Minor.uz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Минор жоме масжидининг расмий телеграм саҳифаси
Имом-хатиб: Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий
Инстаграм: instagram.com/minoruzofficial

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


СЕВГАНЛАРИНИ ЙЎҚОТГАНДА САБР ҚИЛГАН КИШИГА ҚАНДАЙ
МУКОФОТ БЕРИЛАДИ?


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: "Мен кимнинг икки яхши кўргани (икки кўзи)ни олган бўлсам, у ҳам савобидан умид қилган ҳолда сабр қилган бўлса, унга жаннатдан ташқари бир мукофот беришга рози бўлмайман!” дея буюрди” (Термизий ривояти). Қосим ибн Муҳаммад шундай ривоят қилади: Аёлим вафот этган эди. Муҳаммад ибн Каъб ал-Куразий менга тасалли бериш учун келди. Ҳол-аҳвол сўрагандан кейин шу воқеани сўзлаб берди: Бани Исроилда фақиҳ, олим, обид, меҳнаткаш бир одам бор эди. Унинг жуда яхши кўрган аёли вафот этади. Рафиқасининг ўлимидан жуда қайғуради, тушкунликка тушади. Шу даражада қайғуга ботдики, бир хонага қамалиб олади. Узлатга чекиниб, ҳеч кимни ёнига киргизмай куйди. Унинг бу ҳолини Бани Исроилдаги бир аёл эшитиб, унинг ёнига келади. Аёл одамларга:
- Менинг у билан ҳал қиладиган бир ишим бор. Изн беринг суҳбатлашиб олай, – деди. Одамлар йўл бериб, аёлни ўтказиб юборишди. Бир киши эшик ёнига келиб овоз берди:
- Бу ерда бир аёл турибди. Сендан бир нарсаларни сўрамоқчи. “Албатта кўришишим лозим!" дея оёқ тираб туриб олган. Ҳамма кетди, фақат шу аёл қолган. Ҳалиям кутиб турибди, – деди. Ичкаридаги одам:
- Майли, кирсин! – деди. Аёл ичкарига кирди.
- Сендан бир нарса сўраш учун келдим, – деди аёл.
- Нима экан? - сўради ҳалиги одам.
- Мен қўшнимдан омонатга бир маржон олган эдим. Уни бир муддат ўзим тақиб юрдим. Кейин бу омонатни қайтариб беришимни сўрашди. Бу тақинчоқни уларга қайтариб берайми?
- Ҳа, беришинг шарт!
- Аммо у анча пайт менинг ёнимда қолди. (Уни жуда яхши кўриб қолдим), - деди аёл.
- Бу ҳолда сенинг тақинчоқни омонат эгасига қайтариб беришинг уларни ғоят мамнун қилади. Зеро, уни омонат қолдирганларига анча пайт бўлган экан.
Шу жавобни кутиб турган аёл унга шундай деди:
- Аллоҳ сенга яхшилик берсин! Сен Аллоҳнинг сенга аввал омонат қилиб, сўнг сендан қайтариб олгани нарсага хафа бўлаяпсанми? Шунга қайғуга ботдингми? У берган нарсасига сендан ҳам кўпроқ ҳақ соҳиби эмасми?
Ҳалиги одам бу насиҳатни эшитиб, ўзининг бу ҳолини таҳлил қилиб кўрди ва ўзига келди. Шу тарзда Аллоҳ таоло ўша аёлнинг сўзлари воситасида ҳалиги одамнинг қайғуни енгиб ўтишига ёрдам берди ("Муватто" китобининг жаноза бўлими).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Кўп таом ейишнинг зарарлари:
1. Кўп овқатланиш - қалбни қаттиқлаштиради. Иймон нурини сўндиради.
2. Кўп ейиш органлар фаолиятини издан чиқаради. Саломатлигингизга путур етади. Қорни тўқ одам ҳаром нарсаларга қарашга ўрганади. Манманликка берилади. Ёмон сўз билан бошқаларнинг дилини оғритади.
3. Кўп таом ейиш идрок, хотирани заифлаштиради.
4. Кўп ейиш кам ибодат қилишга сабаб бўлади. Чунки вужуд оғирлашиб, дангаса бўлиб қолади. Ривоят қилишларича, бир куни пайғамбар Яҳё алайҳиссалом шайтонга дуч келиб қоладилар. Шайтоннинг қўлида шохчали чивиқни кўриб бунинг нималигини сўрайдилар. Шайтон шундай жавоб беради:
- Нафснинг истагидир. Бу билан одамларни
алдайман.
- Мени ҳам ҳеч алдашга уриниб кўрдингми?
- Йўқ. Фақат бир кеча тўйгунча таом егандинг, ўша тун ибодатингни қилмай ухлаб қолдинг, - деди шайтон.
- У ҳолда бундан кейин тўйиб овқатланмайман, - дедилар Яҳё алайҳиссалом.
- Ундай бўлса, бундан кейин бу ҳийлани ҳеч кимга ишлатмайман, -деди шайтон.
5. Кўп таом ейиш туфайли ҳаром луқма ейиш эҳтимоли ортади. Чунки ҳалол ризқ танага етарли миқдорда берилади бандага. Ҳаром ризқ, мол эса эҳтиёждан кўп микдорда келади.
6. Кўп овқатланиш жон таслим қилар чоғида оғир азобларга сабаб бўлади.
7. Қорин бандаси бўлиб қолган кимсалар охират савобидан маҳрумдирлар. Аллоҳ таоло шундай буюради: "Кофир бўлган кимсалар дўзахга дучор қилинадиган кунда (уларга дейилур): "Сизлар ўз ҳузур-ҳаловатларингизни дунёдаги ҳаётингиздаёқ кетказдингиз ва улардан фойдаланиб бўлдингиз. Энди бугун у ерда ноҳақ кибр қилганингиз ва фосиқ бўлганлигингиз сабабли, хорлик азоби билан жазоланурсиз". (Аҳқоф, 20-оят)
8. Кўп овқат ейдиган кимса қиёмат куни банди қилинади ва сўроққа тутилади. Ҳалол таом ейишда нима учун ҳаддидан ошгани ҳисоби сўралади ва азобланади. Юқорида санаб ўтилганлар қорин бандасига айланган кимсаларни кутаётган азоблар эди. Киши ўзини-ўзи ўтга ташламаслиги лозим. Аллоҳ марҳамати ва карамига эришиш учун нафсни тия олиш, меъёридан ортиқ таомга муккасидан кетмаслиги зарур. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар: "Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасад дўзахга ҳақлидир".

