Forward from: Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
“Қўриқлаш фаолияти тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–778, 15.06.2022 й.) Президент томонидан имзоланди
🔰Қонунга кўра, қўриқлаш фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
▫️жисмоний шахсларнинг ҳаётини ва соғлиғини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
▫️жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини ҳамда объектларини тажовузлардан ҳимоя қилиш;
▫️қўриқланадиган объектлар ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларни профилактика қилиш ва уларга чек қўйиш;
▫️юридик шахсларнинг қўриқланадиган объектларида назорат ўтказиш ва объектнинг ички режимларини таъминлаш.
🏢 Қўриқлаш соҳасидаги давлат сиёсатини Миллий гвардия амалга оширади.
🚫 Қўриқлаш фаолиятини чет давлатларнинг жисмоний шахслари ва ташкилотлари, шу жумладан хусусий ташкилотлари томонидан амалга оширишга йўл қўйилмайди.
✅ Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича шартнома асосида қўриқлаш фаолиятини Миллий гвардия амалга оширади.
⏩ Қонунга мувофиқ, қўриқлаш шартномасига мувофиқ қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида қўриқланадиган объектга етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ қоплаши шарт.
☑️ Давлат органлари қўриқлаш бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ва ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ҳамда хизмат қуролини қўллаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
❗️Қўриқлаш фаолиятини амалга оширувчи субъектлар ўз зиммасига юклатилган вазифани бажариш учун хизмат итларидан фойдаланиши мумкин.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot