🕋 Mavlono Lutfulloh.Uz 🕋


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ўзбекистон мусулмонлар идораси Чуст тумани «Мавлоно Лутфуллоҳ» жомеъ масжидининг расмий телеграмга саҳифаси
Web саҳифамиз: www.mavlonolutfulloh.uz

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


Ғазаблансангиз, таҳорат қилинг.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғазаб шайтондандир. Шайтон эса оловдан яратилган. Олов сув билан ўчирилади. Бирортангиз ғазабланса, таҳорат қилсин», деганлар.

Абу Довуд ривоят қилган.


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Аллоҳим! Ҳолатимни ислоҳ қилинган, ҳаётим бахтиёр, орзуларим рўёбга чиққан ҳолда Рамазондан чиқаргин. Яхшилик Сенинг Қўлингдадир. Сен ҳар бир нарсага қодир Зотсан!

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


❄️ Қор ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ اغْسِلْ خَطَايَاىَ بِمَاءِ الثَّلْجِ وَالْبَرَدِ وَنَقِّ قَلْبِي مِنَ الْخَطَايَا كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوْبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ

🌨 Ўқилиши: Аллоҳуммағсил хатойаайаа бимаис-салжи вал баради ва наққи қолбий минал хатойаа кама наққойтас савбал абязо минад данаси

💨 Таржимаси: Аллоҳим хатоларимни қор ва дўл суви билан ювгин, оппоқ либосни кирлардан тозалаганингдек қалбимни ҳам (гуноҳлардан) покла (Имом Бухорий ривояти).

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


​​БИРОР НАРСА ЕЯЁТГАН РЎЗАДОРГА ЭСЛАТИШ
#рўза

❓1570-CАВОЛ: Рўзадор одам эсида йўқ бирор нарса еяётган ёки ичаётган бўлса, унга рўза тутганини эслатиб қўйиш керакми?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рамазон кунларида егулик ёки ичимлик тановул қилаётган кишини огоҳлантиришнинг тафсилоти қуйидагича: агар ўша одам кекса, рўзани базўр тутаётган заифҳол ёки камқувват одам бўлса, унга рўза ҳақида дарҳол эслатилмайди. Бироз еб ёки ичиб олгандан кейин айтиб қўйилади. Агар куч-қуввати жойида бўлган одам бўлса, бирданига ёдига солиб юборилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


☀️Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ  

👥 Қадри баланд қадрдонларим , меҳри дарё меҳрибонларим , узоқдаги яқинларим , Мусофирликда ўз ризқини териб юрган мусофирларим ...

🗓Ҳафта боши  Душанба
куни  барчамизга муборак бўлсин!

🧎‍♂️Чин юракдан ибодат қилинг... 

 
🤲 Аллоҳ сизга ниятларингиз ижобатига бой, қувончли, файзли ва омадли кун ато қилсин!

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг
🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook




🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

       🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🗓 3-март якшанба
🐏 Рамазон ойининг 3-куни
📷Саҳарлик (оғиз ёпиш) 05:29

📍 ЧУСТ вақти билан!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

      🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.

Маъноси:  Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Фаришталар сенинг ҳаққингга дуо қиладиган 8 ўрин бор, сен уларда дуони кўпайтир:
1. Намозда биринчи сафга келиб турганингда.
2. Намозни тугатгач, туриб кетмасдан ўтириб зикр қилганингда.
3. Касални кўргани борганингда.
4. Аллоҳ йўлидаги биродарингни кўргани борганингда.
5. Биродарингни ҳаққига ғоибона дуо қилганингда.
6. Одамларга яхшиликни таълим берганингда.
7. Таҳорат билан уйқуга ётганингда.
8. Саҳарлик қилганингда.  Аллоҳ таоло сизу бизни холис карамли Юзи учун бўлган ҳолда ушбу саккиз ҳолатга эриштирсин!


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


​​ЎТКИР ҲИДЛИ НАРСАНИ ҲИДЛАШНИНГ РЎЗАГА ТАЪСИРИ
#рўза

❓1569-CАВОЛ: Рўзадор хушидан кетса, уни ўткир ҳидли спирт билан хушига келтирса, рўзаси очиладими?


💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Умумий қоида шуки: "Инсон танасига жисми бор нарсанинг кириши рўзани очади". Атир ва спирт кабиларни ҳидлашнинг рўзага таъсири йўқ. Демак, мазкур ҳолатда рўза очилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

       🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

💞 2-март, якшанба
🌹 Рамазон ойининг 2-куни
📷Ифторлик (оғиз очиш) 18:10

📍ЧУСТ вақти билан!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

       🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️


اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккальту ва аъла ризқика афторту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Бироҳматика я арҳамарроҳимин».

Маноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

❤️«Мавлоно Лутфуллох» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг
📝Telegram |💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Forward from: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #РАМАЗОН

РАМАЗОН – САХОВАТ ОЙИ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Аброрҳўжа Рашидов,
Чортоқ тумани “Абу Бакр Сиддиқ” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Гуноҳ содир қилиб қўйиб, сўнг тавба қилса, унга Аллоҳдан бешта мукофот бор:
1. Аллоҳ унинг тавбасидан хурсанд бўлади.
2. Қиёмат куни унинг айбларини ёпади.
3. Ёмонликларини яхшиликка алмаштиради.
4. Жаннатга тавба қилувчилар дарвозасидан киритади.
5. Қалбига раҳм шафқат солади.


