Маркс ЖУМАНИЁЗОВ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг ёрқин хотирасига бағишланади.
Канал унинг набираси томонидан юритилади.
Маркс Жуманиёзовга тааллуқли материлларингиз бўлса қуйидаги манзилга хабар қолдиришингиз сўралади:
@marksjumaniyozovadmin

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ортиқ Отажонов - Уч юз олтмиш кун ёндим.


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


📸 Фотоархив

Маркс Жуманиёзов Хоразм илм-фан дарғалари билан.

Фоторасмда Комил Аваз, Жаббор Раззоков, Анвара Отамуродова, Оллоназар Абдримов, Ойгул опа Юсуф Харротовнинг набираси, Жумабой Рахим, Рейимбой Жуманиязов, Жасурбек олим филолог, Шнрмухаммад Хофиз, Шамсиддин Худайкулов ва бошқалар.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, буюк шоир ва ёзувчи, Хоразм фахри Эркин Самандар ўзининг қаламига мансуб "Хоразм фарзандиман" шеърини ўқимоқда.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Видеоархив.

Хоразм вилоятининг биринчи ҳокими Маркс Жуманиёзовнинг Хоразмликларга Наврўз байрами табриги.

Урганч шаҳри, 1992 йил.

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Азиз юртдошлар!

Сизларни асрлар оша қадрланган, миллий анъаналаримиз ва маънавий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган Наврўз байрами билан муборакбод этамиз!

Наврўз – табиат уйғониши, янгиланиш ва ҳамжиҳатлик рамзи. Бу файзли кунларда буюк аждодларимиз қолдирган бой маданий ва маънавий меросни ёдга олиб, уни келажак авлодларга етказишни ўзимизга бурч деб биламиз.

Маркс Жуманиёзовнинг сермазмун ҳаёти ва меросини асраб-авайлаш, унинг хотирасини абадийлаштириш ҳам биз учун шу каби эзгу мақсадлардан биридир.

Барчангизга тинчлик, файз-барака, сиҳат-саломатлик ва бахт тилаймиз! Юртимиз обод, эл-юртимиз тинч бўлсин!


Наврўз муборак! 🌸🎉🌸🌸🎉🌸

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

МУҲТОЖЛИК

Ҳеч кимса бировга бўлмасин қарам,
Инсоннинг бошига етгайдир очлик.
На очлик, дунёда Ҳотам бўлсанг ҳам,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Аввал ғурурингга чанг солгайдир у,
Оғирдир йўқсил деб аталган туйғу.
Эзар болангни ҳам кўринмас қайғу,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Аллоҳдан сўрасанг, бермагин деб дард,
Йиққанинг шифога бўлмагайдир гард.
Излама, топилмас қўлловчи бир мард,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Исмингни эшитса ҳуркар балки от,
Қушлар қоқиб турар тепангда қанот.
Сени-чи, тубанга тортади ҳаёт,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Шундай қурилгандир бу кўҳна турмуш,
Сабринг йўқчиликка беролмас туриш.
Ногоҳ чумолидек бошласа юриш,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Фузулий демиш: - Мен муҳташам гадо,
Дўст ҳам арзи-додинг эшитмас гоҳо.
Ўлгунча ўзингдан қолмагин, аммо,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Албатта, узилиб тушмайди осмон,
Одамнинг хор бўлиб қолмоғи ёмон.
Ғамингни еб юргин, йўқса, эй ўғлон,
Бир куни енгади сени муҳтожлик.

Абдулла Орипов

✍️2016 йил 18 февраль

📱 Яқин дўстларингизга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Неъматилла Худайбергановнинг Маркс Жуманиёзов ҳақидаги хотиралари.

Тошкент шаҳри

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Эл яхши.

Одам бўлиб, одам қадрин билмаган
Кишилардан ўтлаб юрган мол яхши.
Сўзлаганда сўз маъносин билмаган
Инсонлардан сўзлаёлмас лол яхши.

