Мансур ЖУМАЕВ шеърлари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


Ушбу каналда шоир Мансур ЖУМАЕВ ижодини кузатиб бориш имконига эга бўласиз. Канал шоирнинг дўстлари, мухлислари томонидан очилди.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


ҚАШҚАДАРЁ

Оқ салласи осмонда, этаклари чўлдадир,
Бир боласи адирда, бир боласи йўлдадир,
Уловининг жилови ҳамишалик қўлдадир,
Сафар кўрмаган алпни шер демас Қашқадарё.

Нону ош берса берган, нону ош сўрмаган эл,
Миннатин тўқмоқ қилиб бошига урмаган эл,
Миннатлининг ошига мўлтираб турмаган эл,
Ол дейди Қашқадарё, бер демас Қашқадарё.

Ғурурин Ҳисортоғдай минор қилган улус бу,
Тантиликни ўзига шиор қилган улус бу,
Дунёнинг тенг ярмини диёр қилган улус бу,
Зафар деру забар дер, зер демас Қашқадарё.

Қарши – шуур қалъаси, Китоб – ғурурнинг ери,
Қайга борса тик борар, ўшал – сурурнинг ери,
Мағрибдан Машриққача ўғли Темурнинг ери,
Тери томмаган ерни ер демас Қашқадарё.

Бироз содда, бироз қўрс, бироз тўпори, далли,
Мардга мард келган мудом, дангалига дангали,
Хиёнат кўрса аммо тиғ бўлади чангали,
Ҳиммати йўқ эранни эр демас Қашқадарё.

Аҳли аёлга хожа, ор номус учун тўра,
Дўстдан жонни аяш йўқ, ёвга аёв йўқ, жўра,
Бўрилик қилган дуруст, итлик қилгандан кўра,
Қиммати йўқ эранни эр демас Қашқадарё.

Насафийлар руҳидан ёришган баланд-пасти,
Бедилу Хисрав бўлиб олқишлар икки дасти,
Авлиёлар юртига мен-ку шеър битдим асти,
Балки ёздиқларимни шеър демас Қашқадарё.

© Мансур Жумаев
2019
Қашқадарёликларга улашинг!

512 1 25 2 35



Video is unavailable for watching
Show in Telegram
* * *
Кўз ёши ҳам кутмагин
севинмаган одамдан;
севги сўрма,
севгилим,
севилмаган одамдан.

Ишқ тиласанг ҳар маҳал,
ошиқ бўлиб сўрагин;
бармоқларингга маҳтал
эшик менинг юрагим.

Йўлинг тушган замони,
ёймай овозасини,
бир йўл чертиб ўт, жоним,
қалбим дарвозасини.

Фақат бир шарт:
чорласам,
кирсанг,
ҳасрат чекиш йўқ,
бу эшикдан, азизам,
кириш бордир,
чиқиш йўқ!

© Мансур Жумаев

* * *
Koʻz yoshi ham kutmagin
sevinmagan odamdan;
sevgi soʻrma,
sevgilim,
sevilmagan odamdan.

Ishq tilasang har mahal,
oshiq boʻlib soʻragin;
barmoqlaringga mahtal
eshik mening yuragim.

Yoʻling tushgan zamoni,
yoymay ovozasini,
bir yoʻl chertib oʻt, jonim,
qalbim darvozasini.

Faqat bir shart:
chorlasam,
kirsang,
hasrat chekish yoʻq,
bu eshikdan, azizam,
kirish bordir,
chiqish yoʻq!

© Mansur Jumayev

P/s: Erkinjon, rahmat, ukajon!

677 0 18 14 53

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#IZLAM_mutolaasi

To‘plamni chegirmali narxda xarid qiling.


📚 @akademnashr | Xarid: t.me/akademsavdo


КЕТДИ

(Мансур Жумаев хотирасига)

Бир эди – Бирга кетди,
Сир эди – сирга кетди,
Ҳақ дийдорин тилабми
Мусодай Турга кетди.

