#хушхабар
👏Ноқонуний юрганларга патент қилиб олишга тўрт ой муҳлат бериляпти🇷🇺Россия президенти Владимир Путин бугун имзолаган фармонга кўра, ноқонуний юрган мигрантлар (регистрациясиз, патентсиз ишлаб юрганлар) 2025 йил 1 январдан 2025 йил 30 апрелгача мамлакатни тарк этиши ёки ҳужжатини тўғрилаб, патент олиши шарт.
Бунинг учун миграция марказларига мурожаат қилиш керак, улар жаримага солмасдан, патент расмийлаштириб беришади. Албатта, бунда патент олишдаги ҳамма процедурадан ўтасиз: бармоқ изларини топшириш, суратга тушиш, тиббий кўрик.
☝️Миграцион картаси йўқларга унинг дубликати ҳам қилиб берилади.
‼️Диққат. Патент бериш рад этилганлар ёки патенти бекор қилинганлар бу имкониятдан фойдалана олмайди!
❗️1 майдан ҳужжати йўқларни
назорат остидагилар рўйхатига киритишни бошлашади ва уларни
“режим высылки” доирасида чиқариб юборишади.
🇺🇿Миграция агентлиги Россияда ҳужжатсиз юрган юртдошларимизга амалий ёрдам беришга тайёр.
Фармонни илова қилдик. Сақлаб қўйинг👆
Обуна бўлинг @migrant_musofir