Ходойим сақласин ёмонлик, қахрдан,
Миннатли ош аччиқ бўзлар захардан,
Ҳар бир ерда бир бозорсиз шаҳардан
Аслида бир қуриб ётган чўл яхши.

Ҳар кимнинг ўзига Мисрдир жойи,
Ёдингдан чиқмайди байрами, тўйи,
Жон соғлиқнинг бўлмас ҳеч тенги-тойи,
Оқшом ётиб, эрта шукрин қил яхши.

Бир бевафо ёрга кулиб боққандан,
Ширин жонни ишқ ўтига ёққандан,
Ёт элларда мусофирлик тортгандан,
Урса, сўкса, хўрласа ҳам, эл яхши.

Махтумқули, сўз сўзлагил ҳар бобдан,
Бу дунё тутдирмас, чирикдир тубдан,
Маъракада маъноси йўқ бад гапдан,
Бир шивиллаб эсадиган эл яхши.


МАХТУМҚУЛИ

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Отажон Худойшукуров - Хабар юбордим

📚 Қадам Саидмурод сўзи.

🎵 Отажон Худойшукуров мусиқаси.
—————————
ХАБАР ЮБОРДИМ

Турналарга айтиб кўнгил розимни,
Фалаклардан сизга хабар юбордим.

Гоҳ кулдириб, гоҳ йиғлатиб созимни,
Юраклардан сизга хабар юбордим.

Исмин айтиб, куйлаб боқсам булоқлар,
Хуш хабарга тўлар яқин йироқлар.

Гуллолалар мани бир кун сўроқлар,
Чечаклардан сизга хабар юбордим.

Ишқ аҳлининг буюк экан инъоми,
Тилларимда лайли ширин каломи,

Йиллар аро етар соғинч саломи,
Эртаклардан сизга хабар юбордим.

—————————

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔉 Отажон Худойшукуров - Кел ахир.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ота-она биз учун берилган энг олий неъмат!

Шундай экан, уларнинг ҳаётлик вақтида қадрига етайлик!


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

📸 Фотоархив

Маркс Жуманиёзов, Мажит Қодирович, Расулмат Хусанов ва Матназар Жуманазаров.

Тошкент шаҳри

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤 🔤🔤🔤🔤🔤🔤

🔉 Ортиқ Отажонов - Тарифини айтсам сарвинозимни.


✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

Ўзбекистон Халқ шоири Омон Матжон.

Эй сирли Диёр Хоразм

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov




📸 Фотоархив.

Алишер Азизходжаев, Нажмиддин Комилов ва Маркс Жуманиёзов.

Тошкент шаҳри, 1997 йил.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


📖 Ўзбекистон халқ ёзувчиси Тоҳир Маликнинг "Одамийлик мулки" китобидан парча:

"Абдулла Авлоний ҳазратлари ёзган эканлар: «Боланинг саломати ва саодати учун яхши тарбия қилмак - танини пок тутмак, ёш вақтидан маслакини тузатмак, яхши хулқларни ўргатмак, ёмон хулқлардан сақлаб ўсдурмакдир. Тарбия қилувчилар табиб кабидурки, табиб хастанинг баданидаги касалига даво қилгани каби тарбияни боланинг вужудидаги жаҳл маразига «яхши хулқ» деган давони ичидан, «поклик» деган давони устидан беруб, катта қилмак лозимдур. Зероки, «Ҳассину ахлоқакум» амри шарифи узра хулқимизни тузатмакка амр ўлинганмиз. Лекин хулқимизнинг яхши бўлишининг асосий панжаси тарбиядур...

Ҳукамолардан бири: «Ҳар бир миллатнинг саодати, давлатларнинг тинч ва роҳати ёшларнинг яхши тарбиясига боғлидур»,-демиш.

Шариати исломияда ўз болаларини яхшилаб тарбия қилмак - оталарга фарзи айн, ўз миллатининг етим қолган болаларини тарбия қилмак фарзи кифоядир...»