Нур эди – нурга кетди,
Жаннатга – ҳурга кетди,
Халлож бобом қайда деб
Мансур Мансурга кетди...

Абдунаби Ҳамро

2k 0 11 14 74

ШОИР

Мен Алишер бўлиб келган замонда,
Ҳусайний бор эди ҳарнав жаҳонда.

Олтмиш йил ҳикматин айладим иншо,
Ўзгардими-йўқми, билмадим, дунё.

Айролиқларга ҳам собир эдим мен,
Кетдим мен, агарчи Бобур эдим мен.

Келдим бу оламга бўлиб шоҳ Машраб,
Дунё ўзгармади, боз кетдим ташлаб.

Фурқат бўлиб келдим, фурқатда кетдим,
Чўлпон бўлиб келдим, ҳасратда кетдим.

Эрким қайда эди, эрким, билмадим,
Эркин бўлиб келдим, эркин бўлмадим.

Ҳасратли қўшиқлар ҳам яллалар — мен,
Келиб кетган қанча Абдуллалар — мен.

Мен тағин борман шу дунёйингизда,
Лекин шеър тиловчи дил борми сизда?!

Саволим юракка қадалган ўқми:
Ё ҳануз Бойқаро туғилган йўқми?!

Бу очиқ дафтарни буткул ёпай деб,
Мансур бўлиб келдим нусрат топай деб.

Тағин ўзгармаса дунё, нетгайман?
Энди ўзгартирмай ташлаб кетмайман!

Мансур Жумаев

1.9k 0 16 13 67

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“ESINGDAMI AKA, YOZ OQSHOMLARI?”

She’r muallifi:
Mansur JUMAYEV

Tasvirchi:
Hojiakbar Nurmuhammedov

Ushbu she’r matnini va boshqa go’zal she’rlarni shoirning quyidagi telegram kanalidan topishingiz mumkin:

https://t.me/Mansur_Jumayev


Forward from: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
SHEʼR AVJIDA SINDI QALAM

Isteʼdodli shoir Mansur Jumayev xotirasiga

Boshi g‘amdan egilib qoldi
Qora bulut ortida quyosh.
Erta so‘lgan bir gulni yo‘qlab,
Osmon tinmay to‘kmoqda ko‘z yosh.
- Mansur...
- Mansur...

Soat yig‘lar:
- Tong otdi, axir,
Uyqudan tur, uydan chiq-chiq-chiq.
Yomg‘ir, yomg‘ir - izillar tomchi,
Derazangni qoqar tiq-tiq-tiq.
- Mansur...
- Mansur...

Kuy avjida uzildi bir tor,
Sheʼr avjida sindi bir qalam.
Fojiali tugadi doston,
G‘aribiga kuydi Shohsanam.
- Mansur...
- Mansur...

Beozor qush oshyonin anglab,
Ovga chiqdi o‘rmalab ilon.
Juftidan ayrildi ona qush,
Uyasida ikki polapon.
- Mansur...
- Mansur...

Ketding...
Duk-duk uradi yurak,
Yurak dunyo eshigin qoqar.
Oltinchi uy bo‘ynini cho‘zib,
Qashqadaryo yo‘liga boqar.
- Mansur...
- Mansur...

Rustam Musurmon,
O‘zbekistonda xizmat ko‘rsatgan madaniyat xodimi,
Qoraqalpog‘iston xalq shoiri


Forward from: O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi
BILDIRISH

   2024-yil 8-noyabr kuni soat 8:00dan Mansur Jumayev yashagan xonadon, Toshkent shahar Kamolon darvoza mahallasi Qozirobod ko‘chasi 6-uy hovlisida fotiha qabul qilinadi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati




Forward from: Fozil Farhod
САФАР

Шамол умрим билан ўйнайди пойга,
Замин чинор бўлиб чанг солди ойга.
Қандай бориш мумкин, юрагим, айтгил,
Кўнгил деган жойга?!

