Forward from: Zayd Qamar
финжондаги чойга икки ҳисса шакар солдим. чойни ширин қиладиган шакар эмас, сен эканингни билардим. зотан, келмас экансан, икки ҳисса эмас, ўн ҳисса шакар ҳам бир қултум чойимга маза бера олмайди. бироқ ҳудбинлик қилдим. энди эса, шу чой қаршисида унга ўйчан термулиб ўтирибман, келсанг-у, жамолингни чойнинг аксида кўрсам, дея. қўй, шакарни ҳам, мени ҳам ҳижолат қилма… кел…