Marg'izor (Rasmiy kanal)


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Other


Яқинларингизни туғилган кунлари билан табрикламоқчимисиз? Унда бизга қўшилинг
Ушбу каналда нафақат дил изҳорлари, расмлар, аудио запислар, хамда Марғизор хаётига оид Янг ликларни топасизлар🤗 👇👇👇
@Jumaev_z

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Other
Statistics
Posts filter


#ДИҚҚАТ

‼️Умра ва Ҳаж зиёратлари учун менингитга қарши мажбурий эмлаш бекор қилинмади

Санитария-эпидемиология қўмитаси Саудия Арабистонига келаётган зиёратчилар учун эмлаш бекор қилингани ҳақидаги маълумотни рад этди.

Умрага бормоқчи бўлган яқинларга юбориб қўйинг!

Бизда кузатиб боринг👇🏻                

@MARGIZORLIKLAR


‼️ Payme ва Click орқали бошқа шахсга адашиб юборилган пулни қайтариб олиш усули

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Bola pulli uchun online ariza berish!!!


📌 Bola pulini mahalla raisi hal qiladi deb yurganlar uchun

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

Беҳи асабни тинчлантирувчи мевадир. Беҳини ҳеч қачон пичоқ билан кеса кўрманг

📌Яқинларга юбориб қўямиз

@MARGIZORLIKLAR


Таниқли актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Ҳусан Мусабоев — таниқли ўзбек актёри ва театр арбоби. У ўзининг комедик роллари билан томошабинлар орасида катта шуҳрат қозонган. Шунингдек, у "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист" унвонига сазовор бўлган. Мусабоевнинг ижоди ўзбек театр ва кино санъатида муҳим ўрин тутади.

Марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз

@MARGIZORLIKLAR


#Тезкор #Яхши_хабар

⚡️⚡️ОТМ тўловининг 50 фоизигача бюджетдан (18,75 млн сўмгача) қоплаб берилади

Ариза бериш учун маҳалла ёшлар етакчисига мурожаат қилиш, yoshlardaftari.uz сайти орқали онлайн ариза ёки 1093 рақами орқали боғланиш мумкин.

Шу жумладан, қуйидаги тоифага кирувчи талабаларнинг шартнома суммалари қоплаб берилади:
- "Темир дафтар"га киритилган оила фарзанди;
- "Аёллар дафтари"га киритилган аёллар фарзанди;
- "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"га киритилган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- Меҳрибонлик уйи ёки Болалар шаҳарчасида тарбияланган ўқувчи-талаба;
- ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, васийликка олинган кам таъминлаган ўқувчи-талаба;
- оила аъзоларининг камида биттаси I гуруҳ ёки ҳар иккиси II гуруҳ ногиронлиги бўлган кам таъминланган оиланинг профессионал ёки ОТМ да таълим олаётган фарзанди;
- ногиронлиги ёки саломатлигида нуқсони бўлган ўқувчи-талаба;
- оиласи кам таъминланган талаба.


@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўзбекистонда кредитга "қора рўйхат" ҳали йўқ

"Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришда "қора рўйхат" аслида йўқ. Бу ибора кредит олмоқчи бўлган мурожаатчига тезроқ жавоб бериш ва рад қилиш маъносида қўлланилади", - деди "КАТМ" кредит бюроси ходими Машҳурбек Раҳимов Марказий банкда бўлиб ўтган медиа-мулоқотда.


Батафсил видеода👆

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёшингиз ҳали 30 дан ошмаган, сиз эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олишни режалаштиряпсиз, лекин ўқишга пулингиз етмаяпти. Давлат бунга ёрдам беради.

Фақат бунда ўқишнинг тўлиқ харажатлари эмас, балки базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваригача, яъни ҳозирда 1,5 млн сўмгача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#ана_холос

⁉️Энди янгича жарима тури пайдо бўлдими?

🔨
Энди автомобилда фавқулодда вазиятларда ойнани синдириш учун болғача олиб юриш талаб қилинмоқда?

@MARGIZORLIKLAR


⚡️ ТЕЗКОР ХАБАР!❗️

⛽️ Масъулларни хабар беришича Поп туманидаги барча Метан заправкалар соат 09:00 ишлашни бошлайди!


❗️ Ҳайдовчи акаларимизга шу хабарни етказиб қўйилар, илтимос

@MARGIZORLIKLAR


⚡️ ТЕЗКОР ХАБАР!❗️

⛽️ Бизга масъулларни хабар беришича Поп туманидаги барча Метан заправкалар соат 09:00 ишлашни бошлайди!


