MIRARABMADRASA.UZ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Education


©️O‘zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasining rasmiy kanali!
🔹www.mirarabmadrasa.uz
🔹facebook.com/mirarabmadrasauz
🔹Instagram.com/mirarabmadrasauz
🔹youtube.com/@mirarabmadrasauz
Telefon: 956004597

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Education
Statistics
Posts filter


"EKSTREMISTIK TASHKILOTLAR VA ULARNING DA'VOLARI" mavzusida davra suhbati.

Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasida yoshlarni yod g'oyalar ta'siriga tushib qolishlarini oldini olish, ularda milliy va diniy qadriyatlarni shakllantirish maqsadida "EKSTREMISTIK TASHKILOTLAR VA ULARNING DA'VOLARI" mavzusida davra suhbati o'tkazildi. Davra suhbatida ta'lim muassasasi yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va ma'rifat bo'limi boshlig'i A. Najmiddinov, o'quv ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari I. Xolnazarov hamda ta'lim muassasasi talabalari ishtirok etishdi.
Tadbirda so'zga chiqqanlar bugungi kundagi ekstremistik tashkilotlar, ularning noto'g'ri talqindagi da'volaridan ehtiyot bo'lish, ularga yetarli darajada raddiya berish uchun ko'p o'qib-o'rganish borasida tushunchalar berib o'tishdi. Shuningdek, har bir inson bugungi kunda dunyoda bo'layotgan voqea va hodisalardan ogoh bo'lishi, ona-vatanimizdagi tinch, osoyishta va farovon hayotning qadriga yetishi, shu tinch va osuda hayotni mustahkamlash uchun o'z hissasini qo'shishi lozimligi borasida ham gapirib o'tildi.

Yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va ma'rifat bo'limi.

Diniy-ma’rifiy kanal!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Таҳажжуд намозида саждага борган вақтда дуо қилса бўладими? Ёки намозни тугатиб дуо қилиш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, нафл намозларида, шу жумладан таҳажжуд намозида ҳам саждага борганда дуо қилиш мумкин. Бунда имкон қадар ҳадисларда ворид бўлган дуоларни қилиш тавсия этилади. Сажда ҳолатида қилинган дуо ижобатга яқинлиги ҳақида ҳадиси шариф ва уламоларимизнинг сўзлари кўпдир. Чунки, киши саждада турганида Аллоҳга энг яқин ҳолатда бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Кун ҳикмат

Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — чоршанба:
15 январь, 2025 йил
15 ражаб, 1446 ҳ:


«Одоб - одобсизларнинг одобсизлигига сабр этмоқдир


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ташаҳҳудни ёдламаган инсон ёдлагунча ўрнига бирор дуо ўқиб турадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, ташаҳҳудни ёд олади. Икки қаторли ташаҳҳуд дуосини ёдлаш кўп вақтни олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Ватан Ҳимоячилари – Миллий Фахр ва Жасорат Тимсоли

Ватан – ҳар бир инсон учун муқаддас ва бетакрор макондир. У инсоннинг туғилиб ўсган ерлари, болалик хотиралари, аждодлар анъаналари ва миллий қадриятлари уйғунлашган муқаддас заминдир. Шунинг учун Ватанни ҳимоя қилиш нафақат фуқаролик бурчи, балки инсоннинг энг олийжаноб вазифаларидан бири саналади. Ватаннинг равнақи, тинчлиги ва фаровонлиги учун ўз ҳиссасини қўшиш эса ҳар биримизнинг шарафли вазифамиздир.
14 январь – Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш йўлида фаолият юритаётган барча ҳарбийлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва содиқ фуқароларни шарафлаш кунидир. Бу кун Ватан ҳимоячиларига бўлган чуқур ҳурмат ва эътирофнинг ёрқин намунасидир. Ушбу сана нафақат байрам сифатида, балки ҳарбийларнинг жасоратини эътироф этиш, уларга миннатдорлик билдириш куни ҳамдир. Ҳарбий хизматчиларнинг юксак интизоми, сабри, мардонаворлиги ва Ватанга бўлган садоқати – барча учун ибрат мактабидир.


