчаки ташкилот эмас, Фаластин халқининг, Ғазо аҳлининг ғояси – озодликка эришиш умиди ва мақсади эканлигини исботлади.

Бугунги сулҳ Фаластин ва Исроил қарама-қаршилигининг мутлақ якуни эмас: сионистлар бор экан, уруш тугамайди. Бугунги сулҳ ўн минглаб қурбонлар – шаҳидлар қони эвазига тузилди. Бугунги сулҳ ўта муваққат бўлиши мумкин: Исроил ҳали бирон марта берган ваъдасида турган эмас.

Лекин нима бўлганда ҳам бугунги сулҳ Фаластиннинг, Ғазонинг эркпарвар халқи учун катта муваффақият: бугун Фаластин аҳли Исроил сионистлари олдида мағлуб руҳиятида эмас, тенгма-тенг мавқеда туриб сулҳга имзо чекди, ўзларининг мавжудлигини дунёга яна бир бор баралла намойиш қилди.

Аллоҳ Фаластинга, Ғазога офият берсин. Тез кунда тўлиқ озодликка, барча бирдек тан оладиган мустақил давлатга эриштирсин. Бу йўлда кетган шаҳидларни раҳматига олсин.


Musannif Adham©️


👉 @MrAbrorov


Раъно Абдуллаева ўлибди.
Мен уни қандай эслайман?

"Маънавият жаллоди" деб оти чиққан бу аёл:
1. Дин душмани эди:
— "Оллоҳ", "тангри", "худо" сўзларига қарши уруш эълон қилган, уларни ҳатто эски китоблардан (Алишер Навоий, Бобур ва бошқалар асарларидан) ҳам ўчиртирган;
— оналар айтадиган аллани ҳам "Оллоҳ" сўзини эслатади деб қатағон қилган;
— "Ялла" ансамблининг оти ҳам "оллоҳ"дан деб танқид қилган;
— диний маросимларни ҳаётдан сиқиб чиқариш сиёсатини юритган;
— ҳатто отаси ё онаси жанозасида қатнашган, дуо чоғи билмасдан қўлини очиб қўйган амалдорларни ишдан олдирган;
— Жаҳонгир Муҳаммаднинг бугунги жонли ёйинида эшитиб қолдим: отаси НКВДнинг зобити бўлган экан. Яъни отаси ўз даврида миллат гулларини қатағон қилган бўлса, қизи миллат маънавиятини қатағон қилди.

2. Миллийлик душмани эди:
— миллий кийимларга қарши мафкуравий кураш очган;
— эскилик сарқити деб аёл-қизларнинг иштонини ечтирган;
— наврўз байрамини диний деб бекор қилган, ўрнига "навбаҳор" номида ўзича янги "байрам" жорий этган, бунинг учун Абдулла Ориповга буюртма бериб, "Навбаҳор" деган шеър ёздирган;
— миллатни ўзлигидан чиқариш ва ўрислаштириш сиёсатини юритган.

3. Аҳмоқ эди:
— "қабристон" сўзини "оромгоҳ" деб ўзгартирган, ҳалигача айрим қабристонлар дарвозасида шу ёзув турибди...

Ҳозирча эслаганларим шулар. Балки бу каби маълумотларни аллақачон бошқалар айтгандир, ижт. тармоқлардан чиқиб кетганим учун мен кўрмагандирман, шундай бўлса ҳам ёзиб қўявердим.
Агар кечмишдаги гуноҳлари учун чин юракдан надомат чекиб тавба қилган бўлса, охиратини Оллоҳга ҳавола этамиз ва тўхтаймиз. Лекин тарих илми барибир ўтмишдаги қилмишларини борича қайд этишга мажбур.

Нуруллоҳ Рауфхон©️




👉 @MrAbrorov


Ўзбекка нима бўляпти?

Ўтган куни Андижонда 5 нафар юртдошимиз "Ўзбекистон" конъягидан заҳарланиб ўлганди. Кеча Самарқандда 10 кишининг қўлбола ароқ туфайли оламдан ўтгани хабари чиқди.

Айни соатларда Истанбулдаги консулхонамиз 5 нафар ҳамюртимизнинг сифатсиз спиртдан заҳарланиб ўлгани хабарини бермоқда.

Нима бўляпти? АҚШ, Швецияда одамлар устига мошин ҳайдаб потенциал террорчига чиқдик. Аёлларимиз Шарқу Ғарбнинг кўнглини овламоқда. Одамларимизнинг ярми ис газидан ўлмоқда. Аввалдан туғма мардикор эдик...

Миллий сифат кўрсаткичлари билан қизиқадиган ақл марказларимиз борми? Бундай хусусиятлар билан қаергача борамиз?


Abdurakhmon Tashanov©️



👉 @MrAbrorov


Isroil: Turkiyani NATOdan chiqarish vaqti keldi.



👉 @MrAbrorov


Dindorlarga qarshi tish tirnog'i bilan kurashgan edi.

Alhamdulillah o'lim bor, alhamdulillah qiyomat bor.


👉 @MrAbrorov


1980 йилларда Ўзбекистон Компартиясининг идеология бўйича секретари (котиби) бўлган Раъно Абдуллаева 90 ёшда ўлибди.

У ҳукмда турган вақтда турли идораларнинг раҳбарлари жанозага боришга ҳам қўрққан, дейишади. Буни энди ўша пайтда ёши каттароқ бўлганлар эсласа керак.

Айтганча, Wikipedia'га ишонсак, Раъно Абдуллаеванинг отаси НКВД зобити бўлган.©️




👉 @MrAbrorov

20 last posts shown.