❗️ Ҳайдовчи акаларимизга шу хабарни етказиб қўйилар, илтимос

@MARGIZORLIKLAR


❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм
бўлади.

2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.


@MARGIZORLIKLAR


#Расман

⚡️Ҳайдовчилар энди техпаспорт, ҳайдовчилик гувоҳномаси ёки ID-карта олиб юришлари шарт эмас

2025 йил 1 июндан бошлаб ЙПХ ходимига ID-картанинг электрон версиясини смартфонида кўрсатиш кифоя қилади.

Шунингдек, банкларда, нотариусларда, темир йўл станцияларида ёки аэропортларда сиз ID-картангизни телефонингиз орқали кўрсатишингиз мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.2024 й. 897-сон “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда “ижтимоий карта“ тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарори.

@MARGIZORLIKLAR


⚡️Телеграмда мошенниклар янги усулга ўтишди

Энди секрет чатдан ёзиб телеграмни расмий "служба поддержка" сиданмиз, ушбу хаволага ўтиб тасдиқлаб қўйинг, акс ҳолда БЛОККА ТУШАСИЗ дейишяпти

Хаволага кирманг, кирсангиз телефонингизга уланиб олишади

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз

@MARGIZORLIKLAR


Диний экстремистик видео тарқатган шахс жавобгарликка тортилди

Тошкент вилоятида яшовчи О.Н. таъқиқланган видеоларни таниш-билишларига юборгани аниқланди.

Хабарда билдирилишича, ушбу шахс Россиянинг Москва шаҳрида ишлаётганда диний экстремистик ташкилот аъзолари таъсирига тушиб, экстремистик мазмундаги видео маърузаларни яқин танишларига тарқатиб келган.

Қайд этилишича, мазкур видео материаллар экспертиза қилиниб, қонуний қарор қабул қилиш учун судга тақдим этилган. Суд қарорига кўра, О.Н.га нисбатан тегишли моддалар асосида БҲМнинг 20 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ диний экстремистик мазмундаги таъқиқланган гуруҳлар рўйхати эълон қилинган эди.


@MARGIZORLIKLAR


#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
1 йил давомида 3 марта светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган ҳайдовчи праваси бекор қилиниши мумкин❗️

Бу йилдан жарима баллари хисобланиш бошланганидан хабарингиз бор. Қизил чироққа бўйсинмаган ҳайдовчилар 4 баллик тизимда баҳоланиши айтилмоқда. Агар 4 баллик деб олсинса, бир йил давомида 3 марта қизил чироқда ўтиб кетсангиз балларингиз 12 балга етиб боради ва правангиз решать бўлиб кетиши мумкин.

Ҳозирда ҳамма жойда камералар жарима ёзмоқда, ўзингиз билмаган холда правасиз қолиб кетманг. Светофорларга ҳушёр бўлинг.

Лекин бу ҳозирча расмий хабар эмас.

Ҳайдовчиларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳозир ҳамма жойда шу мавзу... Сизларда ҳамми?

@MARGIZORLIKLAR


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Светга кўп пул тўлаяпсизми? Электр энергиянгизнинг ҳар бир кловатини назорат қилишни ўрганиб олинг

Дўстларингизга ҳам юбориб қўйинг!


@MARGIZORLIKLAR


#Тезкор #Хушхабар

Абдуқодир Ҳусанов бугун "Челси"га қарши асосий таркибдан ўрин олди👏👏
(The Athletic)

Бугун ўзбек футболи учун тарихий кун бўлиши мумкин. Илк бор бизнинг ҳамюртимиз дунёнинг энг кучли чемпионати - Англия премьер-лигасида ўйнаши кутилмоқда.

Бу таркибни эълон қилган “The Athletic” нашри "Ман Сити" клуби ичидаги кўп маълумотларни биринчи эълон қилади.

Ўйин бизнинг вақт билан 22:30 да бошланади.

Дўстларга ҳам юбориб хабардор қилиб қўйинг.

@MARGIZORLIKLAR


⚡️ “Прописка” тизими бекор қилинди

Сенатнинг учинчи ялпи мажлисида фуқароларни яшаш ва туриш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишни такомиллаштирувчи қонун қабул қилинди.

Энди амалдаги прописка талаблари бекор қилиниб, “E-xabar berish” тизими жорий этилади. У орқали фуқароларни рўйхатга ва ҳисобга олиш электрон шаклда амалга оширилади.

Фуқаролар рўйхатдан ўтмасдан яшаш муддати 15 кундан 10 иш кунига қисқартирилади. Шунингдек, паспорт тизими қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилиб, 18 ёшга тўлмаган ва 60 ёшдан ошганлар жазодан озод этилади

@MARGIZORLIKLAR

20 last posts shown.