Forward from: Bosh prokuratura
Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
Таҳлилларга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармасига келиб тушган 13.300 мингдан ортиқ мурожаатларнинг 38 фоизи алимент ундирувига оид мурожаатларни ташкил қилади.
Болаларнинг ижтимоий ва иқтисодий таъминотига оид ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, иш юритувда мавжуд 23 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича қарздорларнинг актуал маълумотлари қайта хатловдан ўтказилиб, “MIB Portal” электрон дастурига киритилди.
Шунингдек, 4 мингдан ортиқ ижро ҳужжати бўйича ундирув қарздорларнинг иш хақига қаратилган бўлса, 747 нафар қарздор иш билан таъминланди ва 249 нафар қарздор шахслар қидириб топилди.
Бундан ташқари, вояга етмаганларнинг моддий таъминоти учун 13 млрд. сўмлик алимент пуллари ундириб берилди.
Шу билан бирга, бошқарма томонидан жорий йилнинг 8 ойида 922 та дарз кетган оилалар тикланиб, фарзандлар ота-она қармоғига қайтарилган.
Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.
👉 @uzbprokuratura