O'ZBEK MILLIY AKADEMIK DRAMA TEATRI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Art


🇺🇿 Ўзбек Миллий Академик драма театрининг расмий канали 🎭
🇷🇺 Официальный канал Узбекского Национального Академического драматического театра
ВЕБ САЙТ: www.milliyteatr.uz
INSTAGRAM: @milliy.teatr
FACEBOOK: MILLIY TEATR
YOUTUBE: MILLIY TEATR

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Art
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Маҳорат_дарси

Маҳорат дарси-3

Атоқли режиссёр, устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни хотирлаб...

@milliyteatr


#Репертуар

06/02/2025

“САДОҚАТ БИЛАН...” ("ОФИЦЕРЛАР")

РОЛЛАРДА:

Камол Содиқов - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маҳмуд Исмоилов
Лейтенант Сарвар Содиқов - Феруз Бурҳонов
Полковник Аҳрор Содиқов - Қорақалпоғистонда  хизмат кўрсатган артист Толиб Мўминов
Майор Сардор Содиқов - Фарруҳ Ботиров
Капитан Элёр Содиқов - Лазизбек Орзиев
Шоҳиста - Гуласал Аҳмедова
Зилола - Саида Умарова
Собиржон - Собиржон Отажонов
Абдулла - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Майор Шокиров - Ғайрат Боймирзаев
Сержант - Миролим Қиличев
Бойметов - Улуғбек Холиқжонов
Майор Жабборов - Аҳрор Алижонов
Полковник Мелиев - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тоҳир Саидов
Хосият - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мадина Мухторова
Террорчилар - Шаҳбозиддин Хуррамов,  Жамолиддин Абдужабборов, Абдуллоҳ Маъсудов, Тўймурод Тўраев

⏰18:00да бошланади.

☎️
71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE| LOKATSIYA


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Митти_ҳикоя

АТИР

Атир солинган шиша ерга тушиб, синди. Кўнглим ғашланди. Аммо хонадан тўкилган атир ҳиди анча вақт кетмай турди. Муаттар ҳиддан кўп муддат баҳраманд бўлдим. Бу атир шишада бўлган пайтда хонани муаттар қилмас эди. Билдимки, хона муаттар бўлиши учун атир шиша синиши керак экан.

Гоҳо қалб синади. Ишонинг, қалбнинг синиши, ичидаги гўзаллик ташқарига чиқиш учундир. Бу билан ҳаётингизда янги тажрибага эга бўласиз. Ақлингиз зиёда бўлади, фикрлашингиз ўзгаради.

Демак, кимлардир сабабли қалбингиз синса, асло хафа бўлманг. Аллоҳ сизни янада афзалроқ бўлишингизга ундаяпти.

Абдулқодир ПОЛВОНОВ

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дур_инжу

Ёлғондан ким ўлибди деманг!
Ишонч, севги, дўстлик ҳаммасини шу ёлғон ўлдиради...

Жалолиддин Румий

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ижод

НОЗИК КЎНГИЛ

– Севган инсон севгилисидан бирданига кўнгли қолиш мумкинми?
– Албатта, мумкин.
– Чин севги кўнгилнинг қат-қатидан жой олади, дейишади-ку.
– Тўғри.
– Севги... кўнгил... шунақа тез ва осон ҳал бўладими?
– Ошиқ-маъшуқликда ноҳақ кўнгил жароҳатланса, у дунё-ю, бу дунё кўнгил қайта илимайди.
– Ҳаа, шунақа денг...
– Дилозорликда инсон кун келиб дўстини ҳам, душманини ҳам кечирар, аммо...
– Наҳот севган инсонини кечиролмаса?
– Севги бобида нозик кўнгил, янада нозик бўлади...

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Назм

Тунларга бор,
Бўронларга бор,
Кўрсатмагил томчи ёшингни.
Улар шундай – тиғ уриб, кейин
Силамоқчи бўлар бошингни!

Тоғларга чиқ,
булоқларга чиқ,
Қара, қандай яшайди мағрур!
Ич-ичидан йиғлаб турса ҳам,
Ҳовучида порлаб турар Нур!..