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 МАЗҲАБНИ ТУТМАСЛИК ДИНСИЗЛИККА ОЛИБ БОРАДИ

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДУНЁ ВА ОХИРАТ ЯХШИЛИКЛАРИНИ СЎРАНГ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Нимани қидирсанг шуни топасан!

Кимни қалби покиза бўлса у фақат гўзалликни кўради, қалбида нопоклик бўлган инсон фақат ёмон нарсаларни кўради. Ким нимани изласа шуни топади. Дунёдаги барча нарсалар қалбнинг атрофида айланади, фақат айланувчи нарсалар икки тоифага бўлинади, яхшилик ва ёмонлик. Қалбинг қандай холатда бўлса шу нарсалар сен томон тортилади. Шунинг учун донишмандлар бекорга айтишмаган: "Қалбини поклаган нажот топади қалбингизни хафагарчиликлардан, кечира олмасликдан, нафрат, адоватдан, хасаддан покланг".
@minormasjidiuz


ИНСОННИ ЁМОН ЎЛИМДАН УЗОҚЛАШТИРАДИГАН НАРСА НИМА?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Садақа Раббимнинг ғазабини сўндиради ва ёмон ўлимни бартараф қилади", дея марҳамат қиладилар. (Термизий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 АЛЛОҲНИНГ АРҚОНИ НИМА?

🎙Абдурасул
домла АБДУЛЛАЕВ
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
ИСРОФЧИЛАР ШАЙТОННИНГ ОҒА-ИНИЛАРИДИР.

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА

СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН
ЛИНКНИ БОСИНГ👇👇

https://youtu.be/wUMOkokLWXk?feature=shared


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 КАМТАРГА - КАМОЛ, МАНМАНГА - ЗАВОЛ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


ИМОМ ҒАЗЗОЛИЙ НАСИҲАТЛАРИ

• Йўл ва кўчаларда тўпланишиб турманг.

• Суҳбатлашиш учун дўконларни танламанг.

• Одобсиз, тарбиясиз ва бадхулқ кишилар билан тортишманг.

• Фикр билдирганда: «Бу – менинг қарашим»,–деб айтинг.

• Бирор нарса ёки бирортасини мақтаганда, ошириб юборманг.

• Йиғинларда ўзингизгагина алоқадор ишлар билан машғул бўлманг.

• Яхши гапга диққат билан қулоқ солинг.

• Хушбўй ҳидли нарсалардан фойдаланганда, меъёрни билинг.

• Айрим орзулар рўёби учун ўзингизни ўтга-чўққа ураверманг.

• Сизга нисбатан муомала меъёрини бузганларга ҳам вазмин бўлинг.

• Бойлар саховати қошида ўзингизни зинҳор камситилгандек ҳис қилманг.

• Сўз бердингизми, бажаришга қатъийлик билан киришинг.

• Фақат ва фақат рост гапиринг.

