#Диққат!
Ҳозирги вақтда магистрал газ қувурларида газ босимининг пасайиши натижасида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобча(АГНКС)ларига табиий газ етказиб беришда етишмовчиликлар кузатилмоқда.
Айни пайтда газ таъминоти соҳаси ходимлари томонидан энг аввало аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таминлаш бўйича барча зарур чоралар кўрилмоқда.
Шу муносабат билан Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги мавжуд Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шахобча (АГТКШ)ларига вилоят ҳокимликлари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар томонидан тасдиқланган графикларга ўзгартиришлар киритилмоқда.
Юқоридаглардан келиб чиқиб, магистрал газ тармоқларида босимнинг белгиланган меъёрига келгандан сўнг АГТКШларга босқичма босқич табиий газ етказиб берилишини маълум қиламиз.
“Ҳудудгаз Наманган” ГТФ жамоаси келтирилган ноқулайликлар учун узр сўрайди.Ижтимоий тармоқ фаоллари ва ОАВ вакилларидан асоссиз маълумотларни тарқатмаслик ва истеъмолчиларни чалғитмасликка чақирилади.
👉
@NavbahorliklarGroup