Депутатлар гуруҳи билан Марказий Осиёнинг йирик саноат гигантларидан бири
“Навоий кон-металлургия комбинати”га ташриф буюрдик. Ушбу стратегик аҳамиятга эга бўлган корхона нафақат Ўзбекистон, балки жаҳон металлургия саноати учун ҳам муҳим рол ўйнайди.
Ташриф давомида
ишлаб чиқариш жараёнлари, замонавий технологиялар ва комбинатнинг ривожланиш стратегияси билан танишдик. Муҳокамаларда
модернизатсия, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва ходимлар учун қулай меҳнат шароитларини яратиш масалаларига эътибор қаратилди.
НКМК саноатнинг иқтисодий ўсиш локомотиви бўлиб, хомашё
қайта ишлаш ҳажми, юқори даражадаги автоматлаштириш ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қўшаётган ҳиссаси билан ажралиб туради.
Комбинат томонидан маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш ва ходимлар учун ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳсинга лойиқ.
Депутатлар гуруҳи комбинат раҳбарияти билан
ҳамкорликни янада ривожлантириш, илғор тажрибаларни алмашиш ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳокамалар ўтказди.
Ўзбекистон саноати жадал ривожланмоқда ва шубҳасиз, НКМК каби корхоналар бу жараёнда асосий драйверлардан бири бўлиб қолмоқда.
👉 @deputat_f_zayniyev