𝐌𝐀𝐇𝐀𝐋𝐋𝐀


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


📝“Маҳалла” газетасининг расмий канали
📌Маҳалла тизимига оид энг сўнгги янгиликлар бизда!
✅ Турли танловларда иштирок этинг ва совринни қўлга киритинг.
Савол ва мурожаатлар учун: https://t.me/uzmahallabot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Qay biri to‘g‘ri? Қай бири тўғри?
Poll
  •   A) To‘palon / Тўпалон
  •   B) To‘polon / Тўполон
  •   D) To‘palan / Тўпалан
250 votes


❗️Никоҳдан ажратишда судлар томонидан тайинланадиган “яраштириш даври” бекор қилинади

Бу ҳақда қонунчиликка ўзгартириш киритилишини Президент тасдиқлаган.

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёеванинг маълум қилишича, бу аёлларни оиладаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш йўлидаги катта қадам бўлган.

“Ота-оналар эса шуни яхши тушуниб олишлари керак: қизингизнинг зўравонликдан қочиб уйга келиши эмас, балки зўравонликка тоқат қилишга мажбур бўлиши — ҳақиқий шармандаликдир”, — деб ёзади Президент ёрдамчиси.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Сахийлик нимадан бошланади?

Яхши гап, чиройли муносабат, ёқимли сўзлардан.
Сахийлик қилишни ўзимиздан бошласак, бизга ҳам айнан шундай сахийлик жавоб сифатида келади, ишонинг❤️!

Яқинларингизга улашинг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Муҳтож оилаларга 1 миллиондан пул берилади…ми?


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
⚡️⚡️⚡️Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, реестрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

👉🏼 Электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

👉🏼 Табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилиб берилади.


Қай бири тўғри?
Poll
  •   А) Хушёр
  •   Б) Ҳушёр
301 votes


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир донишманддан "Дунёда мўжизалар борми?" - дея сўралганда,  "Ҳар тонг ёришиб, тун киришининг ўзи ҳам асл мўъжизадир" - деб жавоб берган экан...

Мўжиза тонгларга дуои саломлари ила янада файз бахш этган сиз Азизларга кун хайрли бўлсин!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
15 апрелга қадар жорий йил учун ҳисобланган мол-мулк ва ер солиғи суммасининг биринчи ярмини тўлашни унутманг.

Солиқлар муддатида тўланмаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир календарь кун учун пеня ҳисобланади.


#Биласизми #Меҳнат_ҳуқуқлари

🪙Қонунчилика кўра, меҳнатда майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли боқувчи вафот этганлиги муносабати билан иш берувчи томонидан бир йўла нафақа тўланиши лозим.

✔️Нафақа миқдори жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, иш берувчи ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.

⛔️Бироқ, нафақанинг миқдори марҳумнинг ўртача йиллик иш ҳақи 6 бараваридан кам бўлмаслиги керак.


Ўқувчи доимий равишда дарс қолдирса нима қилиш керак?

Савол: Ассалому алайкум мен бошланғич синф ўқитувчисиман. Менинг синфим ҳозирда 2-синф. Бир ўқувчим мактаб бошлангандан бери мактабга келмади. Қариндошларидан сўрасам, бола ота онаси билан Россияга кетибди. У ерда мактабга ҳам бормас экан. Унга қандай чора кўрсам бўлади?

ҲУҚУҚШУНОС ЖАВОБИ: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик ҳақида. Унга кўра:

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Болаларнинг мажбурий умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими олишига ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан тўсқинлик қилиш;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса;

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Сиз участка нозирига мурожаат қилиб боланинг ота-онасини фарзандининг таълим олишига тўсқинлик қилгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортиб болани мактабга келишини таъминлаб беришларини сўрашингиз мумкин.


Мактабгача ва мактаб таълими соҳасидаги ходимлар кўп йиллик хизмати учун рағбатлантирилади — Президент фармони

Фармонга кўра:

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, унинг тизимидаги агентлик ҳамда марказлар, ҳудудий ва туман (шаҳар) бўлинмалари ходимларининг кўп йиллик хизмати учун рағбатлантириш тизими жорий этилади.

2025 йил 1 сентябрдан:

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

➖ умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

2026 йил 1 январдан умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.


Маҳаллаларнинг ички йўллари ҳолатини яхшилаш бўйича маҳалла раиси масъул!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан, маҳалла еттилигига ҳар ойлик иш режаларида устувор равишда асосий тадбир ва вазифалар кўрсатиб ўтилган.

