Нега шукр қилмаймиз?
Битта зоҳид-художўй киши,
Ибодатда экан туну кун.
Дарё суви тошиб ногаҳон,
Эгаллабди водийни бутун.
Бир қайиқда келиб одамлар,
Қутқармоқчи бўлишса уни,
Пинагини бузмай айтибди:
"Аллоҳ ўзи қутқарар мени".
Сув белига етгач, қайиқда
Келиб, дебдилар:-Чиқинг энди.
Зоҳид дебди: -Кетаверинглар,
Аллоҳ ўзи қутқарар мени.
Учинчи бор келибди қайиқ,
Бўғзига етганида сув.
Яна: "Аллоҳ қутқаради", деб
Ўз жойидан силжимабди у.
Зоҳид чўкиб кетиб, Аллоҳнинг
Ҳузурида бўлибди пайдо
Ва айтибди: - Бир умр сенга
Ибодатда яшадим, Худо.
Ва ўзингга таваккал қилдим
Нега қутқармадинг ўшанда?
Аллоҳ шундай жавоб қилибди:
-Нега тушунмайсан эй,банда?
Сувга чўкиб ўлмоғинг, демак,
Пешонангда ёзилган тақдир.
Сенга уч бор қайиқ жўнатдим,
Нега ўзинг чиқмадинг ахир?!
@Mirabror_Mirxalilov
Битта зоҳид-художўй киши,
Ибодатда экан туну кун.
Дарё суви тошиб ногаҳон,
Эгаллабди водийни бутун.
Бир қайиқда келиб одамлар,
Қутқармоқчи бўлишса уни,
Пинагини бузмай айтибди:
"Аллоҳ ўзи қутқарар мени".
Сув белига етгач, қайиқда
Келиб, дебдилар:-Чиқинг энди.
Зоҳид дебди: -Кетаверинглар,
Аллоҳ ўзи қутқарар мени.
Учинчи бор келибди қайиқ,
Бўғзига етганида сув.
Яна: "Аллоҳ қутқаради", деб
Ўз жойидан силжимабди у.
Зоҳид чўкиб кетиб, Аллоҳнинг
Ҳузурида бўлибди пайдо
Ва айтибди: - Бир умр сенга
Ибодатда яшадим, Худо.
Ва ўзингга таваккал қилдим
Нега қутқармадинг ўшанда?
Аллоҳ шундай жавоб қилибди:
-Нега тушунмайсан эй,банда?
Сувга чўкиб ўлмоғинг, демак,
Пешонангда ёзилган тақдир.
Сенга уч бор қайиқ жўнатдим,
Нега ўзинг чиқмадинг ахир?!
@Mirabror_Mirxalilov