• Ҳар ерда мақбул сўз айтинг, чиройли гапиришга ҳаракат қилинг.

• Вужудингиз роҳатини истасангиз, оз енг ва оз ичинг!

• Тингловчингиз бўлгандагина гапиринг.

• Битта сўзни қайтараверишдан сақланинг.

• Ҳеч кимни алдаманг, масхараламанг.

• Сотган нарсангизни ёқтирмай, қайтариб олиб келишса, қабул қилинг.

• Ёлғон сўзлашни тажриба қилманг ва одатланманг.

• Чанқаганда, сув ичишдан олдин оғзингизни чайқанг.

• Бозорда юрганда, ҳеч кимга озор берманг.

• Эгасининг рухсатини олмасдан, бировинг нарсасига тегманг.

• Оғзингизда луқма билан гапирманг.

• Гапирганда қўл, бармоқлар билан ортиқча ишорат қилманг.

«Ҳикматлар»дан.
@minormasjidiuz


ЁМОН ИНСОННИНГ БЕЛГИЛАРИ ҚАНДАЙ?

Ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Тўрт хислат борки, кимда бу хислатлар бўлса, ўша киши бешак мунофиқдир. Кимда бундан биттаси бўлса, уни тарк этмагунга қадар ўзида нифоқдан бир хислат бор деганидир: Ўзига омонат қолдирилганида унга хиёнат қилади, сўзлаганда ёлғон гапиради, ваъда берганида унинг устидан чиқмайди, хусуматда ҳаддидан ошади”, дея марҳамат қиладилар.

"Шундай давр келадики, инсоният олган нарсаси ҳалолданми ёки ҳаромдан эканлигига асло аҳамият бермай қўяди” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.
@minormasjidiuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📰ОБУНА - 2025 МАВСУМИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

📥Обуна бўлиш учун: obuna.hidoyat.uz сайти орқали ёки ўзингизга қулай масжидларда обуна бўлишингиз мумкин!

📞(71) 227-34-30
(71) 240-08-23

🌐 hidoyat.uz 😎@hidoyatuz

✅  Улашинг | @MuslimShosh


🕌 Минор масжиди намоз вақтлари:
📆 Жума — 31 январь 2025.

@minormasjidiuz


🌘ШАЪБОН ОЙИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🔭 Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни 2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.


Исломдаги фазилатли ойлардан бири Шаъбондир. Набийимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу ойнинг кўпроғини рўза тутиш билан ўтказардилар.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рамазон ойидан бошқа ойда тўла рўза тутганларини кўрмаганман. Бошқа ойларда шаъбондан кўра кўпроқ рўза тутганларини кўрмаганман» (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Шаъбон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ойлари ҳисобланади.
Ушбу ой ҳақида Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Шаъбон ойи менинг ойимдир», деганлар.

Шаъбон ойида ибодат қилган, рўза тутган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавоти шариф келтирган ва умуман ушбу ойнинг барча амалларини бажариб, уни янада ривожлантирган бандаларга ишорат қилиб Ҳақ таоло бундай дейди: «Қаранг, кўринг, бандаларим Расулимнинг ойи бўлмиш шаъбон ойига қандай ҳурмат ва эътибор кўрсатяптилар. Жалолим ҳаққи, Мен ҳам уларни афв этдим».

⚪️ Бу ойда кечган энг муҳим тарихий воқеалардан бири Қибланинг Байтул Мақдисдан Каъбаи муаззамага ўзгартирилиши, иккинчи ҳижрий сананинг айнан шаъбон ойида мусулмонларга рамазон ойи рўзасини тутишнинг фарз қилиниши;

⚪️ Шаъбон ойида нафл рўзалар билан машғул бўлган мусулмонга Рамазоннинг енгил келиши;

⚪️ Ушбу ойда Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мағфират ва раҳмат эшиклари очиладиган Бароат кечаси борлиги билан алоҳида аҳамиятга эга.

🔗 Шаъбон ойи фазилати ва БАРОАТ кечаси ҳақида

🤲Аллоҳим бизларга шаъбон ойида барака ёғдиргин ва рамазон ойига етказгин!


