🔴 🟦🟦🟦
❗️Хусусий клиниканинг илғор тажрибаси ўрганилмоқда✅ Хабарингиз бор, яқинда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича асосий вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида 3 йил олдин қабул қилинган хизматлар секторини ривожлантиришга доир дастур бугунги кунда қандай самара бераётгани алоҳида қайд этиб ўтилди.
📊
Хусусан, IT, молиявий хизматлар, туризм, авиация, таълим ва тиббиёт соҳаларида “катта сакраш” кузатилди. Охирги етти йилда хусусий клиникалар сони 3 карра ошган бўлиб, бу ҳам тиббий хизматлар кўлами ва сифатини яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.📌 Шу боис видеоселекторда давлатимиз раҳбари томонидан бу борада катта ютуқларга эришаётган хусусий клиникаларнинг илғор иш тажрибасини ўрганиш таклиф қилинди.
🏥
Шу мақсадда айни пайтда пойтахтлик шифокорлар, хусусий клиникалар ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Д. Султанов бошчилигида Самарқанд шаҳридаги “Мерос фарм” компаниясига қарашли “STDHEALTHMED” клиникасида бўлиб турибди.🔬 Ўтган йилнинг июнь ойида ишга туширилган бу муассасага Швейцария, Франция, Туркия, Жанубий Корея, Япония ва Германия давлатларидан зарур тиббий асбоб-ускуналар келтириб ўрнатилган бўлиб, фаолияти халқаро талаблар асосида йўлга қўйилган.
🔎 Йилига 120 минг кишига тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган бу маскандаги амбулатор даволаш, тиббий стационар хизматлар, жарроҳлик амалиёти, реанимация, тиббий лаборатория, функционал диагностика, МРТ, КТ, радиология диагностикаси бўлимларида 200 нафар малакали ходим меҳнат қилмоқда. Улар томонидан 55 турдаги тиббий хизмат кўрсатилмоқда.
➡️ Ўзаро тажриба алмашинув доирасида турли тадбир ва мулоқотлар ҳам ўтказилаётир.
‼️ Булардан кўзланган мақсад эса илғор тажрибаларни ўрганиш асосида уларни кенг оммалаштиришдан иборат.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram