Митти Ҳикоялар


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Music


Митти Ҳикоялар канали сиз азизлар учун
энг яхшиларини тақдим этади

#Mitti_Xikoyalar

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Music
Statistics
Posts filter


Forward from: ❤️Shunchaki❤️
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Kim sog'indiii? 🥹

https://t.me/Shunchakigina


Жуда кўп тамаки чекадиган бир меҳмон кетар экан, у ёқ-бу ёққа қарайверибди:
ㅡ Ҳеч нарсам қолиб кетмадимикин?
ㅡ Қолди, - дебди мезбон.
ㅡ Нимам?
ㅡ Тутунингиз...

Нуриддин Зиё

👉🏻
@Mitti_Xikoyalar


Севги

Боғчада бола ва қизча суҳбатлашишяпти:
— Сени яхши кўраман!
— Худди катталардайми?
— Йўқ, ростакамига. 
                                                      
© Ҳайрулло Қутлиев  

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​- Дадаси, Ўғилой, Ўғилшод, Ўғилхон қўйдингиз, энди бу қизимизга нима деб исм қўймоқчисиз?
-Қизларбас! Шундан сўнг у хонадонда чақалоқ йиғиси эшитилмади.

✍🏻 Мавлуда Самариддинова

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​Одамлар нима деркин?

Қиз талаба бўлди.
«Ўқиб олим бўлармиди», қўл силтади одамлар.

Қизгина унга ошиқ йигитнинг изҳорини қабул қилди.
«Танлаганинг шуми», кулди одамлар.

Келинчак жуфтининг хизматида бўлди, бирор марта юзига тик қарамади.
«Мунча лаллаймасанг», деди одамлар.

Аёл кетма кет фарзандларни дунёга келтирди.
«Бунча кўп туғасан», ачинди одамлар.

Аёл ишга кирди, рўзғорга қарашди.
«Оилани унутма», ақл ўргатди одамлар.

Аёл ҳасталанди.
«Жони қирқта, ўлмайди», хукм қилди одамлар.

Аёл курашди, гулдек яшнади, кўзёшини бировга кўрсатмади.
«Бир балоси бор», шубҳаланди одамлар.

Кампир кексайди, ҳамманинг ризолигини олиб омонатини топширди.
Одамлар эса ҳамон гапирарди...

✍🏻 Нодирабегим Иброҳимова

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​Мўътабар ОНА...

- Болакай уйига келиб онасига:
"Бу хатни мактабдаги ўқитувчим бериб  юбордилар" - дейди. Онаси хатни ўқиб кўз ёшларини зўрға тутиб турди. Уни боласига баланд овозда ўқиб берди: 

«Сизнинг ўғлингиз даҳо! Мактабимиз унинг қобилиятига кичиклик қилади. Шунинг учун сиз болангизга уйингизда таълим беринг!».

Орадан йиллар ўтди. Инсоният тарихига улкан ихтиро кашф қилган инсон Эдисоннинг онаси вафот этди. Кунларнинг бирида у онасининг жавонини кўздан кечираётиб қутидаги хатга кўзи тушди:

«Сизнинг ўглингиз калтафаҳм, тентак. Эрта тонгдан бошлаб уни мактабга киритмаймиз!».

Буни ўқиган Эдисон росса йиғлади ва ўзининг хотира дафтарига ушбу битикларни битиб қўйди:

- «Эдисон тентак бола бўлган. Лекин ақлли онасининг тадбири ила даҳога айланди!».

Онанинг ҳаётдаги ўрни шундай!!!

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​Шайтон

–Ич!
–Ичмайман!
–Ич, бўлмаса жонингни оламан!
–Ўлдирсанг ҳам ичмайман, йўқол! кет!
Хаёл ичида дўсти келиб қолганини сезмай қолди.
–Тинчликми дўстим, рангингда ранг йўқ, кимга бақиряпсан?
–Сардо–о–р, дўстим, шайтон менга қадаҳ тутиб ичишга мажбурлади, ичмадим, рост айтяпман, аниқ кўрдим, ўз кўзларим билан!
–Сиқилма дўстим, кўп ишлаганингдан ҳаммаси, неча марта айтдим, қўй шу ишингни, бизга қўшил, бироз дам ол, –деб, ҳеч гапимга кирмайсан!
Юр енди, бир отамлашамиз, ичсанг енгил тортасан...