Яқинларингизга ҳам улашинг
📲 https://t.me/joinchat/AAAAAD-ZGmdHp-O75FyVsg


Маконнинг дуо қабул бўлишига сабаб бўлиши

Жобир розияллоҳу анҳу дейдики: «Жаноб Расулуллоҳ Макка фатҳ этилганда Масжид Ҳарамда душанба куни ва чоршанба дуо қилдилар ва икки намоз орасида қилинган дуо қабул бўлишига гувоҳ бўлдим. Мен ҳам бошимга бир қийинчилик тушганида худди Расулуллоҳ дуо қилган соатда дуо қилдим ва дуом Аллоҳнинг лутф-карами ила қабул бўлди» (Табароний ривояти). Расулуллоҳ алайҳиссалом марҳамат қилдилар: «Рукн ила мақом ораси мултазамдир. Ҳажарул Асвад билан Каъба эшиги орасидир». «Уч жой бордирки, у жойларда қилинган
дуолар рад этилмайди:
1. Бир кимсанинг Аллоҳдан бошқа уни кўрадиган ҳеч ким бўлмаган танҳо бир жойда қилган дуоси.
2. Бир гуруҳ одам билан душман қаршисида қилинган дуо.
3. Тун ярмида туриб қилинган дуо». Бу уч жойда қилинган дуонинг рад этилмаслиги таъкидланмоқда, буни Аллоҳнинг Расули хабар бермоқдалар. Инчунун, қийматли жой ва вақтлар дуонинг қабул бўлмоғи учун катта фурсатдир.

"Қарғишдан сақланинг" китобидан.
@minormasjidiuz


Бошга қийинчилик ва мусибат тушган пайтда қалб махлуқотга боғланиб қолади. Аллоҳ таоло бундай пайтларда нафс ғолиб келмаслиги учун «Ҳасбуналлоҳ ва ниъмал вакийл» (Аллоҳнинг Ўзи бизга кифоя қилади, у нақадар яхши вакил) дейишни шариатга киритган. Акс ҳолда инсоннинг қалби мусибат пайтида Холиқдан бурилиб, махлуққа боғланиб қолади. Афсуски, ўша махлуқ унга на ёрдам беради, на бошқара олади.

«Саодатга етакловчи ҳикматлар» китобидан.
@minormasjidiuz


Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади

Гуноҳ уч турда бўлади:
1. Намоз, рўза, закот сингари фарзларни тарк этиш. Бунинг азобидан қутилиш учун ўлим сизни йўқламасидан қазосини адо этинг.
2. Аллоҳ азза ва жалланинг ҳақига доир гуноҳлар: ичкилик ичиш, қимор ўйнаш. Ундан халос бўлиш учун вақтни ўтказмасдан тавба қилиш даркор.
3. Бандасининг ҳақига хиёнат қилиш энг оғир гуноҳ. Ундан қутилиш учун мўмин киши тезроқ тавба қилиб, ўша кимсани рози қилмоғи даркор. Акс ҳолда Аллоҳнинг қаҳрига йўлиқади. Гуноҳлар юки устида эзилиб, умидсизликка тушиш оғир фалокатдир. Шаръий истилоҳда қатъий, ҳеч шубҳасиз, очиқ-ойдин далиллар билан бажарилиши таъқиқланган, уни бажармаслик қаттиқ талаб қилинган, уни юмшатадиган бирор далил келмаган амал ҳаромдир. Бунга Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, зино, ўғрилик, сеҳргарлик қилиш, фолбинга ишониш, маст қилувчи ичимликлар ичиш, туҳмат, ғийбат, бировнинг ҳақини ейиш, ожизалар авратини очиб юриши мисол бўлади. Мусулмон банда ҳаромдан, гуноҳдан йироқ бўлиши, ундан ҳазар қилиши фарздир. Ҳар қандай соф табиатли инсон ҳаром нарсалардан жирканиши табиий ҳолат. Фақат моддият кўзи билан кўрувчи қалб кўзи сўқир бўлганларгина ҳаром нарсалар билан лаззатланишни инсон ҳуқуқларининг тўлиқ таъминланиши, дея даъво қиладилар. Ҳаром ишни қилган кимса гуноҳкор бўлади. Икки дунё азобига учрайди. Уни тарк этган киши эса Аллоҳнинг амрига итоат этгани сабабли савобга эришади. Ҳаром маъносида "маъсият” ва "гуноҳ" сўзлари ҳам ишлатилади. Ҳаромни инкор қилган одам кофир бўлади. Асли ҳалол бўлган нарсаларга ҳаром йўл билан эришиш ҳам гуноҳ. Масалан, покиза, ширин таомдан меъёрида истеъмол қилиш ҳалол. Аммо ўша покиза таомни ўғирлаб ейиш ҳаром. Бунинг акси ўлароқ асли ҳаром бўлган нарсани ҳалол йўл билан топгани билан у ҳалол бўлиб қолмайди. Мўмин киши ҳаромнинг бир луқмасидан ҳам ҳазар қилиши лозим. Ҳадиси шарифларда ҳаром луқма еган кимсанинг қирқ кун ибодати қабул бўлмаслиги, ҳаром еб ўсган эт жаннатга кирмаслиги ҳақида огоҳлантиришлар келган.

"Обидлар йўли" китобидан.
@minormasjidiuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz

20 last posts shown.