Мазкур фикрларни яхшилаб англаш учун тарихга мурожаат қилайлик: ўтмишда диёримизда бир неча марта кучли-кучли давлатлар қад ростлаган ва кўп ўтмай нураб, яксон бўлган. Афсусли ери шуки, давлатларнинг йўқ бўлишига ташқи душманларнинг зарбаси эмас, кўпроқ ички низолар сабаб эди.

Хусусан, амир Темур салтанатининг тарихини эслайлик. Бу ҳолатни тарихчилар қандай шарҳлашса шарҳлашсин, лекин биз деймизки, дунёни лол қолдирган салтанатнинг емирилишига шаҳзодаларнинг яхши тарбия кўрмаганлари сабабдир.

Энди бизларни бир масала кўп ўйлантиради: тарбиячи ким? Ота-онами, мактаб муаллимларими? Биз бу ҳақда «Жиноятнинг узун йўли» деб аталмиш рисолада батафсил фикр юритганимиз сабабли сўзни мухтасар қиламиз. Фақат бир нарсани таъкидлаймиз: бола «Сен тарбиялашинг керак», деб гоҳ у ёққа, гоҳ бу ёққа оширадиган копток эмас.
Фарзанд тарбиясига ота-она масъул, мактаб эса бу соҳада кўмакчи. Ҳа, айнан шундай. Чунки фарзанднинг оилада олган тарбиясига қараб ота-онасига роҳат ёки жазо келтиришини ҳамма билади. Отанинг иш-амали фарзандига сингса, унинг хулқида жилвагар бўлади. Болани тергаб назорат қилиш ота-она юзининг ёруғлигини таъминлайди. Тарбиядан ташқаридаги бола бебош ва ярамаслик сари оғади. Эрка бўлиб ўсган ўғил-қизлар хатти-ҳаракати ота-онага мунг ва алам келтиради.

Шу боис ҳам Абдулла Авлоний таъкид этганларидек: «тарбия бизлар учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидур» дейилмиш фикрни барчамиз бирдек шиор сифатида қабул қилмоғимиз лозим бўлади.

Афсусларким, айримларимизнинг кўнгилларимиз кўчага боғланган. Ишга, улфатга муҳаббат оилага бўлган муҳаббатдан ортиқ. Чойхоналарда, ресторанларда, турли зиёфатларда яйрашга умримизнинг ҳисобсиз соатларини беҳуда сарфлаймиз. Бола тарбиясига эса вақтни қизғанамиз.

Сариқ чақага арзимас матоҳларимиз фарзандларимизга нисбатан қийматлироқ. Пиёлани синдириб қўйса аямай урамиз, гулдонни синдирса дўппослаймиз. Агар ака укасини урса яна жазолаймиз. Ҳолбуки, каттанинг кичик, кучлининг кучсиз устидан ҳоким эканини ўзимизнинг айнан шу ҳаракатимиз билан ўргатяпмиз: гапга кирмаган кичикни ёки кучсизни уриш мумкин!

Бола шўхлик қилса «ҳали қараб тур, дадангга айтаман», деб қўрқитамиз. Ота келганда бола ёмонланади. Айни шу ҳолатда ота-бола орасига душманлик уруғи сочилганини фаҳм этмаймиз. Отани жазоловчи инсон сифатида кўрсатмай, ота келганда уни иззат-ҳурмат билан кутиб олишни ўргатиш афзалроқ эмасмикин?"


📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Қалб жароҳати

Савдо-сотиқ гуллаб-яшнаган шаҳарда бир амалдор яшаганди. Кунларнинг бирида у бозор майдонидан ўтиб бораётганида, қандайдир нотаниш жулдур кийимли киши ёнига яқинлашиб, ҳақоратли сўзларни айтиб бақира бошлади ва юзига тупургач, қаёққадир чопиб кетди. Бу шармандаликни кўтара олмаган амалдор хасталаниб ётиб қолди.

Аҳвол шу тарзда давом этса, у ўлиб қолиши ҳам мумкин эди. Аммо дўстлари уни қалб жароҳатларини ҳам даволай олиш маҳорати билан танилган табиб ҳузурига боришга кўндиришди. Амалдор боргач, табиб унга бешта дори берди ва ҳар кеча аниқ бир вақтда уйғониб, улардан бирини ичишни буюрди.