✍🏻 Аржумандбегим

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​Кино тарихидаги енг машҳур комик актёр Чарли Чаплин шундай ҳикоя қилади:

Болалигимда отам билан цирк кўргани боргандик. Чипта олиш мақсадида навбатга турдик. Олдимизда эр–хотин ва уларнинг олти боласи турарди. Болаларни кийимлари эскириб кетган, лекин озода эди. Улар жуда хурсанд ҳолда цирк ҳақида гаплашишарди. Навбатлари келгач, ота ойна ёнига бориб, чипта нархини сўради. Нархни эшитгач, бироз тисарилиб хотинига пичирлаб нимадир деди. Унинг юзида безовталик аломатлари яққол сезилиб турарди.

Шу пайт отам чўнтагидан 20 долларни олиб, ерга отди ва эгилиб, уни олди-да, пулни ҳалиги кишининг кафтига қўйди ва “пулингиз тушиб кетди”, деди. Ҳалиги одам кўзларида ёш билан, “раҳмат, жаноб”, деди. Улар томоша залига кириб кетганидан сўнг отам қўлимдан тортди ва биз ташқарига чиқиб кетдик. Чунки отамнинг ўша одамга берган 20 долларидан бошқа пули йўқ эди. Ўша кундан буён отам билан фахрланаман.


Бутун ҳаётимдаги энг гўзал манзара мана шу бўлганди.

👉 @Mitti_Xikoyalar


​​Онангизни соғинсангиз уйга борасизми? Кимлардир эса қабристонга...

Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша қўша тўшак соласиз, аммо онаси тупроқда етганини билиб, битта тўшак сололмайдиган бор....

Бирор хато килиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб “кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гунохингизни кечириб юборади, аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларини бўйнидан қучиб “кечиринг” дейиша олмайди.....

Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз яьни онангизни дуоси ҳар доим сиз билан, аммо онасини дуосидан бебаҳра қолганлар қанча биродар....

Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча.....

#Ибрат

👉 @mitti_xikoyalar


​​Ахлоқ

Шомнинг гўзал ва эски одатларидан бир шу эдики, савдогарлар бомдодни ўқиб қуёш чиққанидан сўнг дўконларига боришар эди. Дўконни очиб эшик олдида бир стулча қўйиб қўйишар эди. Айниқса эски бозорларда кўп учрайди бу ҳолат.

Биринчи мижоз келиб савдо қилиши билан дўкондор ташқарида турган стулчани ичкарига олиб кириб қўяр эди. Бошқа мижоз келиб бирор-бир нарса сўраса у нарса дўконида бўлсада мижозни ташқарига олиб чиқиб эшигида стулча турган бирор бошқа дўконни кўрсатиб: "Анави стул турган дўконни кўраяпсизми? Ана шунда иншааллоҳ сиз қидирган нарса бор. Мен байъ очдим. Қўшним ҳали савдо қилгани йўқ", дер эди.

✍🏻 Абдулқодир Полвонов

👉 @mitti_xikoyalar


ЭШИКНИ ЁПИНГ ОНА.

Насроний аёл, "Эй Муҳаммад, қанисан? Умматинг туғилган кунингни нишонлаб қизимни ўлдирди!", дея бақирар эди. Жавоби эса ҳайқириқдан кўра тезроқ келди.

Ҳикоянинг бошланиши...

1953 йил, Лубноннинг Сайда шаҳрида мусулмонлар одатдагидек Пайғамбаримизнинг туғилган кунларини нишонлар эди.

Лубнонда қадимдан байрамларда осмонга ўқ отиш одати урф бўлиб, бу сафар ҳам шундай тарзда отилган ўқлардан бири машҳур насроний Ғаттос оиласининг кичик қизи бошига қайтиб келиб тегди. Атрофдагилар қизни ўша жойга яқин Ғассон Ҳамуднинг шифохонасига олиб бордилар. Аммо шифокорлар қизнинг оиласига унинг бундай оғир ҳолатида қўлларидан ҳеч нарса келмаслигини, уни Байрутдаги Америка университети шифохонасига кўчириш  кераклигини айтишди.

