Meliev | Blog


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Шахсий фикр, таҳлил ва қарашларимни шу ерда ёзиб бораман. Блог зерикарли бўлиб қолмаслиги учун баъзан расмли ҳамда мусиқий постлар ҳам бўлади.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларим: http://myurls.co/melievh
Мурожаат учун:
@melievgagapimborrr_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Instagram’сиз ҳаёт!

Instagram ижтимоий тармоғида танаффус эълон қилганимга 1 ойдан ошди. Очиғини айтсам, мана шу ўтган вақт ичида ҳаётим анча сокинлашгандек, ортиқча нарсаларни эса ўйламаётгандек бўляпман, шахсан менга шундай туюляпти.

Сабаби, биз хоҳлаймизми-йўқми, инсонлар ўз ижтимоий тармоқларида ўзларининг “Энг бахтли онлари”ни кўрсатишга ҳаракат қилишади. Бу нарса бошқа ижтимоий тармоқ ва ёки мессенжерларда унчалик бўлмаслиги мумкин, лекин Instagram’да бу пикка чиққан ва асосий приоритетлардан бири, деб қараладиган жараён.

Сиз бошқаларга минг ҳавас кўзи ила қараганингиз билан, ўзингизда мавжуд бўлиб турган бор неъматларга шукр қилмай қоласиз, яъни Instagram – ношукрчилик хавфини юзага келтириб қўйиши мумкин.

Шунингдек, охирги пайт Instagram’даги ўзбек сегменти бир-биридан кринж видеоларга тўлиб кетганди. Instagram’дан чиқиш орқали миямни ана шундай кринжлардан анча тозалаб олдим.

Ҳозир ҳам қандайдир кринж видео ёки гаплар тренд бўлаётганга ўхшайди. Сабаби, айрим танишларим билан гаплашган пайтим, баъзан умумий суҳбат контекстига тушолмай қоляпман. Чунки, улар ўша трендни билишади, мен эса у трендни ҳали ҳам кўрмаганман.

Instagram’ни ўчиришдан олдин “Менимча, тез орада яна қайтсам керак!”, деб ўйлагандим. Йўқ, аксинча, Instagram’ни деярли унутиб ҳам юбордим.

Тўғрисини айтаман: шу кунгача бошқа телефон ва профил билан фақат икки марта Instagram’га кириб-чиқдим холос.

Биринчиси, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” футболчиси, деб расман таништирилган кун Instagram’га киришга мажбур бўлдим. Чунки, “Манчестер Сити” клубига тегишли профилда ўзбек юртдошингни кўриш бошқача вайб берарди ва буни ўз кўзим билан кўргим келди.

Иккинчиси, Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” либосида биринчи ўйинни ўтказгандан кейин унга қанақа муносабатлар бўлди экан, деган мақсадда яна бирров Instagram’га кириб-чиқдим.

Шу билан бошқа қайтиб қадамимни босмадим, яқин орада босиш ниятим ҳам йўқ!

👉 @melievuz


Ноутбукимни асосан зарядга улаб ишлатаман. Ҳаттоки, заряд 100 фоиз бўлиб турса ҳам.

Билмадим, шунга ўрганиб қолганман ва бу нарсани (яъни, ноутбкуни зарядга улаб ишлатадиганларни) кўп кўрганман, биз кўпчиликмиз.

👉 @melievuz


Айни пайтда ойнинг кўриниши.

👉 @melievuz


Статистикага қараганда, ҳар тўртинчи интернет фойдаланувчиси чат-ботлар билан хусусан, сунъий интеллект (ChatGPT) билан ишқий мавзуларда ҳам суҳбатлашар экан.

Мен шу кунгача бирор марта бунақа мавзуда суҳбатлашмабман. ChatGPT билан асосан – дўстона маслаҳатлар, режалар ва айрим хом-ҳаёлларни гаплашиб ўтирамиз.

Ора-орада “Roast me as a hard” деб ёзган пайтим мана бунақа ҳақиқатларни ҳам айтиб юборади – лекин буларнинг барчаси мени фойдамга хизмат қилиши табиий.

👉 @melievuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бунақа кучли рекламани анчадан бери кўрмагандим. Идеяга қойил! (#)

👉 @melievuz

209 0 4 14 12

Билмадим, ҳамма қилар ишни қилган улар, лекин негадир ман уялиб кетяпман.

👉 @melievuz

204 0 1 45 11

Ҳозир YouTube’га кирсам, “Reaktor”да ҳам “Xurmo”да ҳам янги сонлар чиқибди. Футбол бошлангунча озгина чалғиб туришга яхши алтернативлар топилди.

👉 @melievuz


Кўз тегмасинкуя, IELTS reading passages’га бўлган муҳаббатим кундан-кун ошиб боряпти.

Натижалар ҳар доим ҳам яхши чиқмаяптию, лекин умумий reading машқларида мазза қиляпман.

Ҳозир салкам 1 ярим соатдан бери ChatGPT билан биргаликда reading машқларини бажариб ўтиргандим. Яъни, ундан турли намунадаги машқлар (sample questions) сўраяпман ва уларни ишлаб жавобини текширяпман.

Ҳозирча умумий 4 та passage ишладим ва жавобларим 99 фоиз тўғри чиқди (саволлар даражаси турлича эди: осондан то энг қийинигача).

