#Қонунчиликда_янгиликлар
Бугундан тиббиёт соҳасида нималар ўзгармоқда?
🔹Босқичма-босқич равишда мажбурий тиббий суғурталаш тизими жорий этилади.
🔹Қишлоқ врачлик пункти оилавий шифокор пункти деб, қишлоқ ва шаҳар оилавий поликлиникаси эса оилавий поликлиника деб қайта номланади. Шунингдек, оилавий шифокор ва бошқа тиббиёт ходимлари фаолияти самарадорлиги бўйича янги рейтинг тизими жорий қилинади ҳамда унинг натижаларига қараб ушбу ходимлар ҳар чоракда БҲМ 10 бараваридан 30 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади.
🔹40 ва ундан юқори ёшдаги фуқароларда юрак қон-томир хавфини (гипертония, инфаркт, инсульт, қандли диабет ва бошқа хавф омилларини) аниқлаш бўйича тизимли равишда скрининг текширувлари ўтказилади.
🔹Ҳар бир туман маркази ва шаҳарларда пиёда ва велосипедда юриш учун «Саломатлик йўлаклари»ни қуриш ишлари бошланади.
🔹Санитария-эпидемиология хизмати ходимларининг амалдаги ойлик иш ҳақларига қўшимча равишда фалсафа доктори (PhD) илмий даражасига эга бўлганда лавозим маошига — 30 фоиз, фан доктори (DSc) илмий даражаларига эга бўлганда — 60 фоиз ҳар ойлик устамалар белгиланади.
🔹Шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.
🔹Шифокорлар ва провизорларнинг Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатасида рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритиши тақиқланади.
@MedikiUzbekistana