Бу
"феминизм" мавзуси бир ажойиб мавзулардан бири мен учун. Мен ўзимни феминистман деб билмайман аммо аёлларни ҳуқуки ер билан битта бўлишига ҳам қараб турмайман. Аслида динимизда, яъни Ислом динида аёлларга етарлича ҳуқуқлар ва имкониятлар берилган, бизда шунчаки амал қилиш йўқ, амал қилиш уёғда турсин ҳатто ўрганмаймиз ҳам очиғини айта қолсам. Яхшилаб эътибор бериб ўрганилса ва амал қилинса биз ҳақиқий қироличалармиз✨
Феминизм ҳақида гап очилса о-о-о ... келишмовчилик билан тугайди кўпинча. Сабаби оддий, "феминизм"ни "аёллар эркаклардан устун" дегани деб тушунишади. Аслида эса ундай эмас.
Феминизм бу жинслар ўртасида сиёсий, иқтисодий, шахсий ва ижтимоий тенгликни ташкил этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ҳаракатлар ва мафкуралар тизимидир. Феминистик ҳаракатлар хотин-қизлар ҳуқуқлари, шу жумладан овоз бериш, давлат лавозимларини эгаллаш, меҳнат қилиш, адолатли иш ҳақи олиш ва маошдаги гендер тафовутини бартараф этиш, мулкка эгалик қилиш, таълим олиш, никоҳда тенг ҳуқуққа эга бўлиш ва оналик таътилига эга бўлиш учун ҳаракат қиладилар. Бироқ, бу тендентсиялар ислом, католиклик ва православликда қўллаб-қувватланмайди.
Феминизмни критикларидан бири Страхова К.А. "Феминизм эркакларга ҳуқуқларни камайтирган ҳолда мажбуриятларни сақлаб қолдириш, аёлларга эса минимал мажбуриятлар эвазига максимал ҳуқуқлар беришга тайёр" - деб изоҳлаган экан, қизиқ қизиқ...
Исломда аёлларДунёнинг турли бурчакларидаги ислом жамиятлари хотин-қизларнинг камситилиши билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда. Кўпинча улар ислом динининг ўзида эмас, балки қадимги маданий анъаналардан илдиз отган.
Масалан, Исломдан олдин, яъни Жоҳилия даврида, араб халқларида янги туғилган қиз болаларни тириклайин кўмиш каби даҳшатли одат мавжуд эди. Қизлардан ҳеч қандай наф йўқ деб ҳисобланарди - улар ишлай олмайди ва оилани боқа олмайди, шу сабабли ота-оналар "оғир юкни кўтаришни" истамасдилар.
VII асрда Ислом дини пайдо бўлиши билан аёлларнинг аҳволи яхшиланди. Қуръони Карим янги туғилган қизларни ўлдиришни ман этди, Пайғамбаримиз эса қизларга меҳр-муҳаббат билан муносабатда бўлишга чақириб, уларнинг дунёга келишини баракот деб атади.
Ислом дини феминистик ҳаракатларни ўзида мужассам этган булар:
- Таълим олиш ҳуқуқиИлм олиш барча мусулмонлар учун, жинсидан қатъи назар, муҳим деб таъкидланади.
- Иқтисодий ҳуқуқларИслом аёлларга мерос олиш, мол-мулкка эгалик қилиш ва ўз молиявий ишларини мустақил бошқариш ҳуқуқини кўплаб маданиятлардан анча олдин берган.
- Ижтимоий ҳимояАёллар эр ва оила томонидан моддий қўллаб-қувватланиш ҳуқуқига эга.
Шундай қилиб, Ислом аввалроқ аёлларга шундай ҳуқуқларни берганки, бу ҳуқуқлар учун феминистлар анча кейин кураша бошлаганлар.
Ҳўш, энди мен ўзимни фикрчаларимни ёзсам...
Таъкидлаб ўтганимдек мен феминист эмасман, лекин ҳар бир муваффақиятга эришган аёл учун қувонаман ва ҳар бир ҳуқуқи поймол бўлган аёл учун қайғураман.
Шунақа янгиликларни кўриб жуда ҳам хурсанд бўламан. Аёллар, тўғри, жуда ҳам эмоционалдурлар, лекин аёлларга мен кучли шахс сифатида қарайман ва уларни кўп нарсага қодирликларига ишонаман. Сабаби эса оддий улар улуғ шахсларни дунёга келтиришган ва тарбия қилишган, отанинг ҳам бунда роли катта албатта, лекин ота "оиланинг боқувчилари" бўлгани сабабли она барибр бола билан кўп бирга бўлади ва шуғулланади. Шунинг учун ҳам аёллар учун илм олиш жуда мухим, уларнинг илмли бўлишлари нафақат ўзларига балки бутун жамиятга таъсир қилади.
"Қиз бола нарса ўқиб нима қилади, жойи чиқса ўзатвораман", "Қиз бола ривожланиб нима қилади, эртага эрига қараб, уйини эплаб ўтирса бўлдида", ва яна битта энг ёмон кўрган гапларимдан бири
"Эртароқ эрга бериб қутулишим керак, айниб кетмасидан" ИНСОН қизизга тўғри тарбия берганизга ишончиз комил бўлса айнмиди қиз бола, қаердадур не то кетгани болани, тарбияси қаердадур не то кетганлигидан дарак беради, мени кузатувларим ва фикримча шунақа, айбга буюрмайсизлар агар нотўғри гапирган бўлсам.
Эххх майли ёзсам гап кўп. Хуллас, жамиятда аёлларга нарсадек эмас балки "шахс" сифатида қаралса ривожланган бўлар эдикми?)