✍️Зебо МИРЗО

@milliyteatr

2k 0 22 1 32

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Маҳорат_дарси

Маҳорат дарси-2

Атоқли театр режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Баҳодир Йўлдошевни хотирлаб...

@milliyteatr


#Репертуар

🗓05/02/2025

“ЎЗГАЛАР ДАРДИ”

РОЛЛАРДА:

Заҳро Самадовна - Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова
Зафар Сафарович - Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов
Ризвон - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
Умид - Лазизбек Орзиев
Шокир - Шерзод Абдувалиев
Чарос - Азиза Шарипова

📸Баҳодир Эргашов

⏰18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA


#Митти_ҳикоя

ТОИФА

Жорж МакЛорин 1948-йилда Оклахома универститетида қабул қилинган биринчи қора танли талабадир. Уни оқ танли талабалардан алоҳида ўтиришга мажбур қилишган эди. Аммо у ўз номини универститет тарихида энг яхши учта талаба рўйхатига муҳрлай олди.

МакЛорин айтади:
"Курсдошларим менга ҳайвонга қарагандай қарашар эди. Мен билан ҳеч ким гаплашмасди. Домлалар ўзини мени эшитмаганга соларди. Савол берсам, жавоб қайтаришмасди. Аммо мен бор кучимни ишга солиб, талабаларнинг барчасидан ўзиб кетдим. Энди улар билмаган нарсаларини мендан сўрашар эди. Ҳамма нарсани орзу қилса бўлади, аммо муваффақиятни эмас. Унга меҳнат билан эришилади".

P/S.: Инсонларни тоифага ажратиб муомала қилиш, маънан қашшоқ кимсаларга хос иллатдир.

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дур_инжу

Дeдиларки, кўздан йироқ – кўнгилдан йироқ. Дeдимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса, нe наф?

Жалолиддин Румий

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Бу_фойда

📕МУТОЛАА

☑️ Мутолаадан сўнг мириқиб ухлайсиз. Китоб ўқиш хотиржам ва соғлом уйқуни таъминлайди, аммо элeкрон китоблар эмас.

☑️ Дунёвий дахмасалардан чекинасиз, кўнглингиз таскин топади. Атиги 15-20 дақиқалик мутолаа миянгизни кун давомидаги ғуборлардан тозалайди.

☑️ Мутолаа мия фаолиятини яхшилаб, диққатни бир жойга жамлашга ёрдам бeради, хотирани мустаҳкамлайди.

☑️ Уйқу олдидан бадиий адабиётларни ўқиш инсонни зийрак қилади, фаҳм-фаросатни шакллантиради.

☑️ Китобсеварнинг фикри тиниқ, нутқи равон бўлади.

☑️Фарзандимнинг айтишига кўра, мутолаадан сўнг уйқуга кетган инсон ширин тушлар кўрар эмиш.

P/S.: Азизлар, телефон ковлашни бас қилиб, китоб варақлашга ўтайлик.

Илмингиз зиёда бўлсин!

Озода ШОБИЛОЛОВА

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Ижод

ҚИШЛОҚИ УСТОЗ

Ижрочилар: Миллий театр ижодкорлари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Асадилло Набиев, актёр Бахтиёр Юсупов.

Актёр Акмал Мирзо, актриса Маърифат Ортиқова.

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Яхшилар_ёди

Устоз санъаткор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Жамшид Зокировни хотирлаб...

Инсон азиз – хотира муқаддас!

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Назм

СИНГАН ОДАМ

Синган одам, туйғулари тинган одам,
Синган одам, қисматига кўнган одам.
Синиқ кулиб, синиққина кўришади,
Кун кўради, яшамайди синган одам.

Юрибмиз-да, дейди энди ўғил-қиз деб,
Қорақозон ёнидаги қоракўз деб…
Мен ҳамиша ёнингдаман, кетдик, дўст, деб
Елкангга қўл ташламайди синган одам.

Кўрилмаган катта хавфни кўриб қолган,
Қочиб бориб ўз ичига кириб қолган.
Ўз жонининг мазасини билиб қолган,
Сенга жонин тўшамайди синган одам.

Кўрдим синган шохни – оппоқ гули билан,
Эгам гоҳо шундай ўйнар қули билан.
Гоҳо урар бандасининг қўли билан…
Одам исин хушламайди синган одам.

