РОЗИ ҚИЛ!
"Рози қил!", деб" ота-онангни",
Амр қилган Ҳудо қулига.
Қўлинг калта бўлса эй ўғлон,
Тўртта нон тут Ҳудо йўлига.
Улар сендан ҳеч нарса кутмас,
Дийдорингни кўрса бўлгани.
Омонлигинг кўриб севиниб,
Қолар сендан кўнгли тўлгани.
Бор-борича деган-ку ахир,
"Имконим йўқ", деб тўкма ёшинг.
Бориб сўзла дилдан ширин сўз,
Улар силар қувончдан бошинг.
" Қиламан", деб бой бўлганимда,
Вақтни қўлдан бой бериб қўйма!
Ҳар кун бориб боқиб юзига,
Дийдорига сира ҳам тўйма!
"Эҳ, қанийди бўлганда улар",
Деб армонда юрганлар қанча?
Суҳбат қилгин мириқиб бугун,
Оёқ чўзиб ўтриб танча.
Бири эшик бўлса жаннатга,
Бири парда бўлар дўзахга.
Қўлдан кетгач энг улуғ фурсат,
Кўксинг бериб ётмагин захга.
✍ Лутфуллоҳ Хўжаев.
T.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIyT.me/+Eyf9Vbm8ruAxMDIy