ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАСИ СОДИР БЎЛГАНДА, ЭВАКУАТОР ХИЗМАТИГА СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ ПУЛ ТЎЛАЙДИМИ?
📍
ЖАВОБ:
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қонунда эвакуатор хизматига суғурта ташкилоти пул тўлаши назарда тутилмаган.
❗️Фақатгина, ихтиёрий суғурта тури бўйича суғурталанган транспорт иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда, шартномага мувофиқ, эвакуатор хизматига суғурта компанияси пул тўлаши мумкин.