Онам баҳорларин сочқилаб сойга,
Отам қадди борар айланиб ёйга...
Етиб келмадимми, етиб келдимми
Инсон деган жойга?!

Қанча "урҳо"ларим эврилди "вой"га,
Дунё тушиб олди дил деган ройга,
Қумдай гуноҳларим харсангдай ботди
Виждон деган жойга.

Гарчи қорганим йўқ руҳимни лойга,
Турмуш ташвишлари кўланка ёйган
Тангу тор сўқмоқдан борарман йиғлаб
Шоир деган жойга.

Юрак эврилдию мажнунсаройга,
Соҳиб бўлиб чиқди озод ҳумойга,
Қоним лола бўлиб кўрк берар кўклам
Ватан деган жойга.

Ўзимни топширсам буткул Худойга,
Руҳим учар миниб қўшқанот тойга...
Бу заҳмат, бу лаззат олиб бормасми
Аллоҳ деган жойга?!
Ҳақ деган жойга?!


Мансур Жумаев

Фотода Мансур Жумаев ва унинг қизи Орзу. Жойлашув: Ҳожикўл (Аччиқкўл). Муаллиф — камина.

👇
https://t.me/fozilfarhod

4.1k 0 49 32 83

Assalomu alaykum, aziz o'zanimiz a'zolari, Ta'ziya uchun hammangizga tashakkur, ammo hammangizga birma-bir javob yozadigan holatda emasman, holatimni to‘g‘ri tushunasiz degan umiddaman. Uyingizda faqat to'ylar bo'lishni tilayman. Shoirimizning qadari qisqa ekan, ammo men tirik ekanman "Aka" ham barhayot. Shu kanalda borligingiz uchun, rahmat. Agar Mansur Jumayev bilan bog'liq xotirlaringiz, bag'ishlovlaringiz bo‘lsa, yuboring! Xotiralaringizning farzandlarimiz tarbiyasida o'rni muhim, har birini alohida saqlaymiz.
Tez orada shoirning e'lon qilishga ulgurmagan she'rlarini joylayman va ijtimoiy tarmoqlarini ham davom ettiraman.

4.6k 0 35 148 181

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌺АЗИЗАМ
КЕЛ🌺
✍️Мансур Жумаев.
🎙Феруза.
💻Назар Сабиров.

6.3k 1 29 88 25

Forward from: Ruxshona Nishonova
Zo'r shoirdan zo'r kitob. "Biz kutgan fasl" muborak bo'lsin.

* * *
Necha bor qalbingda tikladim qasr,
Ayriliq bo‘roni buzdi muttasil.
Nechun yana qattiq qish kelayotir,
Bahor emasmidi biz kutgan fasl?!

https://t.me/Mansur_Jumayev
Xarid: http://t.me/akademsavdo

5.4k 0 32 21 35



Forward from: Akademnashr kitoblari
📘 Mansur Jumayev, “Biz kutgan fasl”

📖 Fragment va mundarija

Janr: she’rlar
Muqova: yumshoq
Hajmi: 96 bet
Narxi: 27 000 so‘m
Xarid: t.me/akademsavdo

📚 @akademnashr




Нозима Ҳабибуллаева:

Қалблар тириклигининг мезони—адабиёт. Аммо унинг ҳам жон-жонидан қандай кунлар ўтмади дейсиз. Ўткан кунларни қўятурайлик, бугунги даврнинг нафасида умид эпкинлари борми?

Назаримда "Биз кутган фасл" келди! Ёшларнинг овозида гуркираб келди. Бу фаслнинг бошқа ранги, бошқа сози, бошқа Сўзи бор.

