Tashabbuskor Xalq 🇺🇿


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Politics


BIZNING TARMOQLAR
t.me/Milliykelishuv
youtube.com/@Tashabbuskorxalq
facebook.com/groups/1050236110139428/?ref=share&mibextid=NSMWBT
instagram.com/tashabbuskor?igsh=MTY4cjk5eHR3OHB1ZQ==

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Politics
Statistics
Posts filter




Forward from: Fikrat Shabanov
infcirc500_rus.pdf
251.7Kb
circ566.pdf
2.1Mb
6666.pdf
178.0Kb
Закон о ядерной ответственности.




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Сергей Лавров меҳнат мигрантлари рус тилини ва Россия қонунчилигини билиши зарурлигини яна эслатди"

Биз сенга ҳам эслатамиз, сенлар ҳам Ўзбекистон қонунларини, давлат тили бўлган Ўзбек тилини ҳурмат қил. Ички ишларимизга бурнингни суқма. Гегемонлигингни дунё юз ўгирган россиянгда қиласан.
Унутма сен россияни губерниясига келганинг йўқ, мустақил давлатга келдинг.




Forward from: Rasul Kusherbayev
Хавфсизлик хизматлари раҳбарлари бир жойда - Тошкентда

Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мурожаати ўқиб эшиттирилди.

Учрашувда асосий эътибор минтақа мамлакатлари хавфсизлигига замонавий таҳдидлар ва хатарларга баҳо беришнинг ягона ёндашувини ишлаб чиқиш, уларни бартараф этишда махсус хизматлар ўртасида ҳамкорликни ошириш масалаларига қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, терроризм, экстремизм, ноқонуний наркотик ва қурол-яроқ айланмасига қарши курашиш, трансмиллий жиноятчилик, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилдилар.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Москва бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин

"Ўзбек халқи тилни мажбурият эмас, имконият деб танлайди.
Хориж тилини сунъий тарғиб қилиш муҳаббат эмас, қарши муносабат уйғотади. Қолаверса, ҳурмат талаб қилинмайди - у сингади.

Москва бош майдонига ўзбекча ҳам ёзилса, кейин ўйлаб кўришимиз мумкин."
- деб ёзмоқда Oлий Мажлис депутати Одилжон Тожиев саҳифасида.

👉 @r_kusherbayev


Forward from: Rasul Kusherbayev
❗️Олий суд: 108 нафар шахс оқланди ва реабилитация қилинди

Жорий йилнинг биринчи чорагида 108 нафар фуқаро оқланиб, реабилитация қилинди.

Шу билан бирга, 2 042 нафар шахс суд залида қамоқдан озод қилинган, 3 765 нафар шахсга нисбатан эса асоссиз айбловлар чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.
Маълумотни Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

👉 @r_kusherbayev


Гурбангули Бердимуҳамедов Самарқандга келди

Туркман халқининг миллий етакчисини аэропортда Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Ташриф дастурида икки томонлама учрашув, маданий тадбирларда биргаликда иштирок этиш кўзда тутилган.


Хусусийлаштириш.pdf
3.6Mb
Президент фармони:

➖бозорлар уставида маҳаллий ҳокимликларнинг мажбурий иштирок этиши талаби бекор қилинди.

➖ 2030 йил қадар давлат иштирокида корхона ташкил этишга мораторий жорий қилинди.

➖UzAuto Motors, UMS, иссиқлик электр станциялари каби 29 та йирик давлат корхоналари халқаро очиқ савдоларга олиб чиқилади.


🇺🇿 🚩 Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон президенти ва бош вазирига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон раҳбари Кашмир ҳудудида содир бўлган терактда кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани муносабати билан Драупади Мурму ва Нарендра Модига таъзия йўллади.


WeChat Pay Ўзбекистон тўлов тизимларига интеграция қилинади

Ўзбекистон “WeChat Pay” рақамли тўлов тизимини маҳаллий тўлов тизимлари билан интеграция қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Марказий банкда Хитойнинг “Tencent Cloud International” делегацияси билан учрашувда шу ҳақда сўз борди. Томонлар тўлов тизимлари соҳасидаги ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, келгусида амалга ошириладиган ишларни келишиб олган.


Тошкент тиббиёт академияси, Тошкент педиатрия тиббиёт институти ва Тошкент давлат стоматология институти негизида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилади — Президент қарори


Италия бош вазири Жоржа Мелони Рим папаси Францискнинг вафоти муносабати билан Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифини кейинга қолдирди, деб хабар бермоқда Италиянинг ANSA ахборот агентлиги.

Бош вазир идорасининг аниқлик киритишича, 25−27 апрель кунларига режалаштирилган сафар кейинги ҳафталарга кўчирилган.