Унга тегма, у сендан айб қидирмайди,
Айбинг билса ҳам бировга билдирмайди.
Синган одам синганларни синдирмайди.
Бегонага ўхшамайди синган одам.

✍️Ўзбекистон халқ шоири Иқбол МИРЗО

P/S.: Ҳеч бир инсоннинг шохи ҳам, руҳи ҳам синмасин. Ҳаёт – гўзал! Ҳаёт – мўъжиза! Тангридан гўзаллик, эзгулик, мўъжиза кутиб ва тилаб яшайлик.

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Репертуар

🗓04/02/2025

"БИРИНЧИ ҚАЛДИРҒОЧ" ("Маъсума")

РОЛЛАРДА:

Маъсума Қориева - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Лола Элтоева
Маннон Уйғур - Жамолиддин Абдужабборов
Абдувоҳид қори - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳамид Тошпўлатов
Катта ойи - Ўзбекистон халқ артисти Зуҳра Ашурова
Мунаввар қори - Аброр Сайназаров
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий - Дониёр Насриддинов
Олтой (Боисхон Қориев) - Ихтиёр Отажонов
Абдулла Авлоний - Шаҳбозиддин Хуррамов
Боситхон Қориев - Феруз Бурҳонов
Ботирхон Қориев - Фародис Ҳайдар
Шавкатхон Қориев - Абдуллоҳ Маъсудов
Ўлмасой - Шириной Каримова
Мицкеевич - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Меҳриддин Раҳматов
НКВД ходими - Даврон Каримов

Оммавий саҳналарда - театр актёрлари

⏰18:00да бошланади.
☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA

2k 0 20 2 17

#Митти_ҳикоя

СУКУТ САҚЛАМОҚ

Ақлли бир йигит бўлиб, унинг ўрганишга бўлган иштиёқи ниҳоятда баланд эди. Ва бу қизиқиш ортидан турли хил илмларни ўрганди. Йигит айни чоғда гўзал бир табиатга соҳиб эди. Жуда кўп мажлисда қатнашар, аммо бўлар-бўлмас гапларга қўшилмасди. Қаерда, қачон, қандай гапиришга эътибор берарди.

Яна бир мажлисга йиғилдилар. Отаси ҳам ёнида эди. Жуда узун суҳбат бўлди, аммо йигит гапга аралашмади. Бу ҳолат отаси эътиборини тортди. Мажлис тугаши билан ўғлига:
– Ўғлим! – деди. Сен ҳам билган нарсаларинг билан нега баҳсга қўшилмадинг?
Йигит жавоб берди:
–Қўрқувдан, отажоним. Билмаганларимни сўраб қолишса жуда уяламан. Доноларнинг: “Сен гапирмагунингча ҳеч кимнинг сен билан иши йўқдир. Аммо гапиришинг билан сўзингни далилини келтиришинг керак бўлади”, – деганларини эшитмаганмидингиз?

@milliyteatr


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Дур_инжу

Билки, қуёшга боқишга жасорати бўлмаган кимса, сояда қолишга ва сояни ёруғлик деб гумон қилишга маҳкумдир!.


Шамс Табризий

@milliyteatr


ДУШАНБА – Ўзбек Миллий академик драма театри ДАМ ОЛИШ КУНИ.

📸
Баҳодир Эргашов

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM| INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA


#Репертуар

🗓02/02/2025

“КЎНГИЛ”

РОЛЛАРДА:

Тоҳир - Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев
Зуҳра - Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова
Лайло - Шаҳло Темирова
Мурод - Бахтиёр Юсупов
Муҳаббат - Зебинисо Эргашева

⏰18:00да бошланади.

☎️71/244-17-51

🎟НАРХЛАРИ:

Партер - 90.000
Амфитеатр - 70.000
Балкон - 60.000

Ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларимиз:

TELEGRAM | INSTAGRAM | YOUTUBE | FACEBOOK | WEBSITE | LOKATSIYA


#Тунги_наво

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев

"ПАРИЖОН"

🌙Хайрли тун, азизлар!

@milliyteatr

20 last posts shown.