ҲАЁТ ОСТОНАСИ
Мирзо Карим шеъри.
Иброҳим Маҳкамов ижроси.
Ёвга ишинг тушса, шод бўлар экан,
Дўстга ишинг тушса, ёт бўлар экан.
Беш кунлик дунёда беш кетдим, ажаб,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
От бўлса, майлийди, отига тортар,
Хачир той бўлолмас, зотига тортар,
Ҳаёт остонангда ҳайратим ортар,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
Дўст топсанг дилингдан қувилар ғамлар,
Сўз топсам, керакмас фақат қасамлар,
Одам излаяпман, азиз одамлар,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
Осмонда юлдузлар ой бўламан дер,
Ер юзида ҳамма бой бўламан дер,
Хумпарга жир битса, шер бўлади, шер,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
Отамдан сўрадим, бунча номард мўл,
Отам деди кулиб, Оллоҳ билан бўл,
Омад жиловига етгунича қўл,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
Дунёнинг ишлари ўзингдан қиёс,
Мирзо шоир бўлсанг ҳақиқатни ёз,
Эшакни эслама, отга қамчи бос,
Эшакка иш тушса, от бўлар экан!
Клип ҳаволаси Ютубда.
https://youtu.be/-ub3F5mD2B4?si=dSA5V6Mg0XCyQB3uhttp://T.me/mirzolarningmirzosi.