Қоронғи тушди. Амалдор тунда уйғониб биринчи дорини ичди. Уйқуга ётгач, у тушида ўша бозор ва қаршисига келиб юзига тупурган жулдур кийимли кишини кўрди. Чидаб бўлмас даражадаги бу таҳқирлаш ва уятдан бемор ғоят қаттиқ инграб юборди ҳамда уйғониб кетди.

Кейинги тунда у иккинчи дорини қабул қилди ва айнан ўша тушни кўрди. Бироқ бу сафар унинг қалби шармандалик ўрнига юракни музлатиб юборувчи қўрқувни ҳис қилди. Учинчи кечада ҳам бемор худди ўша тушни кўрди, аммо энди уялиш ва қўрқувни эмас, балки чуқур қайғуни ҳис этди. Амалдор бу ҳолатдан ажабланди, аммо табиб кўрсатмаларини охиригача бажаришга қарор қилди ва кейинги тунда тўртинчи дорини ичди. Албатта у яна ўша тушни кўрди, бироқ бу туш олдинги тунлардагидек оғриқли бўлмади, амалдор фақат енгил ҳайратнигина ҳис этди. Бешинчи тунда эса амалдор кутилмаганда қалбида қувонч пайдо бўлганини сезди. Нима деб ўйлашни ҳам билмаган бемор, дарҳол ўрнидан туриб, маслаҳат сўраш ва янги дори олиш учун табиб ҳузурига йўл олди.

– Дориларимни қабул қилгач, нимани ҳис этдингиз? – сўради табиб.

– Ҳар кеча бир хил – ўша нотаниш киши юзимга тупурганини тушимда кўрдим, – деди амалдор. – Аммо ҳар бир тушим менда янги туйғулар уйғонди. Мен гоҳ шармандаликни, гоҳ қўрқувни, гоҳ ғам-қайғу, гоҳида эса ҳайратни бошимдан кечирдим. Бироқ охирги кечада қалбимда қувонч уйғонди ва бу туйғу мени ҳали ҳам тарк этгани йўқ. Ҳозир эса мен довдираб қолдим – аслида ўша вазиятда нимани ҳис қилишим кераклигини ҳам била олмаяпман…

Амалдорнинг бу гапини эшитиб, табиб кулди ва изоҳ берди:

– Нима юз беришидан қатъи назар, бу воқеага ўзингиз қандай қараш керак деб ҳисобласангиз, шундай муносабатда бўлинг. Ахир ҳар қандай ҳолатда ҳам қайғуга ботишингиз ёки хурсанд бўлишингиз ўз танловингизга боғлиқ. Юзингизга тупурганларига келсак, ўзини ақлли деб билган одам бу нарсага шунчаки эътибор бермай қўя қоларди. Айниқса, сизни хафа қилган киши ақлдан озган бир тентак бўлса… унинг тупуги бирдан кўтарилиб, кўзингизга чанг тўлдирган шамолнинг таҳқирлашидан ортиқ эмас…


Русчадан Муҳаббат Шарифова таржимаcи.

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Яхшиямки, туғилган экансан, болам!

Соат тонги 03:30 эди. Унинг телефони жиринглай бошлади. Ёстиқдан минг машаққат билан бошини кўтариб, қўнғироққа жавоб берди:

— Эшитаман! Кимсиз?

— Менман, ўғлим. Онангман!

— Уфф, она, Худо хайрингизни берсин! Кошки билсангиз эди, эртага қиладиган қанчалик муҳим ишларим бор.

— Ҳалиги… Ўғлим…

— Нима, она, нима. Мени шу пайтда уйғотадиган нима муҳим ишингиз бор? Эрталаб қўнғироқ қилсангиз ҳам бўлаверарди-ку?