Қиз тезликда айтилган шифохонага кўчирилди. Қизнинг муолажаси учун Лубноннинг машҳур шифокорлари АҚШнинг бир гуруҳ шифокорлари билан бирга ҳаракат қилдилар. Лекин бошдаги тешик катта бўлиб борган сари кўп қон кетар, шифокорлар нима қиларини билмас, қизнинг оиласи ҳам умидларини узар ҳолга келган эди.

Шунда қизнинг насроний онаси нола қила бошлади: "Қаердасан, эй Муҳаммад? Мусулмонларнинг пайғамбари, сен қанисан? Кел, умматинг менинг қизимни не аҳволга солганини кўр", дер ва кўзларидан ёш тўхтамас, тинмай "Мусулмонлар сенинг туғилган кунингни нишонлаб менинг қизимни ўлдирди, ўлдирди...!", дер эди.

Айни вақтда амалиёт хонасидаги шифокорлар ўзларидан бирини  қиз билан сўнгги хайрлашув учун аёлни чақириб келишга жўнатди.

Шифокор чиқиб, онага қизи жон бериш ҳолатида экани, у билан видолашиб олиши учун ичкарига кириши кераклигини айтди. Бу гапни эшитган онанинг вужудини титроқ босди. Оёқларини зўрма-зўракай ичкарига қараб йўналтирди. Охирги дам...

Онанинг ҳолати ҳам жуда ачинарли ҳолга келган эди. Базўр эшикни очди. Очди-ю ҳайратга тушди... Қизи караватга ўтириб, "Эшикни ёпинг она, чиқиб кетмасин, ёпинг", дерди. Она вазиятдан карахт ҳолда гапиролмай қолди. Нима бўлаётганини тушунмасди. Қизи қандай ҳушига келди, қандай қилиб гапирмоқда? Аёлнинг бошида сониялар ичида саволлар кўпайиб кетди.

Бироз ўзига келди-ю: "Қизим, кимнинг қўлидан тутай, нима ҳақида гапиряпсан?", деди.

Қизнинг жавоби онани ва атрофдагиларни даҳшатга солди: "Муҳаммад, она! Хонага Оллоҳнинг расули Муҳаммад кирди ва қўлини бошимга қўйди. Шунда жароҳат ҳам, қон ҳам кетди. Сиз эшикни очганингизда у чиқиб кетди", деди.

Қизнинг онаси, оиласи Ғаттос ҳамда АҚШлик шифокорларнинг барчаси исломни қабул қилди.

Бу Ислом дини. Насроний бир она "Эй Муҳаммад", деди ва дарҳол жавобини олди.

Лубнонликларнинг аксарияти бу воқеани ҳозирга қадар эслайди!

@mitti_xikoyalar


​​Онангизни соғинсангиз уйга борасизми? Кимлардир эса қабристонга...

Онангиз гиламга ўтирганларини кўрсангиз, югуриб бориб қўша қўша тўшак соласиз, аммо онаси тупроқда етганини билиб, битта тўшак сололмайдиган бор....

Бирор хато килиб ранжитиб қўйсангиз, битта қучоқлаб “кечиринг” десангиз волидангиз ҳамма гунохингизни кечириб юборади, аммо шундай фарзандлар борки, энди улар ҳеч қачон волидаларини бўйнидан қучиб “кечиринг” дейиша олмайди.....

Уйда юрасизми, кўчадами, балолардан асрагувчи битта қалқонингиз яьни онангизни дуоси ҳар доим сиз билан, аммо онасини дуосидан бебаҳра қолганлар қанча биродар....

Уйга кеч кириб борсангиз ҳам, йўлингизга интизор бўлиб, овқатингизни қайта қайта иситиб кутадиган онангиз бормилар, шукр қилинг кўчадан кеч қайтса, девордан сакраб ховлига кирадиган, ошхонага кириб бўш қозонни кўрадиганлар қанча.....

