Bloomberg Оқ уйда ишга қабул қилишда номзодларга берилаётган саволларни эълон қилдиАгентлик манбаларига кўра, АҚШ ҳукуматидаги вазир ўринбосари ва ёрдамчиси лавозимларига номзодлар суҳбат жараёнида қатор сиёсий саволларга жавоб беришга мажбур бўлмоқда. Хусусан, улардан "Мигрантларни депортация қилишга тайёрмисиз?", "Сизга президент Трампнинг қайси фармони энг кўп ёқади?", "Трампнинг сиёсатидаги қайси жиҳатларга қўшилмаслигингиз мумкин?" деган саволлар сўралмоқда.
Шунингдек, "2020 йилги президентлик сайловида ким ғолиб бўлган?" ва "2021 йилда Капитолийга бостириб кириш воқеасига қандай қарайсиз?" деган саволлар ҳам берилаётгани айтилмоқда.
Номзодларни саралаш жараёнига республикачи сиёсий фаол Серхио Гор раҳбарлик қилмоқда. Ҳозирда у президентнинг кадрлар бошқармаси директори ҳисобланади.
Каналга уланиш👇👇👇
Telegram |
Instagram |
YouTube