Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇨🇳 Хитойнинг Чжухай шаҳрида машинасини одамлар устига ҳайдаган шахс қатл этилди

Воқеа ўтган йилнинг ноябрь ойида содир бўлганди. Ҳодиса оқибатида 25 киши ҳалок бўлган, 43 киши яраланган.

62 ёшли Фан Вейцю турмуш ўртоғи билан ажрашгани ва ҳаётдан кўнгли қолгани учун шу йўл билан “ғазабини чиқаришга” қарор қилган.

Қўшилинг: t.me/medianews7


🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Доналд Трампнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Вальс:

“Владимир Зеленский Россия билан музокара столига ўтиришга рози бўлди.”

Қўшилинг: t.me/medianews7


Президент Администрацияси ходими вазир ўринбосари этиб тайинланди

Жураев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

М.Жураев тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

Қўшилинг: t.me/medianews7


🇺🇿 Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллион кишидан ошди

2025 йилнинг 1 январ ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси 37 миллион 543 минг 167 кишини ташкил этган.

Аёллар сони: 18,6 миллион киши;
Эркаклар сони: 18,9 миллион киши.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Ўзбекистонда битта китоб ўқиган маҳбуснинг жазо муддати 3 кунга қисқариши мумкин

Ўзбекистонда маҳкумларнинг жазо муддатини китоб ўқиш орқали қисқартиришни кўзда тутувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. “Миллий тикланиш” партияси томонидан илгари сурилаётган мазкур ташаббус хорижий тажрибага асосланган. Унга кўра, маҳкумлар тасдиқланган рўйхатдаги китобларни ўқиш ва имтиҳон топшириш орқали жазо муддатини қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Лойиҳага кўра:
— 1 та китоб ўқиб, имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқаради.
— Маҳкумлар йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиши мумкин.
— Китобларнинг рўйхати ва мазмуни Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тасдиқланади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


🇺🇿 2024-йилда муҳожирлар Ўзбекистонга қарийб 15 миллиард доллар юборди

Марказий банк маълумотларига кўра, 2024-йилда жисмоний шахслардан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 30 фоизга ошиб, 14,8 млрд долларга етган. Маблағларнинг 77 фоизи — 11,5 млрд доллар Россиядан келиб тушган.

Трансфертларнинг қолган қисми Қозоғистон (795 млн долл), АҚШ (577 млн долл), Жанубий Корея (534 млн долл), Туркия (405 млн долл), Буюк Британия (135 млн долл) ва бошқа мамлакатлардан ўтказилган.

Қўшилинг: t.me/medianews7


❗️Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тиббиёт ходимларининг нотўғри муолажаси оқибатида 2 ойлик чақалоқнинг қўллари кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.


Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

Аниқланишича, 2024 йил 9 декабрь куни соат 15:30 лар атрофида пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманида яшовчи 2024 йилда туғилган қизалоқ Ҳ.Ж. ота-онаси томонидан Тошкент шаҳар 1-сон болалар клиник шифохонасига тана ҳароратининг кўтарилиши, йўтал, хириллаш, ҳансираш, безовталик ва ҳолсизлик каби шикоятлар билан олиб келинган.

Бемор зудлик билан навбатчи шифокор Н.Султанова томонидан тиббий кўрикдан ўтказилган.

Дастлабки текширув давомида унга “Шифохонадан ташқари пневмония” ташхиси қўйилган. Беморнинг аҳволи шифокорлар томонидан оғир дея баҳоланиб, дарҳол муассасанинг чақалоқлар ва чала туғилган чақалоқлар патологияси бўлимига  госпитализация қилинган.

Шунингдек, бўлимда гематолог, ангиохирург, болалар жарроҳи, неонатал-жарроҳ каби тор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган қўшимча ва клиник тиббий текширувлар натижасида беморга “Асосий: Сепсис. Септицемия. Covid-19 этиологияли шифохонадан ташқари пневмония” асосий ташхиси ҳамда “Туғма юрак нуқсони-бўлмачалараро тўсиқ нуқсони” касаллиги ва унинг асорати бўлган “Нафас етишмовчилиги 1-2-даража. Юрак-қон томир етишмовчилиги 1-2-а даражаси” ташхиси қўйилган.