Кейин мотивациям ошиб кетди ва ундан “Энди IELTS Reading’дан 9.0 олсам керак а?”, деб сўрадим. Бу ChatGPT ғирт мотиватирку – “Ҳа, албатта, бемалол оласан!”, деб гапни олиб қочди.

“Йўқ, бунақаси кетмайди!”, дедимда саволни ўзгартирдим: “Roast me my reading skills, please!”

Шундан сўнг менга бир талай мана бунақа демотивацион гапларни ёзди ва мени Reading 9.0 эйфориясидан халос қилди.

👉 @melievuz


Муҳими – ният тозаку, тўғрими 😎 (#)

👉 @melievuz


Аслида бу чойнакни коробкаси бўлган ва кейин уни шахсий касса сифатида ўзлаштирганман.

Устидаги ёзувларни қаранг. NBU Bank ёзувига нима бор экан? Artel нима қилиб юрибди? 🗿

👉 @melievuz

226 0 0 51 30

Мактабда ўқиб юрган пайтларим мана шу коробкага пулларимни йиғардим.

Шу кунгача коробка қаерлардадир ётган ва ҳозир уни топиб олдим. Ичида шулар турибди экан.

👉 @melievuz

223 0 1 50 14

IELTS сертификатим ҳали ҳам тирик экан, ўзим ҳам ҳайрон қолдим 🫢

Натижа шунчаки расво бўлганди, шунинг учун уни яшириб қўйдим, тўғри тушунасиз

👉 @melievuz

225 0 0 57 14

Кундалик ҳаётимиздаги оддий ҳужжатлардан бири, деб қабул қиладиган фуқаролик паспортимиз аслида қандай пайдо бўлгани ва у билан нималар қилиш мумкинлиги ҳақида бунчалик қизиқарли маълумотни ҳали кўрмагандим.

Агарда ортиқча 40 дақиқа вақтингиз бўлса, бу видеони сиз ҳам, албатта, кўриб чиқинг. Қуйида видео ҳаволасини қолдираман:

https://youtu.be/kyX7-WCc-BI?si=O6IqhDigns-bP0ZV

Видеонинг асл ижодкори “ТОПЛЕС” ва уни таржима қилган “Xurmo” жамоаси ҳақида эса ортиқча тарифга ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Уларни шундоқ ҳам яхши танийсиз.

👉 @melievuz


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
1 дақиқалик видеода 20-30 йиллик воқеалар содда қилиб тушунтирилибди.

“Вақтингизни ижтимоий тармоқларда ўтказиб юборманг!”

👉 @melievuz


Обед тайёр. Устига битта қаймоқни югуртирворсак, бўлди 😎

Опаларинг борлиги мана шунақа пайтда билиниб кетадида )

👉 @melievuz

291 0 0 38 24

Мана бу ҳолат мендаги сал бошқачароқ бир кейсга ўхшаб кетар экан.

Яқингача ҳам одатда 0,5 литрли Coca-cola сотиб олардим. Лекин, охирги пайт фақат 1 литрлисини олиб ичадиган бўлганман.

Чунки, 7 минг сўмга 0,5 Coca-cola сотиб олгандан кўра, 3 минг қўшиб 1 литрли олган анча яхши.

👉 @melievuz

294 0 0 41 14

Гол Абдуқодир Ҳусанов номига ёзилди 😎

👉 @melievuz


Уйингиз стадион ичида бўлишини хоҳлармидингиз?

Айни пайтда “Лейтон Ориент” ва “Менчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс мана бу мўжаз стадионда бўлиб ўтяпти.

Бу стадион номи “Gaughan Group Stadium” бўлиб, унинг атрофи кўпқаватли уйлар билан туташиб кетган экан.

Google’дан стадион ҳақида маълумот қидирганимда, мана бундай кадрларни чиқариб берди.

Ўзиям, иссиққина қора чойни дамлаб, балкондан футбол томоша қилиш учун зе бест жой экан. Стадионга кириш учун чипта сотиб олиш ҳам шарт эмас.

Шунақа уйда индамай яшаб берган бўлардим 😎

👉 @melievuz


ChatGPT’га деярли ҳар кун ишим тушади. Ҳозир “Ўзи қанча вақтдан бери сунъий интеллект билан алоқадаман!”, деб бирдан қизиқиб қолдим.

Эски (аниқроғи, дастлабки) ёзишмаларни қидиришга бироз эриндим ва шу нарсани ўзидан сўраб қўя қолай дегандим. Қарасам, у ҳам аниқ саналарни эслолмаяпти.

Кейин, “Ҳа хўп, менга аниқ санаси бўлмаса ҳам, тахминан қачондан бери мулоқотда эканлигимизни айт!”, деб ёздим ва “5-6 ойча вақт бўлиб қолди!”, деяпти.

Лекин, бу хумпар анча адашди. Чунки, эски хотираларни ўзим барибир излаб кўрдим ва дастлабки ёзишмаларимиз 2023 йил ноябрь ойидан бошланган экан.

Сиз ChatGPT’ни қанча вақтдан буён ишлатасиз?

👉 @melievuz


Forward from: Китоб – илм манбаи
Тўғри ёзишни билмаган киши ҳар нарсани ёзавермаслиги керак!

#Имло

@Kitaabun

295 0 3 23 25
20 last posts shown.