Мансур Жумаевнинг қаламида унган куртаклар истаган пайтингиз "Сиз истаган фасл" га айлана олади. Сиз ўқисангиз бас. Тасаввуфона оҳанглар долғаси руҳингизни ҳооов анави томонларга оқизиб кетади. Уёғи қизиқ бўлса шўнғинг, "Биз кутган фасл" га айланинг.
___

Ижодкорлик машаққати Сўз юкини руҳида кўтарганларга яхши аён.
Аёл ижодкор бўлиш икки ҳисса мушкулот.
Чунки уни яратган Сўз ўзининг тақдирига айлана оладими йўқми шудир масала.

Хўўўш... Назмда-ку саноқлимиз, насрда бармоқларимиз ортиб қолади санасак. Mohi Ra замонавий ўзбек насрининг "Қирқ биринчи кун" ини яшаётган авлод. Саноқдаги, сара ижодкор. Шу сафда собит бўлиши, аёллар насрининг "Қирқ биринчи кун"идан ўтиб олиши бир жиҳатдан сизларнинг, ҳаммамизнинг қўллаб-қувватловимизга боғлиқ. Ўқинг, самимиятдан, инжа туйғулар тараннумидан сармаст бўлинг...


#Izlam


    Mansur og‘a ijodi go‘zal ifodalarga, kishiga huzur beradigan, hayrat uyg‘otadigan fikrlarga boy. O‘zim uchun qadrli bo‘lgan, o‘qib zavqlangan satrlarini keltiraman:
    
    "She'r ekansan angladim,
     ey Xudoning olami..."
     
     "Bo‘g‘zimgacha keldi bu loyqa daryo
      Sen  qachon kelasan
      Nuhning  kemasi?!. "
      
      "Mingni  olib yuz bergan,
        Men  – o‘zidan yuz burgan,
        Ilhom bergan, so‘z bergan,
        Ko‘ksimda urib turgan,
        Xudoga nima deyman?!."
 
        "Ichingda Iso bordir,
         Dard chekmasang tug‘ilmas..."
  
         "Dardimizni yo‘q qila qolgin,
         Bizni yo‘qdan bor aylagan Zot..."

    Bunday satrlar Shoir ijodida anchagina. Muhimi, ularni har birini his bilan, ruh bilan, tafakkur bilan o‘qish, Shoir ruhiyat olamiga sayohat orqali o‘zi uchun muhim haqiqatlarni kashf etishi lozim.
    Mansur og‘aga va o‘zbek she'riyatiga Yangi kitob muborak bo‘lsin!
  

    Xarid:  http://t.me/akademsavdo


@Jumanazar_Yuldash
      


Мумтоз руҳнинг шаклга бўйсунмас шавқлари қўним топган макон борми?
Ишқдан бунёд бўлган шоҳ мисралар, осмон кенглигидан-да кенгроқ маъво излаган туйғулар, саҳройи севгига талпинган кўнгилнинг тоғдек орзулари қаерда жам?
"Биз кутган фасл"да!
Аслида биз қандай фаслни кутгандик?
Сиз ҳам, излашдасиз, муаллиф ҳам:
Неча бор қалбингда тикладим қаср,
Айрилиқ бўрони бузди муттасил.
Нечун яна қаттиқ қиш келаётир,
Баҳор эмасмиди биз кутган фасл?!

-----

Аёлнинг қирқда жони бор деган гап юради.
Аммо баъзиларида қирқ битта бўлади.
Ўша қирқ биринчиси энг чайир, бардошли, шу билан бирга ғоят латиф бўлади.
Ҳар кимга ҳам 40+1 берилмайди.
Ўша жоннинг инжиқликлари, нозу истиғнолари, баъзан жонга малол келадиган бешафқат муҳаббатига чидайман деганларга берилади.
Хўш, кимларга экан?
Қўлида қалам тутган қиз-аёлларга!
Шунинг учун улар бу беш кунлик дунёда  "Қирқ бир кун" яшайди.
Қаердан куч олади?
"Қирқ биринчи кун" каби китоблардан.

Муборак бўлсин, азиз китобхон!

20 last posts shown.