#Ибрат

Бизнинг канал | @mitti_xikoyalar


ДОРИ

Набираларим бир тишлаб ташлаб кетган олманинг у ёқ-бу ёғини пичоқда кесиб еб ўтирсам, неварам келиб сўради:
– Дода, нега биздан қолган олмани еб ўтирибсиз? – Кейин ҳосилининг кўплигидан зўрға шохини кўтариб турган олма дарахти томон ияк қоқди. – Ана, кўп-ку.
– Сизлардан қолгани дори-да, болам.
– Дори? Қанақа дори?
Шунда раҳматли бувимнинг: «Увол қилмагин, болам, кўр бўлиб қоласан» деган гаплари эсимга тушиб, жилмайганча жавоб қилдим:
– Кўзни равшан қиладиган дори, қўзим...

Бизнинг канал | @mitti_xikoyalar


10-11 ёшимда тенгдошларим билан футбол ўйнаётгандим. Нимадандир қаттиқ жаҳлим чиқиб: "Онангни эмгур" девордим. Ўзимдан-ўзим уялиб кетдим. Оғзимдан чиқаётган биринчи уятсиз сўзим шу эди. Бу менинг учун энг даҳшатли уятсиз сўз эди. Укам буни кўриб турган экан: "Сиз сўкиндингиз, дадамга айтиб бераман", деди. Энди бу иккинчи даҳшатли сўз эди. Биз сўкинмас эдик, энди ўлдим, дея ўйладим. Укамга ялиндим-ёрвордим...

Йиллар ўтди. Ҳалигача ҳозир болалар бемалол сўкадиган сўзлар уёқда турсин, ҳатто "сўлаги оқди", "терладим" ёки "бурнимни қоқдим" деган сўзларни айтишга ҳам уяламан.

Оилавий муҳитда гап кўп.

©Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳ.

👉 @Mitti_Xikoyalar 👈


-Уффф, бугун нимагадир савдо яхши бўлмади, - деди хафа оҳангда дорихоначи қиз.

Зафар Рўзмаматов

👉 @Mitti_Xikoyalar 👈


Меҳр бўсаси

Фарзанд қариб, тўзиб юра олмай қолган онасини тавоф қилди ва оёғини узоқ уқалади, сўнгида ўпиб қўйди. Уни улуғлади. Секин бошини юқорига кўтарди ва ажин тўла юз билан жилмайиб қараб турган онасини кўрди.
- Нечун юзингизда табассум онажон? - сўради ўғил.
- Ёшлигингда оёғингдан ўпсам қиқир-қиқир кулар эдинг! Ўшанда оёғингдан эмас юрагингдан ўпган эканман... - дея она Аллоҳга омонатини топширди.

П.С. Сизни севаман онажоним! 😊

✍ Ҳусан Насруллаев

👉 @Mitti_Xikoyalar


Оптимист

ㅡ Одамлар керак бўлиб қолганингдагина сени эслашади!
ㅡ Демак, кимгадир ҳали ҳам керакли эканман.
ㅡ Одамлар сендан фойдаланишади, деяпман!
ㅡ Демак, фойдали инсон эканман...

Малика Мумтоз

@Mitti_Xikoyalar


Ўзининг пешонаси шўр эди ҳаёт унга эрта азоб берди бахтли эди, у ўзгарди нима жин бўлдики эри туриб ўйнаш топди, бир жонини берганча юраги тамом бўлди, шўрликни, томга чиқиб юлдуз санади, кейин юрак ишламай қолди. Сўраганларга юраги чатоқ эди деб айтишарди.

👉 @Mitti_Xikoyalar 👈


​​#ибрат

Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.

— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга харакат ҳам қилмаяпти.

P.S.: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!

Фарзандингизни кўринмас иплар билан боғлаб қўйманг!

👉 @Mitti_Xikoyalar 👈

https://t.me/+lEZqlPfiCyM5MTUy


МАСЛАҲАТ

– Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун келдим. Афсуски, у оилали аёл. Бошим қотди!
– У ҳам сени деса бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, ахир! – дедим дангал.
– Энг ёмони шундаки, унинг эри...
– Э, эри вақти келиб тушунади. Севмаган одаминг билан яшашдан нима наф? – қўл силтадим мен. – Маслаҳатим: уни бахтли
қил!
Дўстим билан бу суҳбатимдан кўп ўтмай хотиним мени ташлаб кетди...

Наргиза Асадова

👉 @Mitti_Xikoyalar 👈

20 last posts shown.