⚡️ БАТАФСИЛ

Муҳаммад АЧИЛОВ,
ЎМИ Бухоро вилоят
вакиллиги ҳуқуқшуноси


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


14-yanvar "VATAN HIMOYACHILARI" kuni

Mir Arab o'rta maxsus islom ta'lim muassasasida 14-yanvar "Vatan himoyachilari" kuni hamda O'zbekiston Respublikasi Qurolli kuchlari tashkil qilinganligining 33 yilligi munosabati bilan "MARD O'G'LONLAR" mavzusida davra suhbati tashkil etildi.
Tadbirda ta'lim muassasasi ma'naviyat va ma'rifat ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari A. Najmiddinov, o'quv ishlari bo'yicha mudir o'rinbosari I. Xolnazarov hamda ta'lim muassasasi talabalari ishtirok etishdi.
Tadbir davomida so'zga chiqqan ustozlar Vatan himoyasi muqaddas burch ekani, Vatanga muhabbatli bo'lish dinimiz talabi ekanligi borasida suhbat qilishdi. Shuningdek, "Vatan" tushunchasini noto'g'ri talqin qilayotganlarga qanday raddiyalar berish borasida ko'rsatmalar berildi.

Yoshlar bilan ishlash, ma'naviyat va ma'rifat bo'limi.

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


#мақола
#истиғфор
#тавба

Инсоннинг гуноҳ ва истиғфор йўлидаги мурожаати

Инсон – хилқатнинг энг шарафли ва мукаммал мавжуди, бироқ у гуноҳ ва хатолардан холи эмас. Бу ҳаётий ҳақиқат мазкур назмнинг биринчи сатрида эътиборга олинган:

«Гарчи ҳастам ба ҷурму исён ғарқ,
Ту макун рӯзи фарқ мӯҷиби ҳарқ.»

“Гарчи мен гуноҳу исёнга ғарқ бўлсам ҳам, Сен қиёмат куни оловга (дўзахга) сазовор қилма.”


Яъни, инсон ўз гуноҳлари ва хатолари ичида чўкишини англаб етади ва қиёмат кунида Аллоҳ унинг гуноҳлари сабабли дўзахга ҳукм қилмаслигини сўрайди. Бу сатрларда тавба ва истиғфорнинг юқори маънавий аҳамиятини кўрамиз. Чунки гуноҳни англаш ва Аллоҳга паноҳ сўраш – ҳақиқий банда учун асосий сифатлардан биридир.

Илоҳий нур ва ҳидоят учун илтижо

Назмнинг иккинчи қисмида ҳақиқий ақида ва илоҳий ҳидоят учун дуо қилинган:

«Ё Илоҳӣ, кушой дийдаи мо,
Ба дурустӣ ту бар ақидаи мо.»


“Ё илоҳим, бизнинг эътиқодларимизни дуруст қилиб, кўзларимизни оч.”

⚡️ БАТАФСИЛ

Дилшод АЛИЕВ.
Мир Араб ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби манбалар асосида тайёрлади


Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 УБУДИЯТ-ГЎЗАЛ СИФАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


14 январь – Ватан ҳимоячилари куни

Азиз юртдошлар! барчаларингизни ватан ҳимоячилари куни ила қутлаймиз. Бу ҳақиқий мардлар кунидир. Зотан, улуғ аждодимиз Жалолиддин Мангубердидайлар ҳам ўз юрти, ватани, оиласининг ҳимоясини фарз дея билган. Фарзандларимизни ўз ватанини севадиган қилиб тарбиялаш олий вазифамиздир. Чунки, ватан ортида ота – онаси, оиласи, дўсту – ёрлари турган бўлади. Бу эса қаҳрамонликдир!

Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — сешанба:
14 январь, 2025 йил
14 ражаб, 1446 ҳ:


Хафа бўлма!
"Йўқотдим" деб ўйлаганинг, балки (нохушликдан) қутилишингдир...


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


Яқинларингизга улашинг:
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
🌐 www.taplink.cc/mirarabmadrasa

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube |


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ, Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли қилсин!

📆 Бугун — душанба:
13 январь, 2025 йил
13 ражаб, 1446 ҳ:


«Меҳри Ҳақ кўнглингда бўлса, бил ҳамон, Сенга Ҳақ меҳри тушибдур бегумон.» Мавлоно Румий


Диний-маърифий канал!

✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


🌙 RAJAB OYI RO‘ZASINI TUTISHNI UNUTMANG!

🥜 Abu Hurayra roziyallohu anhu aytadilar:
“Xalilim sollallohu alayhi vasallam menga uch narsani: har oyda uch kun ro‘za tutishni, choshgohdagi ikki rakatni, uxlashdan oldin vitr o‘qishni vasiyat qilganlar”.

#rajab_oyi #roza #vaqtlar

Diniy-ma’rifiy kanal!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube


#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ман аёлим билан бирга намоз ўқимоқчи бўлсам у мандан қанча орқада туриши керак?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туриш лозим. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.

Диний-маърифий канал!
✈️ t.me/mirarabmadrasaofficial
www.taplink.cc/mirarabmadrasa

🚀 Telegram 🔵Facebook 📷Instagram 🎬YouTube



16 last posts shown.