📣📣📣
#Диққат_танлов
#Ишга_таклиф
🟢 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик марказига
шартнома асосида қисқа муддатларга малакали мутахассисларни (эркин ёлланган ишчи сифатида олинади, формали кийим-бош ёки шаҳодатланган ходим тариқасида эмас) ишга танлов асосида қабул қилади.
✅ Танловга қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассисларни таклиф этамиз:
👨💻
1 нафар SMM-мутахассиси. Талаблар:
- ижтимоий тармоқ ва мессенжерларда постлар тайёрлаб, жойлаштириш бўйича камида бир йиллик амалий тажрибага эга бўлиш;
- ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича амалий кўникма, билим-савияга эга бўлиш.
👨💻
1 нафар контент-мейкер. Талаблар:
- “Adobe Premiere”, “Adobe After Effects” ва бошқа видеомонтаж учун мўлжалланган дастурларда мустақил ишлай олиш;
- “Adobe Photoshop”, “Corel DRAW” ва бошқа графика учун мўлжалланган дастурларда мустақил ишлай олиш;
- видеокамера ва фотоаппаратлардан фойдаланиб, мукаммал тасвирга олиш бўйича тажрибага эга бўлган;
- ахборот-коммуникация технологиялари ва киберхавфсизлик соҳалари бўйича амалий кўникма, билим-савияга эга бўлиш.
📑 Номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
- биометрик паспорт ёки шахс гувоҳномаси ID-картаси;
- таржимаи ҳол;
- мутахассислик бўйича ўрта-махсус ёки ОТМнинг дипломи;
- мутахассислик бўйича амалга оширган ишлари бўйича маълумот, ишланмаларининг намуналари, аудио-видеоматериаллар, веб-сайтлар манзиллари, ижтимоий тармоқлардаги постлар ва бошқалар.
Ҳужжатлар юқорида кўрсатилган
электрон почта манзилига юборилади.
Файллар
@cyber_1102uz телеграм аккаунтига, телефон рақамлари қолдирилган ҳолда юборилади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш вақти бозор конъюнктурасига асосан шакллантирилиб, шартномада белгиланади.👉 Ҳужжатлар ж.й.
30 декабрь кунига қадар қабул қилинади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Юнус Ражабий кўчаси, 1-уй.
Мўлжал: Космонавтлар метро бекати.
♦️
@MILITSIYA_102 Telegram kanalimiz.