Газ қуйиш шохобчаларини аҳоли истиқомат қиладиган ҳудудга қуриш оқибатида яқинда Фарғонада портлаш юз бериб, бунинг натижасида бир неча нафар фуқаролар воқеа жойида ўлган эди.
Шундан кейин баъзи бир Валломатлар гўёки шохобчаларни аҳоли яшаш пунктидан кўчириш ҳақида бонг уриб, ўрганиш ишларини олиб боргандек бўлишганди
Хўш?!
Ватан равнақи кўчасидаги бу Шохобча кимга тегишли?!
Юқоридаги урилган Бонгни зарби тугаганми?!
Аҳоли мурожаати қандай ечим топади?!
Мутасаддилар бирор нарса дер?!
~~
Ассалому алайкум Маъруфа опа
Яхшимисиз?!
Опа Фарғона шаҳар Ватан равнақи 47 уйда яшовчи М. Қўзибоева ва ўша ерлик аҳоли номидан ёзяпман.
Уйимизни ёнига МЕТАН деган бир бомбани💣 қуришганига 3 йил бўлди
Шундан бери тинчимиз бузилди
Октябр ойидан бошлаб уйимизи ён атрофи бегона машиналарга тўлиб келади.
Боғча, мактабга борадиган болалар ва ота оналарга қийин. Шахсий машинамизда боролмай таксида қатнаймиз
бу хам майли кечкурун соат 20:00 🕗 да Метан ўз ишини бошлайди ва шу билан 01 :20 гача ишлайди.
Унгача шофёрлар навбат талашиб бир бири бн уришган бқир чақир яна машиналарини сигнал овозлари уйқумизни бузади.
Болаларимиз бу шовқинлардан ухлолмай дарс пайтида ухлаб қолишябди.
Синф раҳбарлари эса болаларни ўз вақтида ухлатинг деб ҳар куни қўнгироқ қилади.
Пиёдалар юриш йўлакчасига ҳам машиналарни қўйиб юборишганидан болаларимиз мактабдан қайтаётиб сер қатнов катта трассадан келишябди.
Ноябр ойида маҳаламиздаги болалардан бирини машина уриб юқори.
Аммо лекин катталарни бу бн иши йўқ.
Аҳоли яшаш жойига ким рухсат берган бунақа заправка қургани??
Бизни ҳар куни тинчимиз бузилмоқда опа
Илтимос сиздан шу видеони тармоққа жойлаб раҳбарларга етказишда амалий ёрдам қилиб берилар биз ҳам уйимизда тинч ўтиришни хоҳлаймиз.
https://t.me/Marufa_Soliyeva