Бу суннатга амал қиласизми?
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Расулуллоҳга
«соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки
«алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.
Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.
Азизларингизга улашишни унутманг...
https://t.me/FarruxSoipov