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Бомдод намозини ўқимаган кунинг куни билан босинқираб юрганга ўхшайсан. Қуёш чиқишидан олдинги ўқилган икки ракъат бомдод намозида шу қадар майин шабада борки, унинг васфига тил ожиз. Субҳидамдаги бу тароватли онларда Аллоҳни кўп зикр қиладиганларнинг қалбида умид қуёшлари порлаяжак.

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


☪️Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

🌃Якшанба тонгги барчамизга 
        муборак бўлсин!
Кимдир бу тонгни оиласи бағрида, кимдир хизмат сафарида, кимдир касалхона тўшагида, кимдир касалхона эшигида кутиб олмокда...
📿 Ҳар не бўлганда ҳам Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсин...
☀️Дам олиш кунини оила бағрида, яқинлар даврасида, Ота оналар ризолигини олган ҳолда кутиб олишга  не  етсин...
👥Яқинларимизни  борида ва улар билан ўтган ҳар бир онимизни қадрлайлик... Улар ҳам омонат...

🤲Ота-онамиз,  фарзандларимиз,  оиламиз ва яқинларимизни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин!

🤲Бугунги куннинг файзу барокати  ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook




🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🗓 2-март якшанба
🐏 Рамазон ойининг 2-куни
📷Саҳарлик (оғиз ёпиш) 05:30

📍 ЧУСТ вақти билан!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

НАВАЙТУ АН АСУМА СОВМА ШАҲРИ РОМАЗОНА МИНАЛ ФАЖРИ ИЛАЛ МАҒРИБИ, ХОЛИСАН ЛИЛЛАҲИ ТАЪАЛА. АЛЛОҲУ АКБАР.

Маъноси:  Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ Буюкдир.

❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


Дуо беҳудага кетмайди. Лекин ижобат вақти борасида Аллоҳнинг ҳикмати бор. У ҳақда яхши гумон қилмоқ керак. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккада (Қурайш мушриклари томонидан у зот ва асҳобларига нисбатан қўлланган) қамалда яшаб, уч йилдан сўнггина ташвиш, қайғулари ариди. Ваҳоланки, у зот халқларнинг энг яхшиси эдилар.

Изоҳ: “...Сийрат илми уламоларининг таъкидлашларича, Қурайш кофирлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлдиришга келишиб олишди. Бу ёвуз ниятларини амалга ошириш учун у зотнинг уруғлари – Бану Ҳошимдан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ўзларига топширишни талаб қилишди. Ҳошимийлар эса бу талабга рад жавобини беришди.
Ана шундан сўнг мушриклар Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга, мусулмонларга ҳамда Бану Ҳошимга Бану Мутталиб уруғларига тазйиқни яна ҳам кучайтиришга иттифоқ қилишди. Мусулмонлар билан олди-сотди қилмаслик, қиз олиб-қиз бермаслик, хуллас, улар билан ҳеч қандай алоқа қилмасликка аҳдлашишди. Бу аҳдноманинг кучини ошириш ва қаттиқ таъкидлаш учун уни қоғозга кўчириб, саҳифани Каъбаи муаззаманинг ичига осиб қўйишди.
Қурайш шу тариқа қамал эълон қилганидан кейин Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам, мусулмонлар ҳамда Бану Ҳошим ва Бану Мутталиб уруғларининг мусулмону кофири Макканинг ташқариси, шарқий тарафидаги Бану Ҳошим дараси – ноҳиясида қамалда қолдилар.
Қамалда қолганлар мисли кўрилмаган қийинчиликларга дучор бўлдилар. Маккага савдо карвони келганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бирор киши болалари учун «қут лаа ямут» («ўлмайдиган даражадаги егулик») олмоқчи бўлиб борса, ҳеч ким унга бирор нарса сотмас эди. Абу Жаҳл ва унга ўхшаш кимсалар савдогарларга: «Нархни оширинглар, қамалдагилар бирор нарса сотиб олишмасин», дейишарди. Қамалдагилар очликдан дарахтларнинг илдизи ва баргини ейишга ҳам мажбур бўлдилар...”.

“Ислом тарихи” китобидан. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф.


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook


🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
       🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️

💞 1-март, шанба
🌹 Рамазон ойининг 1-куни
📷Ифторлик (оғиз очиш) 18:09

📍ЧУСТ вақти билан!

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
       🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️


اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْطَرْتُ، فَاغْفِرْلِى يَا غَفَّارُ مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ

«Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккальту ва аъла ризқика афторту, фағфирли, я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту. Бироҳматика я арҳамарроҳимин».

Маноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил.

❤️«Мавлоно Лутфуллох» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг
📝Telegram |💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Муборак Рамазон ойини биринчи кунидаги ҳатм қурьон шукуҳи.


Банда қалбини истиғфорга машғул қилар экан, у албатта покланади. Заиф бўлса, кучаяди. Бемор бўлса, шифо топади. Агар балога учраган бўлса, офият топади. Ҳайрат, иккиланишда бўлса, ҳидоят топади. Агар изтироб ва безовталик ичра бўлса, сокинлик топади.
Астағфируллоҳал ъазийм ва атуубу илайҳ!


❤️ «МАВЛОНО ЛУТФУЛЛОҲ» жоме масжиди
➡️ Яқинларингизга ҳам улашинг

🟢Telegram 🟢Instagram 🟢Facebook

20 last posts shown.