НОЗИК НАСИХАТ.
Келинлар! Жон-жигарларим,
Шариатда юкдир шарм,
Эрингизга булинг халим,
Шаръий сухбат --ибодатдир.
Гузал суннат турмуш куриш,
Эркакка юк--ёлгиз юриш,
Вой, вой, тунда бу не уриш?!
Шаръий сухбат-- ибодатдир.
Аёл киши эрин бешак,
Харомдан саклаши керак,
Юкса зино излар эркак,
Шаръий сухбат--ибодатдир.
Буни айтмаса катталар,
Ёшлар каердан хам билар?
Устимиздан кулган кулар,
Шаръий сухбат--ибодатдир.
Эркак шундай яралганда,
Аёл ишки мудом жонда,
Айникса, чарчаган онда,
Шаръий сухбат--ибодатдир.
Аёл эрнинг ёгу бори,
Шусиз аччикдир рузгори.
Уша унга уйкудори,
Шаръий сухбат--ибодатдир.
Эркак ширин сузлаб, масрур,
Истагидан «хабар» берур,
Хабари бу--буса эрур,
Шаръий сухбат--ибодатдир.
Хох тун булсин, хох тонг --фажр,
Ният булсин савоб -- ажр.
«Бисмиллох», деб бошлаш зарур,
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
Аллох буюрган томондан,
Келмас экан ушал ондан,
Юз угирар Аллох ундан,
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
Вакти, урни, хаддин билсин,
Жуфт-жуфтини икром килсин,
Хаё эхромини кийсин,
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
Кафтга куйилса кафтлари,
Бармок орасидан бари,
Тукилар бор гунохлари,
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
Гунох тукиларкан хар гал,
Шафоатку, бу иш тугал,
Чивинхам бермасин халал,
Шаръий сухбат-- ибодатдир.
Ундан кейин фикир билан,
Поклансинлар гусил билан,
Дуо укиб, зикр билан,
Шаръий сухбат-- ибодатдир.
Хайз -- нохуш бир ишдир тугал,
«Ок бетахорат»-ла тугар.
Якинлашманг бу пайт, магар
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
Бу хадисдир сахих, тоза,
Ёд хам булди ёза-ёза.
Сизгахам килай овоза,
Шаръий сухбат -- ибодатдир.
@Mirabror_Mirxalilov