Унга кўра, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш бўйича асосий тадбир ва вазифалар маҳалла раиси томонидан амалга оширилиши белгилаб берилган.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🌦 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!


❗️Ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни бўладиПрезидент

Сўнгги йилларда ички туризмга эътибор туфайли маҳаллий сайёҳлар сони 23 миллионга етди (2017 йилда 5 миллионта эди).

Лекин ҳалигача Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабзга бормаган оилалар кўп. Шу боис, ҳар ойнинг битта шанба ва якшанбаси – “оила ва меҳнат жамоаси билан саёҳатга чиқиш” куни, деб эълон қилинади.

Ёшлар ўртасидаги мусобақа ғолибларига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат” йўлланмасини совға қилиш йўлга қўйилади.

Ҳар йили ички туризм тарғиботини кенгайтиришга 20 миллиард сўм ажратилади.

Мутасаддиларга экстремал туризмни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.


Openbudget’да ютган маҳаллалар кейинги 2 та мавсумда қатнашолмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми якунларига кўра, 2 011 та маҳалла (жами маҳалла сонига нисбатан 21 фоиз) ғолиб деб топилди. Бунда, ушбу мавсум доирасида 329 та маҳалла илк маротаба ғолибликни қўлга киритди.

Бундан ташқари, 2024 йилги 2 мавсум доирасида ғолиб бўлган 826 та маҳалла ушбу мавсумда ҳам такроран ғолиб деб топилди. Шу муносабат билан ушбу маҳаллалар учун жорий йилги 2 мавсум ҳамда 2026 йилги 1 мавсумларда танаффус берилади.

Мазкур маҳаллалар (шунингдек, ушбу маҳаллаларда жойлашган мактаб, боғча, тиббиёт муассасалари ва бошқа ташкилотлар) навбатдаги икки мавсум доирасида ўз лойиҳалари билан иштирок эта олмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллаларнинг тўлиқ рўйхати билан мана бу ҳавола орқали танишиш мумкин.


1 июлдан "бола пули" нақд пул ёки амалдаги пластик картангизга берилмайди!

2025 йил 1 июлдан бошлаб моддий ёрдам ва нафақа пуллари ижтимоий карта орқали тўланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги қарори.


Сапаров Илхом Очилович Термиз шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Тайинловга қадар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш, маьнавий-маьрифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

@davlat_boshqaruvi


⚡️Ўзбекистон аҳолиси қарийб 38 миллионга чиқди, энг қизиғи эркаклар сони аёлларникидан деярли 300 мингтага ошиб кетди

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 миллиондан ошди

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18 718 679 киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18 990 182 киши.


Турли видео-фотоларни кўриш исрофга кириб қолмайдими?

– Синфдошлар гуруҳи, бошқа чат ёки каналларда ҳар хил видео ҳазиллар, воқеалар келади. Биз у видеоларни очиб кўрамиз, шунда бу исрофга кириб қолмайдими? Иккинчи саволим, интернетда бегона аёлларга кўзимиз тушади, бунда гуноҳ йўқми?


– Аслида, шариатга зид бўлмаган видео тасвирларни кўриш мубоҳ – мумкин бўлган ишлар сирасига киради. Лекин кўп вақтни беҳуда видеоларни томошасига сарфлаш вақтни, умрни исроф қилиш ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир мубоҳ ишда меъёр бўлгани каби ижтимоий тармоқларда ҳам имкон қадар эҳтиёж миқдорида фойдаланиш, вақтни фойдали нарсаларга сарфлашга уруниш лозим.
Иккинчи саволингизга келадиган бўлсак, номаҳрам аёлларга қараш, суратини томоша қилиш у хоҳ видео тасвир бўлсин ёки фото тасвир бўлсин, албатта, гуноҳ саналади. Ҳадисда уни “кўз зиноси” дейилган, Аллоҳ сақласин.


МУҲОКАМА
Мактаблар беш кунлик иш тартибига ўтадими?


Шу кунларда “Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган петиция кенг муҳокама қилиняпти. Унга кўра, мурожаат муаллифи мактабларни тўлиқ беш кунлик ўқитиш ва ишлаш тизимига ўтказишни таклиф қилган.

https://uzmahalla.uz/2025/04/07/maktablar-besh-kunlik-ish-tartibiga-otadimi/

20 last posts shown.