Forward from: Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich
Сперматорея
1-қисм (2 қисмли)
Эркаклар вақт ўтиб катта бўлишлари сайин жинсий аъзолари фаолиятига таъсир қилувчи бир қатор касалликлар пайдо бўлади. Жинсий аъзолар тизими фаолияти доим бузилишсиз, силлиқ ишлай олмайди. Бу балки фарзанд кўриш функциясига эхтиёж эркакда бир умр бўлмаслигига боғлиқдир. Афсуски, жинсий аъзолари фаолияти бузилиши бунга эхтиёж йўқолишидан аввал пайдо бўлади. Бундай холатда ўзгаришларга эътибор бериш зарур.
Шундай ўзгаришлардан бири бу сперма оқиб туриши, яъни сперматореядир. Бунда простата бези соки ва уруғ суюқлигини ушлаб туриш муаммоли бўлади. Бу касаллик хар қандай ёшдаги эркакда кузатилиши мумкин. Сперматорея бирдан бошланди ва кўпчилик учун ёқимсиз сюрприз бўлади. Сперматорея жиддий касаллик. Вақтида диагностика қилиб даволанмаса таносил аъзлари фаолияти тузуккина бузилиши ва бефарзандликкача олиб келиши мумкин. Баъзи эркаклар ўзи ўтиб кетишидан умид қилишади. Бу катта хато.
Сперматорея нима
Бу спермани алоқадан ташқари холатда оқиб чиқиши. Уруғ суюқлигини ушлай олмаслик сийдик йўллари ва жинсий аъзоларида носозлик борлиги белгиси. У хар қандай ёшдаги эркакларда аниқланиши мумкин. Асосан катта ёшдаги эркакларда аниқланади.
Спермани бирдан оқиб чиқиши жисмоний юклама, жинсий алоқа ва сийиш вақтида содир бўлиши мумкин. Оқиб чиққан сперма миқдори жинсий алоқа вақтида чиққан спермадан камроқ бўлади. Миқдори камроқ бўлади ва ажралган суюқлик хам спермадан фарқ қилади. Етарли тиббий эътибор ва ёрдам олинмаса касаллик тез ривожланади. Қисқа вақтдан кейин бирдан сперма оқиши одатий холга айланиб қолиши мумкин.
Сабаби ва пайдо бўлиш меХанизми:
Сперматорея сабаби туғма ёки орттирилган бўлади. Сабабини мутахассис тўлиқ текширишдан кейингина аниқлаши мумкин.
Туғма сабаблар:
• Сийдик чиқарув канали нуқсонлари
• Нейроген бузилишлар (марказий нерв тизими шикастланиши оқибатида)
Орттирилган сабаблар:
Сийдик таносил тизимидаги яллиғланиш жараёнлари сперматорея сабаларидан бири. Қолганлари
• Умуртқа патологияси
• Сурункали қабзият
• Жарохатлар
• Сийдик йўли (уретра) ва қўшни аъзолардаги яллиғланиш
Сабаби турлича бўлмасин алал оқибати бир хил бўлади. Уруғ чиқарувчи йўллар мушак қавати кучсизлиги фонида қорин ичи босими кўтарилиши ўз ўзидан сперма оқиб чиқишига сабаб бўлади.
Кўп холларда сперматорея қабзият, импотенция ва сийдик йўли шамоллаши уретритнинг асорати сифатида пайдо бўлади. Бу касалликлар бевосита ёки билвосита уруғ чиқувч каналларга алоқаси бор. Сурункали қабзият простатага таъсир қилиб унинг нормал фаолият қилишга халақит қилади.
Марказий асаб тизими таносил тизими аъзоларини назорат қилади. Бефарзандлик, эрекция бузилиши ва сийишдаи муаммолар эркак хаётида доимий ва сурнкали стресслар оқибати бўлиши хам мумкин. Иш фаолияти ва касбга алоқадор жарохатлар, тос сохаси суяклари жарохати, таносил аъзолари шикастлари, нуқсонлари хам сперматорея сабаби. Бунда спермани ўз вақтида чиқишини таъминлайдиган сийдик йўли бутунлиги бузилади.
Кўпинча ёш эркаклар шахват қўзғалганда ажралиб чиқадиган лубрикант суюқликни сперматорея билан адаштириб қаттиқ безовта бўлишади. Аслида безовталикка хожат йўқ, чунки бу норма.
Яна ёлғон сперматорея хам кузатилади. Ёлғон сперма оқишида оқиб чиқаётган суюқлик сперма бўлади, лекин таркибида сперматазоидлар бўлмайди. Бундай сперма одатдаги спермага солиштирганда тиниқ ва шаффофроқ.
Катта ёшдаги эркакларда сперматорея унчалар хам касаллик деб қаралмайди. Сабаби бу таносил тизими қаришининг бир белгиси. Авваламбор хаёт тарзини назорат қилиш ва меёрлаштириш лозим. Ортиқча жисмоний юкламалар ва стрессдан сақланиш лозим. Стресс хам сперматореяни бевосита сабаби бўлиши мумкин. Пархездан аччиқ ва ёғли махсулотларни чиқариб юбориш керак бўлади.
#сперматорея
Абдулхаев Файзулло
Уролог, Андролог, Сексопатолог
Тиббиёт Фанлари Докторлигига Номзод
Tulane University, Нью Орлеан, АҚШ
National University Malaysia, Куала Лумпур, Малайзия
Уйбоп даво ва муолажалар
Мақола ва янгиликлар
Савол жавоблар
Савол жавоб Гурухимиз
Др. Файзулло Абдулхаев
Уролог, Андролог, Сексопатолог
|| INSTAGRAM || FACEBOOK || ТВИТТЕР ||