📢
Гулистон тиббиёт ва IT техникумида меҳнат миграцияси бўйича тушунтиришлар ўтказилди 🇩🇪👩⚕️💼
Гулистон тиббиёт ва IT техникумида
Миграция агентлиги Сирдарё ҳудудий филиали масъуллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбир давомида талабалар ва ўқитувчиларга Германия давлатида тиббиёт ходимларига бўлган талаб, ишга жойлашиш имкониятлари ва расмий тартиб-таомиллар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.
60 нафарга яқин талаба қатнашган тадбирда Германияда тиббиёт ходимларига бўлган талаб ва мавжуд иш ўринлари, керакли ҳужжатлар ва малака ошириш имкониятлари, оила аъзоларини таклиф қилиш, харажатлар ва бошқа саволларга жавоб берилди
Мазкур тадбир ёш мутахассислар учун халқаро меҳнат бозорида ўз ўрнини топиш, касбий ривожланиш ва хориждаги иш имкониятларидан самарали фойдаланиш учун муҳим қадам бўлди.
✈️Telegram|🌐Xorijda ish