Она ўғлидан бу совуқ муомалани эшитиб қаттиқ ранжиди, ўксинди. Йиғламсираган бир овозда жавоб бериб телефонни ўчирди:

— Бундан роппа-роса ўттиз беш йил аввал шундай тун ярмида 03:30 да сен ҳам мени уйғотган эдинг!

Яхшиямки, туғилган экансан, болам! Сени яхши кўраман!


Турк тилидан Фатима Алий таржимаси

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov


Агар бир ой умрингиз қолса…

Бир киши хотини билан ҳеч яхши чиқишолмайди. Уйда ҳар куни оддий нарсалар туфайли тортишув бўларди. Киши бу тортишувлардан безор бўлиб ажрашишни истади. Буларнинг муноқашалари туфайли икки тараф оилаларнинг ҳам орасига совуқчилик тушади. Киши бир кун паришон ҳолда, маслаҳат сўраш учун кўпни кўрган, одамларнинг ҳурматини қозонган бир аҳли илм зотнинг олдига бориб, аҳволини айтади. У зот:

— Энди ажрашсанг ҳам ҳеч бир ўзгариш бўлмайди. Бир ой умринг қолибди, нима қилсанг қил, дейди.

Бу гапни эшитган киши даҳшатга тушиб, ранги оқарган ҳолда чиқиб кетади. Йўлда учраган танишларидан рози ризолик сўрай бошлайди. Уйига қайтиб, «хотин кел, шунча пайт сени хафа қилдим, яхши эр бўлолмадим, ҳаққинга риоя қилолмадим, мени кечир, мендан рози бўл, дейди.

Хотини, «тавба, бу одамга нима бўлди, бундай гаплар гапиряпти», деб унга раҳми келиб:

— Бей, аслида сиз рози бўлинг, мен доим беодоблик қилдим, сизни кўп ранжитдим, дейди. Икковининг ҳам қалби юмшаб кўзлари ёшланади…

Кейин эр, хафалашган қайнотасиникига боради. Улардан ҳам йиғлаб розилик сўрайди. Хотини ҳам, қайнонасидан кечирим сўрайди. Энди уйда ҳар кун жаннатий ҳаётда яшардилар ва бир-бирларини ҳеч ранжитмасдилар…

Лекин у киши, хотинига, муҳтарам зот айтгани ҳақида ҳеч гапирмайди. Бир ой тўлишини санай бошлайди. Кунлар яқинлашгунча яхшиликлари ортар, кечалари ибодат қиларди.

Унинг яхши ишлари кўпайгани сари хотинини ҳам, икки оиланинг ҳам муносабатлари илиқлашиб, яхшиликлари ортиб борарди.

Бир ой ўтади. Ҳа бугун ўлади, эртага эса… Лекин ўлмайди. Аниқ бир ой демади, бир ой атрофида, деди. Балки бир неча кун ҳали бордир, деб ўйлайди.

Бир неча кун кутди, яна ўлмади. Кейин у зотнинг олдига бориб сўрайди:

— Афандим, мен ўлмадим.

— Ўлиш нимаси? — дейди у зот.

— Афандим, сиз бир ойча умринг қолди, дегандингиз, бир ой бўлди. Бироқ мен ўлмадим.

У зот эса:

— Биродар, мен сени қачон ўлишингни билмайман, лекин шуни биламанки, ўлим ҳақ, бир кун албатта ўласан. Ўладиган одам жанжал, низо билан ҳаётини заҳарламайди. Ҳозирги ҳаётингиздан хурсандмисан? — дейди.

— Ҳа, ҳеч тортишмаяпмиз.

— Қани, энди шундай давом этинглар, — дейди у зот.

У оиланинг икки фарзанди бўлиб, гулдай яшнаб улғаядилар.

Ҳаётимиздаги кўп муаммолар ўлимнинг ҳақ эканини унутишимиз туфайлидир!


Туркчадан Марям Осиё таржимаси

📱 Яқинларга улашиб қўйинг.

✅ Каналга обуна бўлинг:
https://t.me/marksjumaniyozov

20 last posts shown.