Forward from: BUGUNGI GAP | Расмий канал
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Диққат #Тарқатинг
Тренддаги расмга тушаман деб "қопқон"га тушиб қолманг!

Сунъий интеллектга анимация ясаб бериши учун юклаб бераётган расмлариз ўзингизга қарши ишлаши ҳам мумкин.

Ҳар хил сайтлардан рўйҳатдан ўтиш учун сунъий интеллект ёрдамидан фойдаланманг. Унга шахсий маълумотларни ишониб топшираверманг.

⚡️ @BugungiGap - ТВда кўрсатилмайдиган тезкор хабарлар.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇿 Prezident Shavkat Mirziyoyev va Turkman xalqining milliy yetakchisi Gurbanguli Berdimuhamedov Birinchi Prezidentimiz maqbarasini ziyorat qildilar


😎 O'zLiDeP депутати ташаббуси билан “Ўртачўл”даги 2 та кўприк таъмирланади

🔍Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси Мадина Баратова сайловчилар билан мулоқотда кўтарилган муаммони ҳал қилди.

🔍Мулоқотлардан бирида Когон тумани “Ўртачўл” МФЙ аҳолиси “Жанафар” қишлоғига ўтувчи ҳар бири 45 метр узунликдаги 2 та зовур кўприкни автомобиллар қатнови учун мўлжаллаб қуриш таклифини берган эди. Мазкур таклиф ҳудудда автомобиллар қатновини яхшилаш билан бир қаторда, фуқароларнинг аҳоли пунктига келадиган масофасини ҳам 8 километрга қисқартиради.

🔍Аҳолини қийнаб келаётган мазкур мурожаатни ҳал этиш учун депутат Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобил йўллари қўмитаси раисига сўров юборди.

🔍Сўровда мазкур икки кўприкни автомобил қатнови учун мўлжаллаб қуриш қишлоқ хўжалигига мўлжалланган қўшимча 2,5 минг гектар ердан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши ва мавсумий иш ўринларини яратишда муҳим экани қайд этилган эди.

🔍Қўмита раиси депутатга йўллаган жавоб хатида мазкур масала назоратга олингани ва дастурга киртилганини маълум қилган.

#uzlidep #deputatlik_soʻrovi

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг


Forward from: ⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ
4 йил олдин "Футболда адолат қани?” деган инсон бугун Ўзбекистонни Осиё чемпиони қилди...

Таълимда, тиббиётда, илмда, судда, сиёсатда ва бошқа барча соҳаларда “адолат қани?” деб бонг урадиган ўзининг ҳақиқатгўй Исломбек Исмоиловлари бор. У футболда 4 йил олдин “адолат қани?” деганди, бугун Ўзбекистонни Осиё чемпиони қилди.

Бошқа соҳалар ҳам ривожланишини истасак, ўша соҳалардаги “адолат қани?”чиларни эшитиш ва уларга ҳам имкон бериш керак.

Минг афсуски, бизда адолат талаб қилганларни бадном қилиш, овозини ўчириш, “айб”ини топиб синдириш тизими ҳалиям авжида. КГБдан қолган тўғри сўз айтганларнинг орқасидан иғво тарқатиб обрўсизлантиришдек пасткаш усуллар шу кунлардаям кенг қўлланилаётгани ачинарли ҳолат.

2016-2019-йилларда шуларга озроқ қулоқ солинган эди, қанча ўзгариш бўлганини ҳамма кўрди. Кейинги 5-6 йилда эса катта саҳнани яна маддоҳлар эгалай бошлади, буниям натижасини ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Бизга адолат, ривожланиш ва тараққиёт ростан керак бўлса, “адолат қани?” деганларни бўғмаслик керак.

@ Обиджон Латипов


Forward from: Uzbekistanofficial | Расмий канал Тезкор Xабарлар ва Янгиликлар
#Диққат

‼️⚠️Юз кишидан ортиқ одамни тўйига таклиф қилганлар жаримага тортилади

Парламентдаги манбаларга кўра, 100 нафардан ортиқ киши иштирок этган тўй ўтказган шахсга ва ресторан эгаларига катта миқдорда жарима ҳамда такрорланса ундан ҳам оғир жазолар белгиланиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, камчиқим тўй қилганларни рағбатлантириш ҳам назарда тутилган.

👉 https://t.me/UZBEKISTANOFFICIAL


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Ислом, «адолат қани?» дердинг. Мана, адолат!»

Тақдирлаш маросими вақтида мухлислардан бири Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоиловга шундай деди. Эслатиб ўтамиз, ёш мутахассис «Турон»да ишлаган вақтида ҳакамликдан норози бўлиб, адолат талаб қилганди.

20 last posts shown.