Барака манбаи
“Учта қизим бор, тўртинчи қизим дунёга келганида аёлимни кўргани туғуруқхонага бордим. Қарасам, у жуда маъюс, тинчликми, десам, дадаси яна қиз бўлгани учун хафа бўлсангиз керак-а, деди. Эй, нималар деяпсан, яна ўн марта қиз туғсанг ҳам майли, дедим. Унинг чеҳраси гулдай очилди”.
Бу гапларни менга ўғлимнинг сочини олаётган сартарош йигит айтиб берди. Сартарошхонада биздан бошқа ҳеч ким бўлмагани учун уни тинглашдан бошқа чорам йўқ эди. Қарасам, жуда маънили гапиряпти. Гапи тугаб қолмасин, дея ўғлимнинг сочини шошмай олаверинг, бошини ҳам икки марта ювасиз ҳали дедим.
У қизларининг тарбиясига, таълимига алоҳида эътибор қаратаркан. Қуръонни деярли ёдлаб бўлиш арафасида, яна уларни бир нечта тил, математикани мукаммал ўргатувчи репитеторларга юборишини ҳам айтди.
— Бир куни дастурхон атрофида ўтирганимизда, кенжа қизим, дадажон пулингиз борми, яна қўшимча кўп китоб керак бўляпти дарсларимга деб сўраб қолди, — дейди у. — Қанча кераклигини сўрадим, у айтди. Суммани эшитиб онаси норозилик билдирди. “Дадангни бир ўзи ишласа, қайси биримизга етказсин”, деди. Мен дарҳол аёлимга танбеҳ бердим. Қизим ўн сум сўраса, юз сўм беришим кераклигини, шундай қилсам ишимда баракот бўлишини, шу оддий касб орқасидан шунча енгилликлар келаётгани қизларим шарофатидан” дея тушунтирдим. Ўзи катта қизларим ҳечам пул сўрашмайди, уялишар балким. Шуни билиб, ўзим сумкасига пул солиб қўяман. Кенжа қизим ҳали кичкина бўлганлиги учун пул сўрагандир. Жуда хурсанд бўлдим ундан. Негаки, улар қанча кўп сўраса, Худо менга шунча кўп беради. Ростдан ҳам шундай, ака. Ўзим ҳам ҳайрон қоламан, бунча пул қаердан келяпти деб. Тўғри, уйда мол-қўйларим бор. Аммо ҳунаримнинг орқасидан кўп барака топдим. Кунига 20-30 та одам келади. Баъзан ярим тунгача ишлайман. Ҳеч қачон ҳеч кимга мана бунча берасан демайман, ёш болалардан деярли пул олмайман. Кўчага чиқишдан, ишга кетишдан олдин эса қизларимга қани бир дуо қилинглар, дейман. Улар шундай дуо қиладики, тош ёрилиб кетади. Агар ишонмасангиз, қизларингиздан бир дуо сўраб кўринг...
У гапираверди, мен эшитавердим. Оддийгина бир сартарошнинг бу гапларида заррача мақтов йўқ эди. Асло. Аксинча, ибратдан иборат. Бу сўзларни эшитгач, менинг ўрнимда ҳар қандай одам бўлганда ҳам ўзига ўзи савол берарди:
— Мен-чи, мен қизларимга шундай қарайманми?
— Уларни баракот, жаннат калити, деб биламанми?
— Уларнинг олдида юриш-туришим, гап-сўзларим, кийинишимни назорат қиламанми?
— Бировнинг қизини келин қилиб, уни қулдай хўрлайдиганлар заррача, бир мисқол зулм ҳам жавобсиз қолмаслигини билишармикан?
— Қизу келинлари олдида оғзидан боди кириб шоди чиқадиганлар, шортикда юрадиганлар, сиз ҳам ўзингизча эркаксизда, а?
Шу саволларга муносиб жавобингиз борми?
Бўлмаса, ўзингизни ислоҳ қилинг, бировларга эмас, ўзингизга ақл ўргатинг, кўзгуга қараганда, ўзингизга тик қаролсангиз, жойнамозга ёруғ юз билан борсангиз, яхши одам экансиз...
📚Мақсуд Жонихонов