Муассасада даволаниш вақтида қизалоқда “Чап томонлама елка артерияси тромбоэмболияси. Чап қўл ва чап қўл панжасида қон айланишининг 3-а даражали ўткир бузилиши, полиорган етишмовчилиги” кузатилган.

Шу боис бемор ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ампутация ўтказишга қарор қилинган ва ота-онасининг розилиги билан унда жарроҳлик аралашуви амалга оширилган. Ҳозирда чақалоқнинг аҳволи стабил ҳолатда.

Айни пайтда мазкур ҳолат Cоғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олиниб, вазиятга аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

Якуний хулосалар бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


Қўшилинг: t.me/medianews7


Навойида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисасини содир этган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266 (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) ва 117 (Хавф остида қолдириш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🐍😱 Модричнинг оиласи ва улкан илон билан суратга тушиши режадагидек ўтмади

Қўшилинг: t.me/medianews7


Шошилинч хабар: Ўзбекистонга -15 даражагача совуқ тўлқин яқинлашмоқда. Чегараларда эса -40 даража совуқ бўлади 🥶

Ўзгидромет фавқулодда хабар берди: 21-25 январь кунлари Волга бўйидан нам ва совуқ ҳаво массаси мамлакатга бостириб киради. Қор ёғиши кутилмоқда.

Пайшанба куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси -15 даражагача тушади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантиради

Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан келишилмаган, айниқса йўл бўйлаб қурилган ноқонуний иншоотлар нафақат шаҳар инфратузилмаси, балки аҳолининг кундалик ҳаёти учун ҳам жиддий муаммолар туғдирмоқда, деб огоҳлантирмоқда пойтахт маъмурияти.

Маълум бўлишича, айни дамда тегишли таҳлиллар олиб борилиб, ихтисослаштирилган хизматлар томонидан ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш ишлари давом эттирилмоқда.

Шу сабабли Тошкент ҳокимлиги мавжуд ҳужжатларни шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлигини қайта текширишни тавсия қилмоқда. Кўчмас мулк сотиб олишда эҳтиёткор бўлишга, юридик хизматлардан маслаҳат олишга чақирмоқда.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Реклама қонунчилигини бузгани учун Ucell жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ (Ucell) томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.

Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


23-24 январь кунлари тунда шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда -15 даражагача, республиканинг бошқа ҳудудларида эса -7 даражагача совийди, – "Ўзгидромет".

Қўшилинг: t.me/medianews7


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юртимиздаги бозор расталарида сотилаётган гўштларнинг сифат даражаси ўрганилди

Ўрганиш давомида бир қатор бозорларда гўшт маҳсулотлари учун лаборатория текшируви хулосаси олдиндан ёзиб берилгани аниқланди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Навоийда 16 ёшли бола ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

Қўшилинг: t.me/medianews7


🇮🇱🇵🇸 Ғазодаги уруш Исроилга 41 миллиард доллар зарар келтирди, деб хабар беради TRT Arabi

840 нафар Исроил аскари ҳалок бўлди, 14 минг нафари яраланди. Шунингдек, 8 млрд одамнинг қарғиши ва нафратига дучор бўлди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Тошкентдан учган самолёт дронлар ҳужуми туфайли Қозонга қўна олмади

Red Wings авиакомпаниясининг Тошкентдан Россиянинг Қозон шаҳрига парвоз қилган самолёти ҳудудда жорий этилган «Ковёр» режаси туфайли манзилга қўна олмади ва 80 километр масофада айланиб турди.

Кейин экипаж Самара аэропортидаги захира аэродромга йўл олишга қарор қилган.

Россияга учиш хавфли бўлиб қолди.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇵🇸 Фаластинлик онанинг асирликдаги ўғли билан йиллар ўтиб яна учрашган лаҳзалари.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🇺🇸 Бугун Трамп Вашингтонда инаугурация қилинади ва АҚШнинг 47-президентига айланади.

Қўшилинг: t.me/medianews7


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Андижондаги боғчада тадбирнинг шу қисми учун мудира ва ташкилотчилар ишдан бўшатилибди.

Сиз қандай фикрдасиз?

Қўшилинг: t.me/medianews7

20 last posts shown.