Forward from: "Мilliy tiklanish" gazetasi
18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинган кун
Ўттиз уч йилдирки, жаҳон айвонида Ўзбекистон юзи, ўзбек халқи ифтихори сифатида ҳилпираб келаётган байроғимизда миллатимиз ғурури мужассам.
Ундаги ҳар бир ранг ўз рамзий маъносига эга, халқимиз ҳаётидан ҳикоя қилаётгандек, гўё. Унинг ҳар ҳилпирашида ўтмиш, юрт эрки учун жон фидо қилган, халқи илму маърифати йўлида борини берган миллат қаҳрамонларининг фидокорлиги ва ёрқин келажагимиз акс этган. Бу байроқ ҳилпирашига боққан бутун Ўзбекистон аҳли ўзининг мустақил Ватан, мусаффо осмон, бағрикенг бир халқ фарзанди эканлигини янада теранроқ ҳис қилади.
Она Ватан байроғи ҳамиша юксак-юксакларда эркин ва мардонавор ҳилпирайверсин! Токи, биз унга боқиб эркин юрт фарзандлари эканлигимизни унутмайлик!
Бугунги кун барчамизга муборак бўлсин!
Web-sayt Telegram Facebook